Баротова Гулмира Баҳри қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

И. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Самарқанд вилоятида урбанизация жараёнининг шаклланиши ва ривожланишининг ҳудудий хусусиятлари”, 11.00.02 - Иқтисодий ва ижтимоий география (география фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Gr333.
Илмий раҳбар: Ибрагимов Лутфулло Зиёдуллаевич, география фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Gr.09.11.
Расмий оппонентлар: Комилова Нилуфар Қаршибоевна, география фанлари доктори, профессор; Қурбонов Паҳлавон Рустамович, география фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади Самарқанд вилоятида урбанизация жараёнининг шаклланиши ва ривожланишига таъсир этувчи ҳудудий, демографик ва ижтимоий-иқтисодий омилларни баҳолаш ҳамда уларнинг ҳудудий хусусиятларини аниқлаш, урбанизация даражасини оширишга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
кўп омилли Пирсон корреляция усули ва эконометрик моделлаштириш асосида Самарқанд вилоятининг 18 та индикаторли (демографик, ижтимоий, иқтисодий) кўрсаткичларининг урбанизация жараёнига боғлиқлик даражаси тизимли таҳлил асосида аниқланган;
АрcГИС дастури асосида Самарқанд вилоятининг урбанизация даражасининг 1:1000 000 масштабли картаси, вилоятнинг демографик ривожланиши, вилоят аҳоли сони, зичлиги, шаҳарлар аҳоли сонининг прогноз кўрсаткичларини акс эттирувчи 1:900 000 масштабли карталари яратилган; 
пропҳет модели асосида урбанизация жараёнига бевосита таъсир кўрсатувчи вилоят, шаҳар ва шаҳарчалар аҳолиси сони ҳамда ҳудудлар кесимида аҳолининг зичлигининг ортиб боришининг яқин, ўрта ва узоқ муддатли (2030, 2035, 2040-йиллар учун) прогнози кўрсаткичлари ишлаб чиқилган; 
ГАТ асосида Самарқанд вилоятида шаклланаётган асосий ҳудудий урбанистик тизимлар – Самарқанд, Ургут, Каттақўрғон шаҳарлари, уларнинг урбанистик таркиби ва кенгайиш йўналишлари ҳамда унга таъсир этувчи омилларни баҳолаш орқали аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Самарқанд вилоятида урбанизация жараёнининг шаклланиши ва ривожланишининг ҳудудий хусусиятлари бўйича олинган илмий натижалар асосида:  
кўп омилли Пирсон корреляция усули ва эконометрик моделлаштириш асосида Самарқанд вилоятининг 18 та индикаторли (демографик, ижтимоий, иқтисодий) кўрсаткичларининг урбанизация жараёнига боғлиқлик даражасининг тизимли таҳлили Самарқанд вилоятида урбанизация жараёнлари ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқишда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги урбанизация ва шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш  республика марказининг 2026-йил 30-мартдаги 07/91-сонли  маълумотномаси). Натижада, мазкур кўп омилли модел маълумотлари вилоят урбанизация даражасини ошириш билан боғлиқ дастурларни такомиллаштириш имкониятини берган;
АрcГИС дастури асосида Самарқанд вилоятининг урбанизация даражасининг 1: 1000 000 масштабли картаси, вилоятнинг демографик ривожланиши, вилоят аҳоли сони, зичлиги, шаҳарлар аҳоли сонининг прогноз кўрсаткичларини акс эттирувчи 1:900 000 масштабли карталаридан вилоят ҳудудларида аҳоли пунктларининг бош режаларини ишлаб чиқиш мақсадларига қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқишда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги урбанизация ва шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш республика марказининг 2026-йил 30-мартдаги 07/91-сонли  маълумотномаси). Натижада, яқин истиқболда вилоят ва унинг туманларида урбанизация даражасини ошириш, ҳудудларда аҳоли пунктларининг бош режаларини ишлаб чиқиш мақсадларига қаратилган вазифаларни белгилаш ва ҳудудий дастурларни такомиллаштириш имкониятини берган;
пропҳет модели асосида урбанизация жараёнига бевосита таъсир кўрсатувчи вилоят, шаҳар ва шаҳарчалар аҳолиси сони ҳамда ҳудудлар кесимида аҳоли зичлигининг ортиб боришини яқин, ўрта ва узоқ муддатли (2030, 2035, 2040-йиллар учун) прогноз маълумотларидан Самарқанд вилоятнинг яқин истиқболда  шаҳар ва посёлкаларни комплекс ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқишда амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги урбанизация ва шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш республика марказининг 2026-йил 30-мартдаги 07/91-сонли  маълумотномаси). Натижада, вилоятда шаҳар ва шаҳарчаларни ривожлантириш, ижтимоий инфратузилмани такомиллаштириш ва ижтимоий хизматлар сифатини яхшилаш орқали урбанизация даражасини ошириш, ҳудудларда жойлашган шаҳар ва посёлкаларни комплекс ривожлантириш оид вазифаларни бажаришга оид механизмларини такомиллаштириш имконини берган;
ГАТ дастури асосида Самарқанд вилоятида шаклланаётган асосий ҳудудий урбанистик тизимлар - Самарқанд, Ургут, Каттақўрғон шаҳарлари, уларнинг урбанистик таркиби, ҳудудий кенгайиш йўналишлари ҳамда унга таъсир этувчи омилларни баҳолашга қаратилган маълумотларидан вилоятнинг йирик шаҳарларини бош режаларини ишлаб чиқиш ва уларни комплекс ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқишда амалиётига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги урбанизация ва шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш республика марказининг 2026-йил 30-мартдаги 07/91-сонли  маълумотномаси). Натижада вилоятнинг асосий шаҳарларини бош режаларини ишлаб чиқиш, ҳудудларда жойлашган шаҳар ва посёлкаларни комплекс ривожлантириш, қишлоқ туманларида урбанизация даражасини кўтариш билан боғлиқ ҳудудий дастурларни такомиллаштириш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish