Рахматов Учкун Эргашевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Интегратив ёндашув асосида “Биологиядан масала ва машқлар ечиш” фанини ўқитиш методикасини такомиллаштириш”, 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (биология).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.1.DSc/Ped968.
Илмий раҳбар: Жуманов Муратбай Арепбаевич, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қорақалпоқ давлат университети ҳузуридаги PhD.03/2025.27.12.B.04.09.М рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Нўҳўтаев Хўшбоқ Бобоназарович, педагогика фанлари доктори, профессор, Матниязова Хилола Худайбергеновна, биология фанлари доктори, профессор; Исакулова Нилуфар Жаникуловна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: интегратив ёндашув асосида биологиядан масала ва машқлар ечиш орқали бўлажак биология ўқитувчиларининг касбий компетенсияларини ривожлантириш бўйича тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
биологик таълим тизимида масала ва машқлар ечиш фанининг педагогик имкониятлари интегратив ёндашув нуқтайи назаридан компетенсиявий таълим парадигмаси доирасида қайта консептуаллаштирилиб, у бўлажак биология ўқитувчисининг мантиқий, таҳлилий, тадқиқотчилик ва фанлараро фикрлаш компетенсияларини комплекс ривожлантирувчи интегратив дидактик тизим сифатида илмий жиҳатдан аниқлаштирилган;
биологиядан масала ва машқлар ечишда фанлараро интеграция асосида дидактик таъминотни такомиллаштириш механизмлари ишлаб чиқилиб, унда биология фанининг генетика, экология, эволюция, биоинформатика ва рақамли биология компонентларини синхрон ва асинхрон уйғунлаштиришга йўналтирилган интегратив мазмундаги масала ва машқларни танлаш, тизимлаштириш ва қуантитатив жиҳатдан таҳлил қилиш орқали адекват тарзда педагогик жиҳатдан такомиллаштирилган;
талабаларнинг касбий компетенсияларини ривожлантиришга йўналтирилган биологик масала ва машқлар тизими компетенсиявий, контекстуал ва адаптив ёндашувлар асосида оддийдан мураккабга, назариядан амалиётга йўналтирилган ўқув фаолиятини ташкил этишнинг индивидуал, дифференциал ва ҳамкорликка асосланган шаклларини методик оптималлаштириш орқали эмпирик жиҳатдан асосланган ҳолда такомиллаштирилган;
биологик масала ва машқлар ечиш жараёнида касбий компетенсияларнинг ўзаро боғлиқлигини таъминловчи назарий-функсионал модел интегратив ёндашув ва 5И модели (Интеграция, Инверсия, Инновация, Иммерсия, Интерпретация) асосида ишлаб чиқилиб, у талабаларнинг билимларни фанлараро контекстда қўллаш, муаммоли вазиятларни таҳлил қилиш, рефлектив ва тадқиқотчилик фаолиятини амалга ошириш тизимли шакллантириш орқали такомиллаштирилган;
интегратив мазмундаги биологик масала ва машқларнинг ўқув жараёнига таъсирчанлигини баҳолаш мезонлари ишлаб чиқилиб, уларнинг самарадорлиги касбий-методик компетенсияларнинг шаклланиш динамикаси, талабаларнинг мантиқий-таҳлилий фикрлаши, муаммоли вазиятларни бартараф этиш ҳамда тадқиқотчилик фаолияти кўрсаткичлари асосида педагогик тажриба-синов ва математик-статистик таҳлиллар орқали илмий жиҳатдан асосланган ва такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Интегратив ёндашув асосида биологиядан масала ва машқлар ечиш фанини ўқитиш методикасини такомиллаштиришга оид тадқиқот натижалари асосида қуйидаги йўналишларда амалиётга жорий этилган:
