Шарипова Фазилат Оллабергановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Бўлажак биология фани ўқитувчиларининг касбий компетентлигини такомиллаштириш технологияси”, 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (биология).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Ped10369.
Илмий раҳбар: Ходжаниязов Сардор Умарович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети ҳузуридаги PhD.03/2025.27.12.B.04.09.М рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Мирзаева Нодира Абдухамидовна, педагогика фанлари доктори, доцент, Кошанов Даулетбай Эрежепович биология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Навоий давлат университет.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
Бўлажак биология фани ўқитувчиларининг касбий компетентлигини такомиллаштириш технологиясини ишлаб чиқиш ҳамда унинг педагогик самарадорлигини тажриба-синов ишлари асосида асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
биология таълимининг мазмуний ва амалий хусусиятлари асосида бўлажак биология фани ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ташкил этувчи назарий, методик, амалий-лаборатория, рақамли, экологик, коммуникатив ва рефлексив компонентлар аниқлаштирилган, уларнинг мазмуни ҳамда ўзаро интегратив боғлиқлиги илмий жиҳатдан асосланган;
бўлажак биология фани ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантиришда СТЕАМ, cасе-студй, лойиҳавий таълим, модулли таълим, рақамли таълим воситалари ва экологик ёндашувлардан фойдаланишнинг дидактик имкониятлари биологик мазмунни амалий фаолият билан боғлаш, мустақил ва танқидий фикрлашни ривожлантириш ҳамда касбий-методик тайёргарликни кучайтириш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак биология фани ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантиришга йўналтирилган педагогик моделнинг мазмуний, методик, технологик ва баҳолаш компонентлари компетенсиявий, интегратив, фаолиятга йўналтирилган ва рефлексив ёндашувлар асосида такомиллаштирилган;
такомиллаштирилган педагогик модел асосида бўлажак биология фани ўқитувчиларининг касбий-методик, амалий-педагогик, рақамли, коммуникатив ва рефлексив компетенсияларини ривожлантиришга қаратилган интерфаол амалий машғулотлар тизими, модул асосидаги дарс ишланмалари, компетенсиявий топшириқлар мажмуаси ҳамда илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак биология фани ўқитувчиларининг касбий компетентлигини такомиллаштириш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бўлажак биология фани ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ташкил этувчи назарий, методик, амалий-лаборатория, рақамли, экологик, коммуникатив ва рефлексив компонентларнинг мазмуни ҳамда уларнинг ўзаро интегратив боғлиқлигини аниқлаштиришга оид илмий-методик тавсиялар “Биология ўқитиш методикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Урганч давлат университети Кенгашининг 2024-йил 7-декабрдаги №131-сонли қарори асосида берилган 109 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак биология фани ўқитувчиларида касбий компетентликнинг таркибий компонентларини англаш, биология таълими мазмунини методик жиҳатдан таҳлил қилиш ва дарс жараёнига мослаштириш имконияти кенгайтирилган;
бўлажак биология фани ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантиришда СТЕАМ, cасе-студй, лойиҳавий таълим, модулли таълим, рақамли таълим воситалари ва экологик ёндашувлардан фойдаланишнинг дидактик имкониятларини такомиллаштиришга оид таклифлар “Биология ўқитиш методикаси” 1-қисм дарслиги мазмунига киритилган (Урганч давлат университети Кенгашининг 2025-йил 30-июндаги 254-сонли қарори асосида берилган 169 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада биология таълими жараёнида замонавий педагогик ва рақамли технологиялардан фойдаланиш, биологик билимларни касбий фаолият билан боғлаш, талабаларнинг мустақил ва танқидий фикрлаш кўникмаларини ривожлантириш самарадорлиги оширилган;
бўлажак биология фани ўқитувчиларининг касбий компетентлигини ривожлантиришга йўналтирилган педагогик моделнинг мазмуний, методик, технологик ва баҳолаш компонентларини такомиллаштиришга оид илмий-методик хулосалар “Биология ўқитиш методикаси” 2-қисм дарслиги мазмунига сингдирилган (Урганч давлат университети Кенгашининг 2025-йил 29-октябрдаги 365-сонли қарори асосида берилган 199 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада бўлажак биология фани ўқитувчиларида дарсни лойиҳалаш, интерфаол методларни танлаш, педагогик вазиятларни таҳлил қилиш, таълим натижаларини баҳолаш ҳамда касбий-методик фаолиятни рефлексив таҳлил қилиш кўникмалари ривожлантирилган;
такомиллаштирилган педагогик модел асосида ишлаб чиқилган интерфаол амалий машғулотлар тизими, модул асосидаги дарс ишланмалари, компетенсиявий топшириқлар мажмуаси ва илмий-методик тавсиялар “Биология фанидан лаборатория машғулотларини ўтказиш методикаси 7–11-синфлар” номли ўқув қўлланма мазмунига киритилган (Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлар марказининг 2026-йил 4-февралдаги 02/01-01-59 сон маълумотномаси). Натижада лаборатория-амалий машғулотларни методик жиҳатдан лойиҳалаш, тажриба ва кузатиш ишларини ташкил этиш, лаборатория хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш, ўқувчиларда амалий кўникмаларни шакллантириш ҳамда олинган натижаларни таҳлил қилиш имкониятлари кенгайтирилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish