Тошева Мафтуна Рустамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси  ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Фермер хўжаликларида яшил технологиялардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш йўллари”, 08.00.04-“Қишлоқ хўжалиги иқтисодиёти” (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Iqt5333
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Султанов Баходир Файзуллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизасиялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети, DSc.03/30.01.2020.I.10.03
Расмий оппонентлар: Юлдашев Муталиб Иброҳимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ахроров Фарход Бахриддинович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади фермер хўжаликларида яшил технологиялардан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш ва ошириш бўйича илмий таклиф ҳамда амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
яшил технологияларнинг самарадорлик кўрсаткичларини хўжаликларнинг ресурслардан фойдаланиш, молиявий қўллаб-қувватланиш ва экологик таъсир этиш даражаларини ҳисобга олган ҳолда комплекс баҳолаш бўйича услубий ёндашув ишлаб чиқилган;
фермер хўжаликларининг инвестицион фаолияти самарадорлигига таъсир этувчи яшил технологияларни жорий этишни рағбатлантириш мақсадида иқтисодий жиҳатдан мақбул имтиёзли кредитлаш шартларини шакллантириш ҳамда кредит-субсидиялаш механизмларини уйғунлаштиришга оид таклифлар ишлаб чиқилган;
қишлоқ хўжалигида яшил технологияларни жорий этиш самарадорлиги ва ҳолати бўйича мониторинг юритиш, унинг натижаларини таҳлил қилиш ва комплекс баҳолашни рақамли электрон платформа орқали мувофиқлаштириш ва идоралараро ахборот алмашиш жараёнларининг ташкилий-бошқариш механизми таклиф этилган;
Самарқанд вилояти фермер хўжаликларида қуёш энергияси ва сув тежовчи технологияларни жорий этиш даражасининг 2026–2032 йилларга мўлжалланган прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фермер хўжаликларида яшил технологиялардан фойдаланиш самарадорлигини оширишга оид олинган илмий натижалар асосида:
ҳудудлар қишлоқ хўжалигида яшил технологияларнинг самарадорлигини баҳолаш ва оширишда хўжаликларнинг ресурслардан фойдаланиш, молиявий қўллаб-қувватланиш ва экологик таъсир этиш даражаларини ҳисобга олган ҳолда тавсия этилган индикаторлар тизими ва интеграл индекслар асосида комплекс баҳолаш бўйича услубий ёндашув Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизим ташкилотларида амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026 йил 29 январдаги 05/04-04-121-сон маълумотномаси). Таклиф этилган интеграл индекс қишлоқ хўжалигида яшил технологиялардан фойдаланиш даражасини ҳудудлар ва фермер хўжаликлари кесимида баҳолаш имконини беради; 
фермер хўжаликларида яшил технологияларни жорий этишни молиялаштириш тизимини такомиллаштириш мақсадида кредитлаш ва субсидиялаш механизмларини ўзаро уйғунлаштиришга оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизим ташкилотларида амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026 йил 29 январдаги 05/04-04-121-сон маълумотномаси). Натижада, фермер хўжаликларининг яшил технологияларга инвестиция йўналтириш бўйича молиявий имкониятлари кенгайиб, хусусан, 7 фоизли имтиёзли кредит ставкаларини жорий этиш орқали яшил технологиялардан фойдаланиш даражасини оширишга хизмат қилади;
қишлоқ хўжалигида яшил технологияларни жорий этиш мониторингини юритиш ва унинг натижаларидан комплекс фойдаланиш жараёнларини рақамли платформа орқали мувофиқлаштириш ва идоралараро ахборот алмашинувини бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмларини такомиллаштиришга оид таклифлар Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги ташкилотларга жорий этиш учун қабул қилинган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026 йил 29 январдаги 05/04-04-121-сон маълумотномаси). Натижада, яшил технологияларни жорий этиш, мониторинг қилиш ва комплекс баҳолаш жараёнларини ягона рақамли платформа асосида мувофиқлаштириш, шунингдек, экологик сертификатлаш хизматини жорий этиш орқали фермер хўжаликларида яшил технологияларни қўллашни иқтисодий рағбатлантириш имкониятлари кенгаяди;
Самарқанд вилояти фермер хўжаликлари динамик маълумотлари асосида яшил технологиялардан фойдаланишнинг 2026–2032 йилларга мўлжалланган прогноз параметрлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизими ташкилотларида амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2026 йил 29 январдаги 05/04-04-121-сон маълумотномаси). Прогноз натижаларига кўра, 2032 йилга бориб Самарқанд вилояти фермер хўжаликларида қуёш энергияси технологияларидан фойдаланиш даражаси 35,4 фоизга, инновацион суғориш технологияларини қўллаш даражаси эса 6,9 пунктга ошиши аниқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish