Ирисов Фаррух Қобил ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Резавор меваларни етиштиришнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш йўллари”, 08.00.04-“Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/Iqt4907
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Юнусов Искандар Орифович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригасия ва қишлоқ хўжалигини механизасиялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети, DSc.03/30.01.2020.I.10.03
Расмий оппонентлар: Умаров Сухроб Рустамович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Имомов Рустамбек Давронбекович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади резавор мевалар етиштириш самарадорлигини ошириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
резавор мевалар етиштиришнинг иқтисодий самарадорлигини баҳолаш кўрсаткичлари тизими интенсив боғдорчилик, рақамлаштириш ва энергия самарадорлиги каби жиҳатларини эътиборга олган ҳолда такомиллаштирилган;
резавор мевалар етиштириш учун давлат томонидан ер учаткалари ажратишда тўловларни оптималлаштириш, қайта ишлаш технологиялари учун солиқ ставкасини минималлаштириш, маркетинг тадқиқотлари харажатларини табақали субсдиялаш каби дастаклар ёрдамида иқтисодий рағбатлантириш асосланган;
резавор мевалар етиштирувчиларининг иқтисодий, технологик, илмий ва ресурс салоҳиятларини оптимал бирлаштирган ҳолда фаолият юритиши учун тадбиркорлик ва нодавлат бошқарув шаклларини босқичма-босқич ташкил этишнинг мақбул сценарийлари ишлаб чиқилган;
резавор мевалар экин майдони ортиши ва иқлим ўзгаришлари шароитида йиллик ўртача ёғингарчилик миқдорини инобатга олган ҳолда Тошкент вилоятида резавор мевалар ялпи ҳосили ҳажмининг 2030 йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Резавор меваларни етиштиришнинг иқтисодий самарадорлигини ошириш йўллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
резавор мевалар ишлаб чиқариш самарадорлигини баҳолашнинг услубий асослари такомиллаштирилган ва улар тизим ташкилотларида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 13 октябрдаги 05/06-04-626-сон маълумотномаси). Натижада, резавор мевалар ишлаб чқариш плантацияларини ташкил этишда хўжалик юритиш шакли ва уларнинг географик жойлашувини инобатга олган ҳолда мақбул майдонни аниқлаш ва хўжаликлар фаолияти самарадорлигини баҳолаш имконини берган. Мазкур баҳолаш усули резавор мевалар етиштиришда мақбул ер майдонларини ажратиш ва хўжаликларнинг инвестициялардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга хизмат қилган;
ажратилган ерлар учун тўлов миқдорларини оптималлаштириш, қайта ишлаш технологияларини жорий этишда солиқ ставкасини минималлаштириш, маркетинг тадқиқотлари харажатларини табақали субсидиялаш каби дастаклар асосида ишлаб чиқилган иқтисодий рағбатлантириш механизмлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизими ташкилотларида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 13 октябрдаги 05/06-04-626-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу рағбатлантириш механизми резавор мевалар етиштирувчи хўжаликларни молиялаштириш, айланма маблағлар билан таъминлашга кўмаклашиб, улар фаолияти самарадорлигини 12-15 фоизгача ошириш имконини берган;
резавор мевалар етиштирувчиларнинг иқтисодий, технологик, илмий ва ресурс салоҳиятларини оптимал бирлаштирган ҳолда фаолият юритиши учун тадбиркорлик ва нодавлат бошқарув шаклларини босқичма-босқич ташкил этишнинг мақбул сценарийлари Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ташкилотларида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 13 октябрдаги 05/06-04-626-сон маълумотномаси). Натижада, ушбу ташкилий тузилмалар ёрдамида турли шаклдаги боғдорчилик хўжаликлари ва бошқарув идоралари ўртасида ўзаро интеграцияни таъминлашга хизмат қилган;
резавор мевалар майдонининг ортиши ва иқлим ўзгаришлари шароитида йиллик ўртача ёғингарчилик миқдорини инобатга олган ҳолда Тошкент вилоятида резавор мевалар етиштириш ҳажмининг 2030 йилгача бўлган прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган ва вилоят Қишлоқ хўжалиги бошқармасида амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 13 октябрдаги 05/06-04-626-сон маълумотномаси). Ушбу прогноз кўрсаткичлари истиқболда вилоятнинг резавор мевалар етиштириш соҳасини ривожлантириш ва унга мос равишда ишлаб чиқариш, ресурслардан самарали фойдаланиш чора-тадбирларини белгилаш имконини берган.