Яхшиликова  Зарифа Абдиманноновнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даражалар бериладиган фан тармоғи номи): «Ситизин ва морфолинни алкиллаш ва алкил маҳсулотлар асосида синтезлар», 02.00.03 – Органик кимё (кимё фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/К761.
Илмий раҳбар: Холиқов Турсунали Суюнович, кимё фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.К.01.13.М.
Расмий оппонентлар: Махсумов Абдулҳамид Ғофурович, кимё фанлари доктори, профессор; Матчанов Алимжон Давлетбаевич, кимё фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Тошкент фармацевтика институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.  
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ситизин ва морфолинни алкиллаш ва алкил маҳсулотлари асосида синтезларни амалга оширишдан иборат.
 III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
Морфолиннинг моногалогеналканлар иштирокидаги реакцияларида Н-бутилморфолин< Н-пентилморфолин < Н-гексилморфолин< Н-нонилморфолин қаторида  Ч2-метилен гуруҳлар сони узайиши билан маҳсулот унуми ортишига асосланган. Реакцияларда СН2 механизмда этанол эритувчисида (78 оC) унум юқори бўлиши   эритувчи табиати ва реаксион ҳароратнинг маҳсулот унумига та'сири билан изоҳланган; 
Илк бор Н-алкил, (Н-аллил, Н-пропаргил)морфолинларнинг асетонитрил эритувчисида,  4-Бензил-4-Пентил-, 4-Бензил-4-Нонил, 4-Бензил-4-Аллил- ҳамда 4-Бензил-4-Пропаргилморфолиний хлорид каби  тўртламчи аммоний тузлари синтез қилинган. Н-аллил, Н-пропаргилморфолинлар билан бензилхлорид  нисбати 1:1,2 бўлганда реакция унуми юқорилиги (96 %) исботланган; 
Ситизинни алкиллаш жараёнида ички ҳалқаланган бирикма, Н-(1,4-бутилен) тўртламчи ситизин бромиди бир босқичда синтез қилиниб, 95 % унум билан барқарор ҳалқали тузилишдаги орторомбик кристалл  α = β = γ = 90° ли бирикма ҳосил бўлиши тадқиқ қилинган;
Н-гексилморфолин асосида темир (ИИИ) хлорид катализатори иштирокида 4-Гексил-4-Нонилморфолиний бромид синтез қилиниб, Люс кислотасининг ушбу реакцияда катализаторлик хусусиятини намоён этиши мумкинлиги кўрсатилган;
Н-алкил, Н-аллил, Н-пропаргилморфолинлар ИҚ спектрларида морфолинга хос Н–Ҳ 3300–3400 cм⁻¹ соҳада тебранишлари йўқлиги ҳамда 2850–2960 cм⁻¹ соҳада алифатик C–Ҳ ютилиш чизиқларининг кузатилиши уларнинг учламчи аминлар эканлигини тасдиқлаган. 1Ҳ ЯМР спектрларида 2,20–2,35 м.у. соҳаларда азот атоми билан боғланган метилен гуруҳ (Ҳ-7) сигналлари аниқланди. 4-Бензил-4-нонилморфолиний хлориднинг кристалл тузилиши рентгеноструктур таҳлил ёрдамида аниқланиб, унинг моноклиник кристалл системасида (а = 8,7990(5) Å, б = 7,4720(4) Å, c = 32,998(2) Å, β = 95,561(3)°) кристалланиши тасдиқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Н-пентил морфолин, Н-нонил морфолин ва ситизин асосида олинган янги тўртламчи аммоний тузлари синтези, кимёвий модификацияси бўйича олинган илмий натижалар асосида: учта бирикманинг кристалл тузилишлари аниқланган ва халқаро Марказий Кембридж кристаллографик маълумотлар базасига киритилган бўлиб, (The Cambridge Structural Database, https://www.ccdc.cam.ac.uk) CCDC: 2277070, 2541862, 2541863 уларга тегишли идентификация рақамлари олинган. Натижада ўхшаш бирикмаларни синтез қилиш ва фазовий тузилишларини таққослаб ўрганиш имконини берган. 
Олинган натижалар Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган ФЛ–7923051904 “Винил бирикмалар олиш учун нано ўлчамли катализаторлар ва уларнинг ташувчилари синтези, тузилиши ва электрон хоссалари” (2024-2025 йй) мавзусида бажарилган фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Инновацион ривожланиш агентлиги 2026-йил 22- апрел 01-02/1/1677-сон маълумотномаси). Натижада янги бирикмаларни синтез қилиш, уларнинг кристалл тузилиши ва физик-кимёвий хоссаларини аниқлаш бўйича услубий ёндашувлар бойитилди, олинган илмий натижалар эса истиқболли функсионал материалларни яратиш ва уларнинг хоссаларини баҳолашга оид тадқиқотларда қўллаш имконини яратган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish