Эшонкулов Бунёджон Махамадалиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инсоннинг меҳнатга оид ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича миллий механизмларни такомиллаштириш”, 12.00.13 – Инсон ҳуқуқлари (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Ю1596
Илмий раҳбар: Саидов Акмал Холматович, Академик, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикаси Миллий маркази, ДСc.26/2025.27.12.Ю/С.01.01
Расмий оппонентлар: юридик фанлар доктори, профессор Мамасиддиқов Музаффаржон Мусажонович, юридик фанлар фалсафа доктори Расулов Журабек Абдусамиевич.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инсоннинг меҳнатга оид ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича миллий механизмларни такомиллаштириш ва мавжуд муаммоларни ҳал этишга қаратилган илмий асосланган таклиф ва тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қариндошининг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар давлат фуқаролик хизматига қабул қилиш ва уни ўташ чоғида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлиши мумкин эмаслиги асослантирилган;
Иш қидираётган шахслар маҳаллий меҳнат органига паспортини ёки идентификацияловчи ИД-картасини ёхуд шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатни тақдим этган ҳолда мурожаат қилиши, унинг иш стажи, маълумоти (мавжуд бўлган тақдирда), иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар ҳамда бошқа маълумотлар маҳаллий меҳнат органи томонидан масъул давлат органлари ва ташкилотлардан мустақил равишда, шу жумладан «Рақамли ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олиниши зарурлиги асослантирилган;
ходим ҳақиқатда ишламаган бўлса ҳам, лекин қонунчиликка асосан шаҳарлардаги бюджет ташкилотларида ходимнинг иш жойи (лавозими) сақланган даврига ойлик устама олиши зарурлиги асослантирилган;
ойлик устамалар шу ой давомида ишлаган вақти, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларига асосан ходимнинг тўлиқ ёки қисман ойлик иш ҳақи сақланган даврлари учун ҳам тўланиши зарурати асослантириб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Инсоннинг меҳнатга оид ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича миллий механизмларни такомиллаштиришга доир олинган илмий натижалардан қуйидагиларда фойдаланилган:
қариндошининг судланганлиги ва бундан келиб чиқадиган ҳуқуқий оқибатлар давлат фуқаролик хизматига қабул қилиш ва уни ўташ чоғида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳуқуқларини чеклаш учун асос бўлиши мумкин эмаслиги ҳақидаги таклиф Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 8 августда қабул қилинган “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги ЎРҚ-788-сонли Қонунининг 10-моддасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институти томонидан 2025 йил 4 февралдаги 3/дн-14- далолатнома). Ушбу таклиф қариндошининг судланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига давлат фуқаролик хизматига қабул қилиш ва уни ўташ имконини берган;
Иш қидираётган шахслар маҳаллий меҳнат органига паспортини ёки идентификацияловчи ИД-картасини ёхуд шахсини тасдиқловчи бошқа ҳужжатни тақдим этган ҳолда мурожаат қилиши, унинг иш стажи, маълумоти (мавжуд бўлган тақдирда), иш ҳақи тўғрисидаги маълумотлар ҳамда бошқа маълумотлар маҳаллий меҳнат органи томонидан масъул давлат органлари ва ташкилотлардан мустақил равишда, шу жумладан «Рақамли ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинишига оид таклиф 2020 йил 20 октябрда қабул қилинган «Аҳоли бандлиги тўғрисида»ги 29-моддасида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институти томонидан 2025 йил 4 февралдаги 3/дн-14- далолатнома). Ушбу таклиф иш қидираётган шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялашга хизмат қилган;
ходим ҳақиқатда ишламаган бўлса ҳам, лекин қонунчиликка асосан шаҳарлардаги бюджет ташкилотларида ходимнинг иш жойи (лавозими) сақланган даврига ойлик устама олишига оид таклифи Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги 206-сон қарори билан тасдиқланган “Учқудуқ, Зарафшон, Нуробод шаҳарлари ва Конимех туманининг Зафаробод шаҳарчасидаги бюджет ташкилотлари ходимларига компенсация хусусиятига эга бўлган устама тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг тўртинчи банди, учинчи хатбошисида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибиятининг Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаменти томонидан 2025 йил 29 апрелда берилган 12-16-32-сон далолатнома). Ушбу таклиф ходим ҳақиқатда ишламаган бўлса ҳам, лекин қонунчиликка асосан шаҳарлардаги бюджет ташкилотларида ходимнинг иш жойи (лавозими) сақланган даври ойлик устамани олиш ҳуқуқини берувчи иш стажига киритилиши имконини берган;
ойлик устамалар шу ой давомида ишлаган вақти, шунингдек, қонунчилик ҳужжатларига асосан ходимнинг тўлиқ ёки қисман ойлик иш ҳақи сақланган даврлари учун ҳам тўланади мазмундаги таклифи Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги 206-сон қарори билан тасдиқланган “Учқудуқ, Зарафшон, Нуробод шаҳарлари ва Конимех туманининг Зафаробод шаҳарчасидаги бюджет ташкилотлари ходимларига компенсация хусусиятига эга бўлган устама тўлаш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг еттинчи бандида ўз аксини топган (Ўзбекистон Республикаси Бош вазири котибиятининг Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаменти томонидан 2025 йил 29 апрелда берилган 12-16-32-сон далолатнома). Ушбу таклиф ходимнинг тўлиқ ёки қисман ойлик иш ҳақи сақланган даврлари учун ойлик устамалар тўланишига хизмат қилган.