Абдуллаева Хумора Бойбўри қизи
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Гипсли тупроқлар биологик ҳолатининг интеграл кўрсаткичларини ишлаб чиқиш ва улар асосида деградация жараёнларини баҳолаш (Жиззах вилояти Зарбдор тумани мисолида)”, 03.00.13 – Тупроқшунослик (биология).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/B1524.
Илмий раҳбар: Махкамова Дилафруз Юлдашевна, биология фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети, DSc.03/2025.27.12.B/Qx.01.16.
Расмий оппонентлар: Турдиметов Шахобиддин Мухитдинович, биология фанлари доктори, профессор; Собитов Ўлмасбой Тожиахмедович, биология фанлари доктори, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Жиззах вилояти Зарбдор тумани суғориладиган гипсли тупроқларнинг биологик хоссасини баҳолаш учун интеграл кўрсаткичлар тизимини ишлаб чиқиш ҳамда ушбу кўрсаткичлар асосида тупроқларда кечаётган деградация жараёнларини аниқлаш ва баҳолаш, шунингдек уларнинг унумдорлигини сақлашга қаратилган амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Жиззах вилояти Зарбдор тумани шароитида гипсли тупроқларнинг биологик хоссасини баҳолаш учун илк бор интеграл кўрсаткичлар тизими ишлаб чиқилган;
тупроқнинг микробиологик, биокимёвий ва агрокимёвий кўрсаткичларини комплекс баҳолаш имконини берувчи интеграл баҳолаш усули такомиллаштирилган ҳамда мазкур кўрсаткичлар ягона индекс кўринишида асосланган;
деградация жараёнларини баҳолашда тупроқнинг агрокимёвий хоссаси билан биологик кўрсаткичлари ўртасидаги корреляцион боғлиқликлар статистик ва илмий жиҳатдан исботланган;
гипсли тупроқларда деградацияга хос бўлган биологик кўрсаткичларнинг критик чегаралари миқдорий жиҳатда асосланган ҳамда тупроқ биологик ҳолатини кўп параметрли ёндашув асосида комплекс равишда баҳолаш ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Гипсли тупроқлар биологик ҳолатининг интеграл кўрсаткичларини ишлаб чиқиш ва улар асосида деградация жараёнларини баҳолаш (Жиззах вилояти Зарбдор тумани мисолида) юзасидан олинган илмий натижалар асосида:
гипсли шўрланган тупроқларнинг биологик ҳолатини баҳолаш, ферментатив фаоллик мезонларини ишлаб чиқиш, микробиологик фаолият билан деградация ҳолатини боғлаш, шунингдек мониторинг тизимларини шакллантириш бўйича илмий асосланган “Гипсли тупроқлар биологик ҳолатининг интеграл кўрсаткичларини ишлаб чиқиш ва улар асосида деградация жараёнларини баҳолаш” мавзусидаги тавсиянома Жиззах вилояти Зарбдор тумани Қишлоқ хўжалиги бошқармасида амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 28 августдаги 05/05-04-504-сон маълумотномаси). Натижада, массивлардаги суғориладиган гипсли шўрланган тупроқларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш, унумдорлигини сақлаш ва ошириш бўйича чора-тадбирлар белгилаш имконини берган;
суғориладиган гипсли шўрланган тупоқларда биологик хоссаси, ферментатив фаоллик ва деградация жараёнларини баҳолаш акс эттирилган “Шўрланган гипсли тупроқларнинг биологик хоссаларининг интеграл кўрсаткичлари” номли дастурий таʼминот яратилган Жиззах вилояти Зарбдор тумани Қишлоқ хўжалиги бошқармасида амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2025-йил 28-августдаги №-05/05-04-504-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур дастурий таʼминот орқали тупроқнинг шўрланиш ва гипсланиш шароитидаги биологик хоссасини тизимли, аниқ ва комплекс баҳолаш имконини берган;
гипсли тупроқлар биологик хоссасининг интеграл кўрсаткичлари ишлаб чиқилган Жиззах вилояти Зарбдор тумани Тараққиёт, Шарқ юлдузи, Мустақиллик қуёши массивларида амалиётга жорий этилган (Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар Миллий марказининг 2025-йил 28-августдаги №-05/05-04-504-сон маълумотномаси). Натижада, илмий асосда ерга ёндашиш, ресурсларни тежаш, тупроқ деградациясининг олдини олиш, барқарор ҳосилдорликка эришиш, экологик хавфсиз қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, тупроқ саломатлигини тез, оддий ва ишончли тарзда баҳолаш имконини берган ҳамда илмий асос бўлиб хизмат қилган.