биология таълимини ташкил этишда масала ва машқлар ечиш жараёнини фанлараро интеграция, компетенсиявий ва фаолиятга йўналтирилган ёндашувлар асосида ташкил этишга доир ишлаб чиқилган дидактик тамойиллар, методик тавсиялар ҳамда интегратив ўқув топшириқлари олий таълим муассасаларининг биология йўналишида таҳсил олаётган бакалавриат талабалари учун ўқув жараёнида фойдаланишга оид тавсиялар “Биология ўқитиш методикаси” дарслиги, шунингдек “Биологиядан масала ва машқлар ечиш” ва “Биология ўқитиш методикаси” ўқув қўлланмалари мазмунига сингдирилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2026-йил 23-февралдаги № 02/01-01-123-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг биологик билимларни амалий вазиятларда қўллаш, муаммоли масалаларни таҳлил қилиш ва фанлараро фикрлаш компетенсияларини ривожлантириш имконияти кенгайган;
биологиядан масала ва машқлар ечиш фанининг мазмунини компетенсиявий ёндашув асосида қайта лойиҳалашга доир ишлаб чиқилган интегратив масалалар тизими, жумладан генетик, экологик, эволюцион ва молекуляр-биологик мазмундаги контекстуал масалалар олий таълим муассасаларида биология фанларини ўқитиш, қуантитатив жиҳатдан таҳлил қилиш жараёнига оид таклиф ва тавсиялари “Биологиядан масала ва машқлар ечиш” дарслиги, “Биологиядан олимпиада масалаларини ечиш методикаси” ўқув қўлланмаси ҳамда “Рақамли биология” электрон ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган. (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2026-йил 14-мартдаги № 11-05-1457/04-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг мантиқий-таҳлилий фикрлаши, тадқиқотчилик фаолияти ва касбий-методик тайёргарлиги босқичма-босқич ривожланган;
биологиядан масала ва машқлар ечиш методикасини такомиллаштиришга йўналтирилган назарий-функсионал модел ҳамда 5И модели (Integratsiya, Inversiya, Innovatsiya, Immersiya, Interpretatsiya) асосида ишлаб чиқилган методик механизмлар биология фанидан аудитория машғулотлари, мустақил таълим ва амалий машғулотлар жараёнида синовдан ўтказилганлигига оид тавсиялар “Решение заданий и задач по биологии” дарслиги, шу номдаги ўқув қўлланмалари ҳамда “Масала ва машқлар орқали умумий ўрта таълим мактаблари биология ўқитувчиларининг касбий компетентлигини такомиллаштириш” номли монография мазмунига сингдирилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2026-йил 23-февралдаги № 02/01-01-123-сон маълумотномаси). Натижада талабаларнинг биологик билимларни фанлараро контекстда қўллаш, муаммоли вазиятларни ҳал этиш ва рефлектив фаолиятни амалга ошириш кўникмалари самарали шаклланган;
интегратив ёндашув асосида биологиядан масала ва машқлар ечиш жараёнини ташкил этишга доир ишлаб чиқилган ўқув-методик таъминот, жумладан дарсликлар, ўқув қўлланмалар, рақамли таълим ресурслари ва масалалар банки биология таълими жараёнига босқичма-босқич жорий этилганлиги ҳақидаги таклиф ва тавсиялар “Биологияни ўқитиш технологиялари ва лойиҳалаштириш” дарслиги ҳамда “Биология (Генетикадан масалалар ечиш методикаси)” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2026-йил 23-февралдаги № 02/01-01-123-сон маълумотномаси). Натижада биология фанини ўқитиш жараёнининг дидактик таъминоти бойитилиб, ўқув машғулотларининг амалий йўналтирилганлиги ва самарадорлиги оширилган;
интегратив мазмундаги биологик масала ва машқларнинг ўқув жараёнига таъсирчанлигини баҳолаш мезонлари асосида олиб борилган педагогик тажриба-синов ишлари натижалари биология фанини ўқитиш методикасини такомиллаштиришга оид тавсиялар “Эволюцион таълимот” дарслиги ва “Генетика ва селекция асослари (селекция)” ўқув қўлланмалари мазмунига сингдирилган. (Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университетининг 2026-йил 14-мартдаги № 11-05-1457/04-сон маълумотномаси). Ушбу тавсиялар олий таълим муассасаларида биология ўқитувчиларини тайёрлаш ва уларнинг касбий компетенсияларини ривожлантиришга йўналтирилган ўқув жараёнида амалий аҳамият касб этган.