Алласугиров Нурмухаммед Бахтияровичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.     Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Ресурс тежамкор қурилиш материаллари ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш”, 08.00.03-“Саноат иқтисодиёти”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2024.3.PhD/Iqt4322.
Илмий раҳбари: Нуримбетов Равшан Ибрагимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш университети ҳузуридаги PhD.03/2026.09.01.I.04.M рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Қалмуратов Бахтияр Сейтмуратович, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), профессор, Г'уламов Илҳом Акрамович, иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат транспорт университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: республикада ресурс тежамкор қурилиш материаллари ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра ресурс тежамкор қурилиш материаллари ишлаб чиқариш “комплекс самарадорлик интеграл индекси” тушунчасининг иқтисодий мазмуни меҳнат самарадорлиги, моддий ресурслар самарадорлиги, техник ресурслар самарадорлиги, молиявий ресурслар самарадорлиги, ахборот ва бошқарув ресурслари самарадорлиги ҳамда табиий ресурслар самарадорлиги каби иқтисодий кўрсаткичларнинг интеграл қиймати сифатида такомиллаштирилган;
ресурс тежамкор қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналари самарадорлигини баҳолашда меҳнат самарадорлиги даражаси (ЭЛ=1,13), моддий ресурслар самарадорлиги даражаси (ЭМ=1,09), техник ресурслар самарадорлиги даражаси (ЭФ=1,1), молиявий ресурслар самарадорлиги даражаси (ЭC=1,11), ахборот ва бошқарув ресурслари самарадорлиги даражаси (ЭИ=1,05) ҳамда табиий ресурслар самарадорлиги (ЭН=1,12) даражаларининг мақбул чегараларида ресурс тежамкор қурилиш материаллари самарадорлигининг юқори даражасини таъминлаши асосланган;
ресурс тежамкор қурилиш материаллари ишлаб чиқариш самарадорлигини баҳолашда меҳнат самарадорлиги, моддий ресурслар самарадорлиги, техник ресурслар самарадорлиги, молиявий ресурслар самарадорлиги, ахборот ва бошқарув ресурслари самарадорлиги ҳамда табиий ресурслар самарадорлиги кўрсаткичларини интеграл баҳолаш бўйича «мутлоқ  юқори» (1,1≤Бс), «юқори» (1,0≤Бс˂1,1), «ўрта» (0,64≤Бс˂1,0), «хавфли» (0,2≤Бс˂0,64) ва «юқори хавфли» (0≤ Бс˂0,2) миқдорий чегаралари доирасида белгилаш асосланган;
ресурс тежамкор қурилиш материаллари асосида Ўзбекистонда уй-жой қурилишини ошириш бўйича кўп омилли эконометрик модели асосида 2032 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ресурс тежамкор қурилиш материаллари ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
услубий ёндашувга кўра ресурс тежамкор қурилиш материаллари ишлаб чиқариш “комплекс самарадорлик интеграл индекси” тушунчасининг иқтисодий мазмуни меҳнат самарадорлиги, моддий ресурслар самарадорлиги, техник ресурслар самарадорлиги, молиявий ресурслар самарадорлиги, ахборот ва бошқарув ресурслари самарадорлиги ҳамда табиий ресурслар самарадорлиги каби иқтисодий кўрсаткичларнинг интеграл қиймати сифатида такомиллаштиришга Ўзбекистон Республикаси қурилиш саноати корхоналари амалиётига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги 2026-йил 26-май № 04-07/01-1857 маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ресурс тежамкор қурилиш материаллари ишлаб чиқариш “комплекс самарадорлик интеграл индекси” асосида баҳолаш услубиёти таклиф этилган; 
ресурс тежамкор қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналари самарадорлигини баҳолашда меҳнат самарадорлиги даражаси (ЭЛ=1,13), моддий ресурслар самарадорлиги даражаси (ЭМ=1,09), техник ресурслар самарадорлиги даражаси (ЭФ=1,1), молиявий ресурслар самарадорлиги даражаси (ЭC=1,11), ахборот ва бошқарув ресурслари самарадорлиги даражаси (ЭИ=1,05) ҳамда табиий ресурслар самарадорлиги (ЭН=1,12) даражаларининг мақбул чегараларида ресурс тежамкор қурилиш материаллари самарадорлигининг юқори даражасини таъминлаш таклифи Ўзбекистон Республикаси қурилиш саноати корхоналари амалиётига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги 2026-йил 26-май № 04-07/01-1857 маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида қурилиш материаллари саноати корхоналарининг ресурс тежамкор қурилиш материаллари ишлаб чиқариш самарадорлиги кўрсаткичлари таркибини ташкил этувчи омилларнинг вазн кўрсаткичларини белгиланиши имкони яратилган; 
ресурс тежамкор қурилиш материаллари ишлаб чиқариш самарадорлигини баҳолашда меҳнат самарадорлиги, моддий ресурслар самарадорлиги, техник ресурслар самарадорлиги, молиявий ресурслар самарадорлиги, ахборот ва бошқарув ресурслари самарадорлиги ҳамда табиий ресурслар самарадорлиги кўрсаткичларини интеграл баҳолаш бўйича «мутлоқ  юқори» (1,0≤Бс), «юқори» (0,64≤Бс˂1,0), «ўрта» (0,37≤Бс˂0,64), «хавфли» (0,2≤Бс˂0,37) ва «юқори хавфли» (0≤ Бс˂0,2) миқдориймиқдорий чегаралари доирасида таклифи Ўзбекистон Республикаси қурилиш саноати корхоналари амалиётига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги 2026-йил 26-май № 04-07/01-1857 маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида ресурс тежамкор қурилиш материаллари ишлаб чиқаришда илмий салоҳиятга эга кадрларни жалб этиш орқали корхонанинг молиявий-иқтисодий ривожланишини таъминлаш ҳамда, ўтказилган эксперт сўровлари натижасига кўра, қурилиш материаллари саноати корхонасининг илмий фаол кадрлар даражасини ошириш имкони яратилган; 
ресурс тежамкор қурилиш материаллари асосида Ўзбекистонда уй-жой қурилишини ошириш бўйича кўп омилли эконометрик модели асосида 2032 йилга қадар прогноз кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси қурилиш саноати корхоналари амалиётига жорий этилган (Қорақалпоғистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги 2026-йил 26-май № 04-07/01-1857 маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Ўзбекистонда уй-жой қурилишини самарали ошириш ссенарийлари ишлаб чиқилган ҳамда корхоналар фаолиятига таъсир қилувчи асосий омилларнинг таҳлил қилиниши асосида асосий самарадорлик кўрсаткичларини ошириш, иқтисодий самарадорликни пасайиш хавфини олдиндан аниқлаш, унга таъсир этувчи ички ва ташқи муаммоларни бартараф этиш учун самарали ечимлар ва чора-тадбирлар дастури ишлаб чиқишга эришилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish