Жабборхонова Нодирахон Абдумалик қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисосликлар шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Биологик фаол қўшимчаларни ташқи иқтисодий фаолият товарлар номенклатураси асосида таснифлашни такомиллаштириш”, 02.00.09 - Товарлар кимёси (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Т3568.
Илмий раҳбар: Каримқулов Қурбонқул Мавланқулович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Божхона институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/2025.27.12.К/Т.07.04.
Расмий оппонентлар: Йўлчиев Асилбек Бахтиёрбекович, техника фанлари доктори, доцент; Маматова Иродахон Юсуповна, кимё фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Фарғона давлат университети.
Диссертасия йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади божхона амалиётида импорт бўлаётган витамин-минералли биологик фаол қўшимчалар, пробиотикли препаратлар ва ўсимлик таркибли биологик фаол қўшимчалар кимёвий таркибига кўра таснифлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Ўзбекистон божхона амалиётида импорт ҳисобида келтирилаётган витамин-минерал комплекслар, пробиотиклар ва биологик фаол қўшимчаларнинг кимёвий таркиби оаниқланган ва классификацияланган;
божхона лабораторияси амалиётида иштаҳа пасайтирувчи, озиш учун мўлжалланган биологик фаол қўшимчалар таркибидан кучли таъсир қилувчи моддаларни тезкор самарали усуллар ёрдамида аниқлаш усуллари такомиллаштирилган;
импорт божхона божлари ва ТИФ ТН кодларини ягона ҳужжат асосида тизимлаштириш мақсадида 2106 товар позициясига янги ТИФ ТН код рақамлари ва изоҳлар ишлаб чиқилган;
пробиотик таркибли препаратлар ва шу турдаги маҳсулотларни божхона экспертизаси ва лаборатория экспресс усуллари орқали импорт-экспортни тўлақонли божхона назорати тартиблари ишлаб чиқилиб, таркибига кўра дори воситалари ва озуқавий турларга синфланган ва доривор пробиотикларга янги товар кодлари ишлаб чиқилган;
ўсимлик таркибли иштаҳа пасайтириш учун мўлжалланган биологик фаол қўшимчалар учун ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасида батафсил янги товар позиция ва код рақамлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Биологик фаол қўшимчаларни ТИФ ТН асосида таснифлаш бўйича олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасининг 2106 товар позицияси асосида биологик фаол қўшимчалари синфланиб, уларга “овқатланишга балансланган қўшимча учун мўлжалланган витаминлар ва минераллар аралашмалари, унни бойитиш учун микронутриентлардан ташқари” учун – 2106 90 980 3, “унни бойитиш учун микронутриентлар” учун – 2106 90 980 6 янги халқаро товар код рақамлари ишлаб чиқилиб, божхона амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг Марказий божхона лабораториясининг 2025-йил 29-мартдаги 17/05-25-0731 сонли маълумотномаси). Натижада, биологик фаол қўшимчаларини божхона экспорт- импортида божларни ва ТИФ ТН кодларини ягона ҳужжат асосида тизимлаштириш имконини берган;
ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатурасининг 3002 товар позицияси асосида импорт қилинаётган дори воситалари синфланиб, уларга “микроорганизмлар културалари, дозаланган дори шакли сифатида қадоқланган ёки чакана савдо учун ўрамларга жойланган шаклда” учун – 3002 49 000 2 янги халқаро товар код рақами ишлаб чиқилган ва божхона амалиётига жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг Марказий божхона лабораториясининг 2025-йил 29-мартдаги 17/05-25-0731 сонли маълумотномаси). Натижада импорт қилинаётган дори воситаларидан божхона божларини тўғри ва тўлиқ ундирилиши, божхона статистикаси тўғри юритилиши, шунингдек миллий иқтисодий хавфсизликни таъминлаш имконини берган.