Амонов Мехриддин Оромиддиновичнинг 
 фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон


I.     Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Қурилишда кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини бошқаришнинг илмий-услубий асосларини такомиллаштириш”, 08.00.13 – “Менежмент” ва 08.00.15 – “Тадбиркорлик ва кичик бизнес иқтисодиёти”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.DSc/Iqt898.
Илмий маслаҳатчи: Нуримбетов Равшан Ибрагимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш университети ҳузуридаги PhD.03/2026.09.01.I.04.М рақамли Илмий Кенгаш.
Расмий оппонентлар: Қалмуратов Бахтияр Сейтмуратович, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), профессор, Салаев Санъатбек Комилович иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Ҳасанов Тоҳир Абдурашидович, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: қурилишда  кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлатлари фаолиятини бошқариш самарадорлигини оширишнинг илмий-услубий асосларини такомиллаштириш бўйича илмий ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “қурилишда кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини бошқариш самарадорлиги” тушунчасининг иқтисодий мазмуни қурилиш қийматини оптималлаштириш, инвестиция қайтимини ошириш, рақобатбардошлик ва барқарор фаолиятни та'минлашнинг ўзаро уйғунлашган тизими нуқтаи-назаридан такомиллаштирилган;
кичик кўламдаги қурилиш корхоналари томонидан қурилиш назорати учун тўланадиган ажратмани об'ектнинг катта-кичиклиги, мураккаблиги ва уни назорат қилиш зарур бўлган ресурс миқдорига қараб белгилашни назарда тутувчи “ҳажм” услубини қўллаш орқали кичик бизнес ва тадбиркорлик суб'ектларининг молиявий юкини оптималлаштириш ҳамда улар фаолиятини бошқариш самарадорлигини ошириш таклиф этилган;
қурилишда кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолияти назоратини амалга оширишда назорат тадбирларининг ҳуқуқий асоси сифатида қўлланилувчи тадбиркор ва ҳудудий инспекция ўртасидаги шартномани “Ягона давлат назорати” ахборот тизимида эмас, балки шартномавий тартибда ўтказиш имконини берувчи имтиёзини қўллаш таклифи асосланган;
қурилишда тендер ҳужжатларини тайёрлаш учун мазкур фаолият билан тегишли лицензияга эга кичик тадбиркорлик субектларининг ҳам шуғулланишига рухсат бериш орқали рақобат муҳитини кенгайтириш, ҳужжатлар сифатини ошириш ва харид жараёнларининг ташкилий самарадорлигини кучайтириш таклифи ишлаб чиқилган;
Сурхондарё вилоятида қурилиш соҳасидаги кичик бизнес ва тадбиркорлик улуши ва суб'ектлари сонидаги мутлоқ ва нисбий миқдорларнинг 2026-2030-йиллар учун прогноз қийматлари кўп вариантли эконометрик моделлар ёрдамида ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадбиркорлик фаолиятини давлат томонидан тартибга солиш ва қўллаб-қувватлаш тизимини ривожлантириш бўйича таклифлар асосида:
услубий ёндашувга кўра “қурилишда кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини бошқариш самарадорлиги” тушунчасининг иқтисодий мазмунини қурилиш қийматини оптималлаштириш, инвестиция қайтимини ошириш, рақобатбардошлик ва барқарор фаолиятни та'минлашнинг ўзаро уйғунлашган тизими нуқтаи-назаридан такомиллаштиришга оид назарий-услубий маълумотлардан олий ўқув юрти талабалари учун мўлжалланган “Стратегик мемежмент” номли дарсликни тайёрлашда фойдаланилган (Термиз давлат университети ректорининг 2025-йил 27-декабрдаги 456-ПО-сонли буйругʻи). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида талабаларда қурилишда кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини бошқариш самарадорлигини ошириш жараёни бўйича билим ва кўникмаларни кенгайтириш имкони яратилган;
кичик кўламдаги қурилиш корхоналари томонидан қурилиш назорати учун тўланадиган ажратмани об'ектнинг катта-кичиклиги, мураккаблиги ва уни назорат қилиш зарур бўлган ресурс миқдорига қараб белгилашни назарда тутувчи “ҳажм” услубини қўллаш орқали кичик бизнес ва тадбиркорлик суб'ектларининг молиявий юкини оптималлаштириш ҳамда улар фаолиятини бошқариш самарадорлигини ошириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 14-апрелдаги ПФ-66-сон “Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат назоратини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида инобатга олинган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 23-апрелдаги 01-06-30-3954-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида кичик бизнес ва тадбиркорлик суб'ектларининг молиявий юкини оптималлаштириш ҳамда улар фаолиятини бошқариш самарадорлигини ошириш имкони яратилган;
қурилишда кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолияти назоратини амалга оширишда назорат тадбирларининг ҳуқуқий асоси сифатида қўлланилувчи тадбиркор ва ҳудудий инспекция ўртасидаги шартномани “Ягона давлат назорати” ахборот тизимида эмас, балки шартномавий тартибда ўтказиш имконини берувчи имтиёзини қўллаш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 14-апрелдаги ПФ-66-сон “Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат назоратини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида инобатга олинган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 23-апрелдаги 01-06-30-3954-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида қурилишда кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолияти назоратини шартномавий тартибда ўтказиш имконини берувчи имтиёзини қўллаш орқали улар фаолиятини бошқариш самарадорлигини ошириш имкони яратилган;
қурилишда тендер ҳужжатларини тайёрлаш учун мазкур фаолият билан тегишли лицензияга эга кичик тадбиркорлик суб'ектларининг ҳам шуғулланишига рухсат бериш орқали рақобат муҳитини кенгайтириш, ҳужжатлар сифатини ошириш ва харид жараёнларининг ташкилий самарадорлигини кучайтириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025-йил 14-апрелдаги ПФ-66-сон “Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида давлат назоратини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида инобатга олинган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 23-апрелдаги 01-06-30-3954-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида қурилишда рақобат муҳитини кенгайтириш, ҳужжатлар сифатини ошириш ва харид жараёнларининг ташкилий самарадорлигини кучайтириш имкони яратилган;
Сурхондарё вилоятида қурилиш соҳасидаги кичик бизнес ва тадбиркорлик улуши ва суб'ектлари сонидаги мутлоқ ва нисбий миқдорларнинг 2026-2030-йиллар учун кўп вариантли эконометрик моделлар ёрдамида ишлаб чиқилган прогноз қийматлари Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 2026-йил 23-апрелдаги 01-06-30-3954-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Сурхондарё вилоятида тадбиркорлик фаолияти ривожланишининг ҳудудий иқтисодий салоҳият ва шарт-шароит омиллари таъсирида шаклланувчи истиқболдаги кўрсаткичларини ўзаро мувофиқлаштириш имкони яратилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish