Атаджанова Феруза Садриддиновнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): “Уй-жой қурилиши соҳасида инвестицияларни  бошқаришнинг ташкилий-иқтисодий механизмини такомилллаштириш”08.00.13 - “Менежмент” 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2026.1.PhD/Iqt6638
Илмий раҳбари: Нуримбетов Равшан Ибрагимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Тошкент архитектура-қурилиш университети ҳузуридаги PhD.03/2026.09.01.I.04.М рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Ҳасанов Тоҳир Абдурашидович ва иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори, доцент Султанов Алишер Сабиржанович 
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ҳудудий даражада уй-жой қурилишига инвестицияларни бошқариш бўйича ташкилий-иқтисодий механизмни шакллантиришнинг назарий ва услубий асосларини такомиллаштиришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
услубий ёндашувга кўра “уй-жой қурилишида инвестиция жараёнини самарали бошқариш” тушунчасининг иқтисодий мазмуни уй-жой қурилишидаги ташкилий тузилмалар вариантлари билан инвесицияларни бошқариш назариясидаги консептуал ёндашувлар ўзгариши ўртасидаги ўзаро боғлиқлик аниқланган ҳолда такомиллаштирилган;
ҳар бир турар-жой лойиҳаси учун молиявий “traffic light” (“яшил”, “сариқ”, “қизил” чегаралар) рейтинги жорий этиш, тўловларни қурилишнинг босқичма-босқич бажарилиши ва техник аудит натижаларига боғлаш, бошқарув ресурсларини хавфга асосланган ёндашувга йўналтириш асосида инвестицияларнинг барқарорлигини таъминлаш асосланган;
янги қуриладиган уй-жойларда “энергия паспорти”ни жорий этиш ва “энергия йўқотиши кам” лойиҳаларга ер ажратишдаги устуворлик, рухсат бериш жараёнларини тезлаштириш, солиқ имтиёзи кўринишида қўшимча бонуслар тақдим этиш орқали қурилиш сифати ва эксплуатация харажатлари барқарорлаштириш асосланган.
Тошкент шаҳрида уй-жой қурилиши соҳасида асосий капиталга инвестициялар, бажарилган жами қурилиш ишлари ҳажми, ишга туширилган уй-жойларнинг умумий майдонининг 2030-йилга қадар прогноз қийматлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ҳудудий даражада уй-жой қурилишига инвестицияларни бошқариш бўйича ташкилий-иқтисодий механизмни шакллантиришнинг назарий-услубий асосларини такомиллаштириш асосида:
услубий ёндашувга кўра “уй-жой қурилишида инвестиция жараёнини самарали бошқариш” тушунчасининг иқтисодий мазмунини уй-жой қурилишидаги ташкилий тузилмалар вариантлари билан инвестицияларни бошқариш назариясидаги консептуал ёндашувлар ўзгариши ўртасидаги ўзаро боғлиқлик аниқланган ҳолда такомиллаштиришга оид назарий-услубий материаллардан олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилган “Ишлаб чиқариш менежменти” номли ўқув қўлланмани тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 6-октябрдаги 386-сонли буйруғи). Ушбу илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида инвестицияларни бошқариш назариясидаги консептуал ёндашувлар асосида талабаларда “уй-жой қурилишида инвестиция жараёнини самарали бошқариш” тушунчаси юзасидан назарий билимларни кенгайтириш имкони яратилган;
ҳар бир турар-жой лойиҳаси учун молиявий “traffic light” (“яшил”, “сариқ”, “қизил” чегаралар) рейтинги жорий этиш, тўловларни қурилишнинг босқичма-босқич бажарилиши ва техник аудит натижаларига боғлаш, бошқарув ресурсларини хавфга асосланган ёндашувга йўналтириш асосида инвестицияларнинг барқарорлигини таъминлаш таклифи амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги 2-апрел 2026-йил 37-06/4183-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида уй-жой қурилишида инвестицияларнинг барқарорлигини таъминлаш имкони яратилган; 
янги қуриладиган уй-жойларда “энергия паспорти”ни жорий этиш ва “энергия йўқотиши кам” лойиҳаларга ер ажратишдаги устуворлик, рухсат бериш жараёнларини тезлаштириш, солиқ имтиёзи кўринишида қўшимча бонуслар тақдим этиш орқали қурилиш сифати ва эксплуатация харажатлари барқарорлаштириш таклифи амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги 2-апрел 2026-йил 37-06/4183-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида уй-жой қурилиши соҳасида яшил энергиялардан фойдаланишни рағбатлантириш орқали қурилиш сифати ва эксплуатация харажатлари барқарорлаштириш имкони яртатилган;
Тошкент шаҳрида уй-жой қурилиши соҳасида асосий капиталга инвестициялар, бажарилган жами қурилиш ишлари ҳажми, ишга туширилган уй-жойларнинг умумий майдонининг 2030 йилга қадар ишлаб чиқилган прогноз қийматларидан амалиётида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги 2-апрел 2026-йил 37-06/4183-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида Тошкент шаҳрида уй-жой қурилиши соҳасида истиқболдаги асосий кўрсаткич ва параметрларни олдиндан баҳолаш ҳамда улар ўртасидаги ўзаро мувофиқликни таъминлаш имкони яратилган.
 


Илмий кенгаш раиси,
и.ф.д., профессор

    
А.М.Исмаилов

Илмий даражалар берувчи илмий 
кенгаш котиби, PhD., досент    А.Дж.Метякубов
Илмий раҳбар,
и.ф.д., профессор    
Р.И.Нуримбетов


Талабгор    

Ф.С.Атаджанова

 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish