Асфандиёрова Шакина Рустам қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Корохоналарда рискка асосланган ички аудит ўтказишни такомиллаштириш”, 08.00.08-“Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Iqt5483
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Маматкулов Муроджон Шукурович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригасия ва қишлоқ хўжалигини механизасиялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети, DSc.03/30.01.2020.I.10.03 рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Хожиев Мехриддин Сулаймонович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Бахадиров Алишер Комилович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади корхоналарда рискка асосланган ички аудит ўтказишни такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
корхоналар фаолиятида рискка асосланган ички аудитни ўтказиш тартиб-қоидаларини халқаро стандарт талабларига мослаштириш орқали риск турлари таъсирини баҳолаш, унинг натижаларини ички аудит режасига интеграциялаш модели ишлаб чиқилган ва унинг бошқарув қарорлари билан узвий боғлиқлик жиҳатлари илмий асосланган;
жорий ички аудитни ўтказиш натижаларига асосан корхонанинг кейинги фаолиятида вужудга келиш эҳтимоли мавжуд хавфларни олдиндан аниқлаш ва уларни устуворлик даражасига кўра таснифлаш мезонлари ишлаб чиқилган;
корхоналарда ички аудитни ўтказиш жараёнларида рискларни реал вақт режимида мониторинг қилиш ва унинг натижалари асосида хавфларни бартараф этишга оид илмий асосланган услубий-амалий ечимлар ва индикаторлар тизими таклиф этилган;
корхона ички аудитини ўтказиш натижаларининг стратегик барқарорлигини таъминлаш мақсадида рисклар таъсирини прогнозлаш ва баҳолаш модели ҳамда уни амалга ошириш функсиялари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Корхоналарда рискка асосланган ички аудит ўтказишни такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Корхоналар фаолиятида рискка асосланган ички аудитни ўтказиш тартиб-қоидаларини халқаро стандарт талабларига мослаштириш орқали риск турлари таъсирини баҳолаш, унинг натижаларини ички аудит режасига интеграциялаш модели ишлаб чиқилган ва унинг бошқарув қарорлари билан узвий боғлиқлик жиҳатлари илмий асосланганлиги «Uzbekistan Airways» AJ, «Gross insurance» AJ, “O‘zagrolizing” AJ, Uzbek leasing интернатионал АЖ томонидан амалиётга жорий этилган («Uzbekistan Airways» АЖнинг 2025-йил 22-августдаги 11-1807-1.14-сонли, «Gross insurance» АЖнинг 2025-йил 26-августдаги 01/900-сонли, “Ўзагролизинг” АЖнинг 2025-йил 3-декабрдаги 02-06-2025/1672-сонли ва “Uzbek leasing international A.O.” АЖнинг 2026-йил 6-январдаги УЛ/2145/001-сонли маълумотномалари). Мазкур таклифни амалиётга татбиқ этиш натижасида корхона фаолиятида хавфларни комплекс таҳлил қилиш, устувор сегментларга асосланган ички аудит режаси ва бошқарув қарорларини илмий асослаш имкони яратилди, бу эса ички аудит самарадорлигини оширишга хизмат қилди.
Жорий ички аудитни ўтказиш натижаларига асосан корхонанинг кейинги фаолиятида вужудга келиш эҳтимоли мавжуд хавфларни олдиндан аниқлаш ва уларни устуворлик даражасига кўра таснифлаш мезонлари ишлаб чиқилганлиги «Uzbekistan Airways» AJ, «Gross insurance» AJ, “O‘zagrolizing” AJ, Uzbek leasing интернатионал А.О” АЖ томонидан амалиётга жорий этилган («Uzbekistan Airways» АЖнинг 2025-йил 22-августдаги 11-1807-1.14-сонли, “Gross insurance” АЖнинг 2025-йил 26-августдаги 01/900-сонли, “Ўзагролизинг” АЖнинг 2025-йил 3-декабрдаги 02-06-2025/1672-сонли ва “Узбек леасинг интернатионал А.О” АЖнинг 2026-йил 6-январдаги УЛ/2145/001-сонли маълумотномалари). Мазкур таклифни амалиётга татбиқ этиш натижасида корхоналарда рискларни аниқлаш ва устуворлаштириш жараёнлари такомиллаштирилган, бу эса хавф даражасига қараб ички аудит ресурсларини самарали йўналтириш ва назорат механизмларини кучайтиришга олиб келган.
Корхоналарда ички аудитни ўтказиш жараёнларида рискларни реал вақт режимида мониторинг қилиш ва унинг натижалари асосида хавфларни бартараф этишга оид илмий асосланган услубий-амалий ечимлар ва индикаторлар тизими бўйича таклифи “Uzbekistan Airways” AJ, “Gross insurance” AJ, “O‘zagrolizing” АЖ, Uzbek leasing international” АЖ томонидан амалиётга жорий этилган (“Uzbekistan Airways” АЖнинг 2025-йил 22-августдаги 11-1807-1.14-сонли, “Gross insurance” АЖнинг 2025-йил 26-августдаги 01/900-сонли, “Ўзагролизинг” АЖнинг 2025-йил 3-декабрдаги 02-06-2025/1672-сонли ҳамда “Uzbek leasing international A.O” АЖнинг 2026-йил 6-январдаги УЛ/2145/001-сонли маълумотномалари). Ушбу тизимни татбиқ этиш натижасида рискларни тезкор аниқлаш ва уларнинг таъсирини олдиндан баҳолаш имконияти яратилиб, ички аудит жараёнларининг аниқлиги ва бошқарув қарорларининг тезкорлигини ошириш имконяти яратилган.
Корхона ички аудитини ўтказиш натижаларининг стратегик барқарорлигини таъминлаш мақсадида рисклар таъсирини прогнозлаш ва баҳолаш модели ҳамда уни амалга ошириш функсиялари ишлаб чиқилганлиги «Uzbekistan Airways» AJ, «Gross insurance» AJ, “O‘zagrolizing” AJ va Uzbek leasing international AJ томонидан амалиётга жорий этилган («Uzbekistan Airways» АЖнинг 2025-йил 22-августдаги 11-1807-1.14-сонли, «Гросс инсуранcе» АЖнинг 2025-йил 26-августдаги 01/900-сонли, “Uzbek leasing international A.O” АЖнинг 2026-йил 6-январдаги УЛ/2145/001-сонли ҳамда “Ўзагролизинг” АЖнинг 2025-йил 3-декабрдаги 02-06-2025/1672-сонли маълумотномалари). Ушбу моделни татбиқ этиш натижасида стратегик хавфларни олдиндан аниқлаш ва уларни бошқарув қарорларида ҳисобга олиш имкониятларидан фойдаланиш корхоналарнинг барқарорлигини таъминлашга хизмат қилган.