Рўзиев Ислом Илхом ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Қумли грунтларнинг физик-механик хоссаларини асослаш (сурхондарё вилояти мисолида)”, 04.00.04 – Гидрогеология ва муҳандислик геологияси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.PhD/Т6392.
Илмий раҳбар: Каюмов Абдубаки Джалилович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат техника университети.
Илмий кенгаш (ИК) фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: “Гидрогеология ва инженерлик геологияси институти” Давлат муассасаси ҳузуридаги DSc.31/2025.27.12.GM.05.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Аимбетов Иззет Каллиевич, техника фанлари доктори, профессор; Ахунжанов Алимжон Махмуджанович, геология-минералогия фанлари номзоди, катта илмй ходим.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент архитектура-қурилиш университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: бино ва иншоотлар ҳамда йўл тўшамасига асос бўлиб хизмат қиладиган қумли грунтларнинг физик-механик хоссаларини асослашдан (Сурхондарё вилояти мисолида) иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Сурхондарё вилояти ҳудудида бир хил зичлик ва намликка эга бўлган қумли грунтларга тебранма ҳаракат таъсири натижасида уларнинг хоссалари ўзгариши асослаб берилган;
бино ва иншоотларга асос бўлиб хизмат қилувчи қумли грунтларнинг ҳисобий қаршилиги бўйича тадқиқот ҳудудини муҳандислик-геологик шароитларини ўзига хос хусусиятларини эътиборга олиб турларга ажратиш услуби ишлаб чиқилган;
тадқиқот ҳудудидаги бино ва иншоотлар асосидаги қумли грунтларнинг тебранма ҳаракат таъсир (Kt.h.) коеффициентининг миқдорий қийматини ички ишқаланиш бурчагига боғлиқлиги аниқланган ва уни чуқурлик, масофа ва гранулометрик таркибига коррелясион боғлиқлиги бўйича математик ифодалари ишлаб чиқилган;
тадқиқот ҳудудидаги автомобил йўллари тўшамаси асосидаги қумли грунтларнинг механик кўрсаткичларини зичлик, намлик ва гранулометрик таркибига коррелясион боғлиқлигини аниқлаш бўйича математик ифодалари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сурхондарё вилояти Термиз ва Жарқўрғон туманларидаги қумли грунтларда олиб борилган дастлабки ва муфассал қидирув босқичларида, шунингдек, кузатув ишларини таҳлили бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Сурхондарё вилояти Термиз ва Жарқўрғон туманлари ҳудудининг чуқурлик бўйича қумли грунтларини физик-механик хоссалари аниқланган ва уларнинг илк бор гидрогеологик ва муҳандислик-геологик шароити бўйича тузилган схематик хариталари “Гидрогеология ва инженерлик геологияси институти” давлат муассасининг илмий-фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2025-йил 15-октябрдаги 16-3706-сон маълумотномаси). Натижалар ҳудудда ўтказиладиган муҳандислик-геологик тадқиқотларнинг аниқлиги, самарадорлиги ва ахборотлилигини ошириш имконини берган;
Сурхондарё вилояти Термиз ва Жарқўрғон туманлари ҳудудидаги қумли грунтларнинг тебранма ҳаракат таъсири натижасида уларнинг ички ишқаланиш бурчаги ва ҳисобий қаршилигини камайиши “Гидрогеология ва инженерлик геологияси институти” давлат муассасининг илмий-фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2025-йил 15-октябрдаги 16-3706-сон маълумотномаси). Натижада, бино ва иншоотларни лойиҳалаш даврида ҳисобланадиган ҳисобий қаршиликни 1,18 баробар камайишини ҳисобга олган ҳолда тавсиялар ишлаб чиқилган, бу эса ўз навбатида бино ва иншоотларнинг турғунлигини оширишга имкон яратган;
тадқиқот ҳудудидаги йўллар пойидаги қумли грунтларнинг мустаҳкамлик ва деформация кўрсаткичларининг зичлик, намлик ва гранулометрик таркибига боғлиқлигини аниқлаш бўйича математик ифодалари ҳамда қумли чўлларда автомобил йўллари пойини лойиҳалаш ва қуришга оид ИҚН 121-25 “Ўзбекистон шароитида автомобил йўлларининг пойини лойиҳалаш ва қуриш бўйича кўрсатмалар” ишлаб чиқилган ва “Гидрогеология ва инженерлик геологияси институти” давлат муассасининг илмий-фаолиятига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлигининг 2025-йил 15-октябрдаги 16-3706-сон маълумотномаси). Бу эса ўз навбатида йўллар пойининг турғунлигини ошишига имкон яратган.