Пардаева Матонат Салимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи):“Бўлажак биология ўқитувчиларининг касбий-методик компетентлигини такомиллаштириш”,  13.00.02 -  Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (биология).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/Ped10925.
Илмий раҳбар: Рахматов Учкун Эргашевич, педагокика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети ҳузуридаги PhD.03/2025.27.12.Б.04.09.М рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Алимова Фарзона Абдукамаловна, педагогика фанлари доктори, профессор, Жугинисов Тангирберген Исаевич, биология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қори Низомий номидаги тарбия педагогикаси миллий институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: талабаларининг касбий-методик компетентлигини таълим натижалари асосида такомиллаштириш ҳамда инновацион технологиялар асосидаги самарали методик тизимни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
биология таълими соҳасида бўлажак ўқитувчиларнинг касбий-методик компетентлигини структуралаш жараёнида унинг таркибий элементлари сифатида дидактик тайёргарлик, методологик рефлекция, фанлараро интеграция ҳамда технологик адаптивлик мезонлари асосида таълим мақсадлари ва кутилаётган натижалар консептуал тарзда қайта таҳлил қилинди. Шу асосда ушбу компетентлик педагогик тизимнинг асосий функсионал блокларидан бири сифатида аниқланиб, унинг назарий ва амалий моҳияти консептуал модел доирасида такомиллаштирилган;
бўлғуси биология ўқитувчиларини тайёрлаш жараёнида муаммоли таълим консепсияси, акселерациялашган ўргатиш технологиялари, педагогик муҳитнинг элементлари ўзаро интеграциясини таъминлаш орқали касбий компетенсияларнинг шаклланишига комплекс таъсир механизми ҳамда интерактив ўқув таъсир модули назарий ва амалий жиҳатдан уйғунлаштирилган ҳолда инновацион ёндашувларнинг самарадорлигини ошириш методикаси такомиллаштирилган.
касбий-методик компетентлигини ривожлантиришга қаратилган компетенсиявий парадигма асосида комплекс модел консептуал тарзда ишлаб чиқилди ва моделда мазмуний, ташкилий, мотивацион ва баҳолаш компонентлари интегратив синтез орқали ўзаро уйғунлаштирилди, тизимли-методик ёндашув шаклида педагогик жараёнларни оптималлаштириш эмпиризм асосида такомиллаштирилган. 
тажриба ишлари давомида таклиф этилган методик тизимнинг амалиётга жорий этилиши талабалар орасида аналитик ва критик компетенсияларини ривожлантириш, шунингдек, методологик адаптация ва интерактив педагогик ресурслардан самарали фойдаланиш кўникмаларини юқори даражада шакллантиришга хизмат қилгани аниқланган ҳамда математик-статистик усуллар ёрдамида эмпирик жиҳатдан текширилган ва унинг самарадорлиги тасдиқланган, ҳамда амалий тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак биология ўқитувчиларининг касбий-методик компетентлигини такомиллаштириш бўйича олинган натижалар асосида:
биология таълими соҳасидаги касбий-методик компетентликнинг структуравий элементлари сифатида дидактик тайёргарлик, методологик рефлекция, фанлараро интеграция ҳамда технологик адаптивлик мезонлари асосида таълим мақсадлари ва кутилаётган таълим натижалари халқаро педагогик тажрибалар асосида консептуал жиҳатдан янгича қайта таҳлил қилинди ва ушбу компетентлик педагогик тизимнинг асосий таркибий блокларидан бири сифатида консептуал тарзда аниқлаштиришга оид таклифлар “Биологияни ўқитишда инновацион технологиялар” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университети Кенгашининг  2024-йил 30-майдаги 10/4.1-сонли қарори асосида берилган 2024/214-У-294 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, бўлажак биология фани ўқитувчиларининг касбий-методик компетентлигини такомиллаштиришга қаратилган педагогик, психологик ва методик адабиётларни таҳлил қилиш учун шароит яратилган. 
бўлғуси биология ўқитувчиларини тайёрлаш жараёнида муаммоли таълим консепсияси, акселерациялашган ўргатиш технологиялари, педагогик муҳитнинг элементлари ўзаро интеграциясини таъминлаш орқали касбий компетенсияларнинг шаклланишига комплекс таъсир механизми ҳамда интерактив ўқув таъсир модули назарий ва амалий жиҳатдан уйғунлаштирилган ҳолда инновацион ёндашувларнинг самарадорлигини ошириш методикаси такомиллаштиришга доир таклифлар “Биология ўқитиш методикаси (Амалий машғулотлар)” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагокика университети Кенгашининг 2025-йил 4-декабрдаги 4/3.2-сонли қарори асосида берилган 2025-559У-793 рақмли нашр рухсатномаси) Натижада, бўлажак биология фани ўқитувчиларининг касбий-методик компетентлигини такомиллаштириш имкони кенгайтирилган; 
касбий-методик компетентлигини ривожлантиришга қаратилган компетенсиявий парадигма асосида комплекс модел консептуал тарзда ишлаб чиқилди ва моделда мазмуний, ташкилий, мотивацион ва баҳолаш компонентлари интегратив синтез орқали ўзаро уйғунлаштирилди, тизимли-методик ёндашув шаклида педагогик жараёнларни оптималлаштириш эмпиризм асосида такомиллаштирилшга оид таклифлар “Биологияни ўқитишда инновацион технологиялар” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Тошкент давлат педагогика университети Кенгашининг 2024-йил 30-майдаги 10/4.1-сонли қарори асосида берилган 2024/214-У-294 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, бўлажак биология фани ўқитувчиларининг касбий-методик компетентлигини такомиллаштириш босқичлари ва баҳолаш мезонларини аниқлаш имконияти кенгайтирилган;
тажриба ишларида таклиф қилинган методик тизимнинг амалий жорий этилиши биология таълим йўналиши талабалари орасида аналитик ва критик тафаккур қобилиятларини, шунингдек, методологик мослашувчанлик билан интерактив педагогик ресурслардан самарали фойдаланиш кўникмаларини юқори ишончлилик даражасида шакллантиришини таъминланди, ушбу натижалар математик-статистик методлар асосида эмпирик жиҳатдан валидация қилиш, педагогик жараённи такомиллаштиришга қаратилган амалий тавсиялар оид таклифлар “Биология ўқитиш методикаси (амалий машғулотлар)” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон миллий педагокика университетининг 2026-йил 7-январдаги 11-05-54/04-сон маълумотномаси) Натижада, биология фанларини ўқитиш жараёнида талабаларнинг инновацион технологиялар орқали креатив компетенсияларини ривожлантириш самарадорлигини оширишга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish