Ниёзматова Нилуфар Аълохановнанинг
техника фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўзбек тилидаги узлюксиз нутқни таниб олишнинг гибриб усул ва алгоритмлари”, 05.01.11 – “Рақамли технологиялар ва сунъий интеллект” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.DSc/Т954
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Мухамедиева Дилноз Тулкуновна, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги Фундаментал ва амалий тадқиқотлар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети, DSc.03/26.05.2022.Т.10.05.
Расмий оппонентлар: Раджабов Собиржон Сатторович, техника фанлари доктори, катта илмий ходим; Кабулов Анвар Василович, техника фанлари доктори, профессор; Бабомуродов Озод Жўраевич, техника фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади узлюксиз нутқни таниб олишнинг гибрид усул ва алгоритмлари ҳамда дастурий таъминотини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
нутқ сигнали хосса ва хусусиятларини инобатга олган ҳолда нутқ фаол қисмларини аниқлаш гибрид усули ва алгоритми ишлаб чиқилган;
нутқ сигнали хосса ва хусусиятларини инобатга олган ҳолда нутқ белгиларини шакллантириш гибрид усул ва алгоритми ишлаб чиқилган;
нутқ сигнали белгилар тўпламини информативлиги бўйича саралаш гибрид усул ва алгоритми яратилган;
трансформерлар хусусиятларини инобатга олган ҳолда ўзбек тилидаги узлюксиз нутқни таниб олиш учун акустик модел ишлаб чиқилган;
табиий тил хосса ва хусусиятларини инобатга олган ҳолда ўзбек тили учун тил модели ишлаб чиқилган;
эволюцион алгоритмлар асосида глобал оптималлаштириш механизми ишлаб чиқилган;
сунъий интеллект технологиялари асосида ўзбек тилидаги узлюксиз нутқни таниб олиш учун гибрид нейрон тармоқ модели ишлаб чиқилган;
нутқ сигналини матнга ўтказиш учун ишлаб чиқилган усулларнинг алгоритмик ва дастурий таъминоти яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Ўзбек тилидаги узлюксиз нутқни таниб олиш учун гибрид усул ва алгоритмлари асосида яратилган дастурий таъминот асосида:
нутқ сигнали хосса ва хусусиятларини инобатга олган ҳолда нутқ фаол қисмларини аниқлаш гибрид усули ва гибрид нейрон тармоқ модели асосида ишлаб чиқилган дастурий таъминот Ўзбекистон Республикаси Президентининг Чортоқ туманидаги Халқ қабулхонасига жорий қилинган (Наманган вилояти ҳокимлигининг 2025 йил 24 декабрдаги 02/10-6941-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида ходимлар томонидан бир фуқаронинг мурожаатини шакллантиришга сарфланадиган вақтни ўртача 20%га қисқартириш имконини берган;
нутқ сигнали хосса ва хусусиятларини инобатга олган ҳолда нутқ белгиларини шакллантириш гибрид усул ва гибрид нейрон тармоқ модели асосида ишлаб чиқилган дастурий таъминот Наманган вилояти, Чортоқ туман камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлимига жорий қилинган (Наманган вилояти ҳокимлигининг 2025 йил 24 декабрдаги 02/10-6941-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида ходимлар томонидан бир стенограмма матнини шакллантиришга сарфланадиган вақтни ўртача 20%га қисқартириш имконини берган;
нутқ сигнали белгилар тўпламини информативлиги бўйича саралаш гибрид усул ва гибрид нейрон тармоқ модели асосида ишлаб чиқилган дастурий таъминот Наманган вилоят адлия бошқармаси Чортоқ тумани бўлимига жорий қилинган (Наманган вилояти ҳокимлигининг 2025 йил 24 декабрдаги 02/10-6941-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида ходимлар томонидан бир стенограмма матнини шакллантиришга сарфланадиган вақтни ўртача 20%га қисқартириш имконини берган;
трансформерлар хусусиятларини инобатга олган ҳолда ўзбек тилидаги узлюксиз нутқни таниб олиш учун акустик ва тил модели ҳамда гибрид нейрон тармоқ модели асосида ишлаб чиқилган дастурий таъминот Наманган вилояти Чуст тумани ҳокимлигига жорий қилинган (Наманган вилояти ҳокимлигининг 2025 йил 24 декабрдаги 02/10-6941-сон маълумотномаси). Илмий тадқиқот натижасида ходимлар томонидан бир фуқаронинг оғзаки мурожаатини шакллантиришга сарфланадиган вақтни ўртача 50%га қисқартириш имконини берган.