Туйманов Бекзод Нуриддиновичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Шишаларнинг спектрал ва тўлқин ўтказиш хусусиятларига иссиқлик ва терморадиацион ишлов бериш билан стимуллашган  М1шиша⇄М2еритма  ишқорий металлар алмашинувининг тасири”, 01.04.07–“Конденсирланган ҳолат физикаси”(физика-математика фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.2.PhD/ФМ727
Илмий раҳбар: Эшбеков Аъзамкул Анарбоевич, физика-математика фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети”.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Фарғона давлат техника университети, PhD.03/2025.27.12.ФМ.19.04.
Расмий оппонентлар: Улугбек Тажибаевич Курбанов, физика-математика фанлари доктори, катта илмий ходим; Маралбек Осконбаев, физика-математика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухора давлат техника университети Нанотехнологиялар илмий маркази
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Шишаларда М𝟏шиша⇄ М𝟐еритма типли ишқорий метал ионлари алмашиниш қонуниятларини тушунтириш ҳамда уларга термик ва радиациявий ишлов беришнинг спектрал ва тўлқин ўтказиш хоссаларига таʼсирини ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
биринчи марта 50СиО2+20МнО+20К2О+6СнО2+4CаО таркибли мураккаб силикат шишалари анъанавий юқори ҳароратли синтез усулида олинди ва уларнинг спеcтрал-люминессенсия хоссаларига паст ҳароратли ион алмашинуви ва гамма нурлари билан нурлантиришнинг таъсири ўрганилган;
50СиО2+20МнО+20К2О+6СнО2+4CаО таркибли шиша намуналари НаНО3 ва КНО3 тузлари эритмасида паст ҳароратли ион алмашинуви жараёнида, шишалар ўзларининг аморф ҳолатларини сақлаб қолган ҳолда, шиша структурасини ташкил қилувчи молекуляр гуруҳларнинг қайта тақсимланиши ҳодисаси топилиб, ушбу ҳодиса ПҲИА жараёни ҳарорати ва ишлов бериш вақтининг ошиши билан янада кучайиши биринчи марта кўрсатилган;
юқори дозаларда (107 Рад)  гамма нурлари билан нурлантирилган намуналарда молекуляр структуравий гуруҳларнинг қайта тақсимланиши билан бир вақтда, шиша таркибидаги мунтазам бўлмаган ─О─О─ боғлари узилиб, узилган кислород боғларига ишқорий метал ионларининг бирикиши ва ─О• боғланмаган кислород радикали ҳосил қилиши, агар ушбу радикаллар ёнида поливалент (масалан Мн2+) ионлари мавжуд бўлса, узилган иккинчи валент боғ унга боғланиб, марганецни Мн2+ ҳолатидан Мн3+ ҳолатига, яъни тетраедрал Мн2+ ионларини уч валентли октаедрал координацияга ўтказиши аниқланган;
50СиО2+20МнО+20К2О+6СнО2+4CаО ва К-8 шишаларида паст ҳароратли ион алмашинуви жараёнида иффузант ион радиуси ўлчамининг оширилиши (жараёнда қатнашаётган НаНО3, КНО3 ва CсНО3 туз эритмаларининг алмаштирилиши) ион алмашинув жараёнининг секинлаштириши аниқланган;
илк бора 50СиО2+20МнО+20К2О+6СнО2+4CаО таркибли сишаларда  Т=400 0C дан юқори ҳароратларда паст ҳароратли ион алмашинуви амалга оширилганда намумалар сирт қатламида калций марганец оксиди (CаМнО), натрий-калцийли силикат (На4Cа4(Си6О18) ва натрий-марганец оксиди (На2Мн3О7) нанокристаллари ҳосил бўлиши аниқланган;
туз эритмасида К-8 шишаларига терморадиацион ишлов бериш, ион алмашинуви жараёнини тезлаштириши, гамма майдонисиз ишлов берилгандагига нисбатан тўлқин ўтказувчи модлар ҳосил бўлиш вақтининг камайиши, модлардаги синдириш кўрсаткичи ва диффузантларнинг шиша сирт қатламига кириб бориш чуқурлигининг ортиши ва тўлқин ўтказгич модлар сонининг 2 баробар ошиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Шишаларнинг спектрал ва тўлқин ўтказиш хусусиятларига иссиқлик ва терморадиацион ишлов бериш билан стимуллашган М1шиша⇄М2еритма ишқорий металлар алмашинувининг таъсирини ўрганиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
оддий термик ишлов берилган наъмуна билан терморадиацион ишлов бериш билан олинган наъмуналар таққосланганда, радиация таъсирида синтез қилинган наъмуналарда тўлқин ўтказгич қатларининг ҳосил бўлиши тезлашиши, тўлқин ўтказгич қатламларнинг ҳосил бўлиш вақти радиация таъсирида камайиши, радиация таъсирида модлар сонининг ошиши, синтез қилинган намуҳаларнинг сирт қатламида ионлар алмашиниши натижасида шиша структуравий тузилишининг ва таркибининг ўзгариши ҳақидаги маълумотлардан Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети Аналитик кимё кафедрасида 2017-2020 йилларда бажарилган Ф-ОТ-Ф7-84-“ Кимёвий сенсорларнинг янги авлоди учун газ сезгир материаллар синтези назарий асосларини тадқиқ этиш” мавзусидаги фундаментал лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети 2025 йил “26“ “декабр”даги  №10-6856 рақамли маълумотномаси). Натижада Тўлқин ўтказгич қатламларнинг ўсиши тезлашиши ва  радиация таъсиригда модлар сониниг икки баробарга ортириш имконини берган.
Ўзбекистон Миллий университетида 2022-2024 -йиллар давомида физика-математика фанлари доктори, профессор Юлдашев Шавкат Узгенович раҳбарлигида бажарилган ИЛ-4821091628 – сонли “Фотоволтаикада қўлланилиш учун шаффоф ўтказувчан металл оксидлардаги наноструктурланган графенли плёнкаларни шакллантриш ва улардаги заряд ташувчиларининг кўчиш жараёнлари механизмлари” мавзусидаги фундаментал лойиҳасида қисман фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий университети 2026 йил “28“ “январ”даги  №01/3742 рақамли маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш синтез қилинган намуналарнинг сирт қатламида ионлар алмашиниши натижасида шиша тузилишининг ва таркибининг ўзгаришларини тушунтириш имкониятини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish