Ортиқов Муҳаммадқодир Мусажон ўғли 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Гепаринга ўхшаш полисахаридларни антикоагулянт ва антиагрегант таъсир механизмларини ўрганиш”, 03.00.08-Одам ва ҳайвонлар физиологияси (биология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.1.PhD/В1120.
Илмий раҳбар: Насиров Қобил Эркинович, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги Биофизика ва биокимё институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети Биофизика ва биокимё институти, ДСc.03/2025.27.12.Б.01.14.М.
Расмий оппонентлар: Кучкарова Любов Салижановна, биология фанлари доктори, профессор; Гайибов Улугбек Гаппаржонович, биология фанлари бўйича фалсафа доктори, ПҳД. катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Андижон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: гепаринга ўхшаш таъсирга эга декстран ва крахмал ҳосилаларини қон ивиш тизмига антикоагулянт ва антиагрегант таъсир механизмини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
илк бор гепариндан фарқли токциклик даражаси бўйича анча паст бўлган ВИ хавф синфига (кам хавфли моддалар) киради ва ножоя таъсирга бўлмаган, қон ивиш омилларига таалуқли умумий калций ионлари таъсирида фаоллашувчи протромбиназа комплексига таъсир қиливчи табиий полисахаридлар асосида синтез қилинган СП Д-38 ва К-39 ҳосилалари таъсир механизмлари аниқланган;
солáнум туберóсум ўсимлигидан ажратиб олинган крахмал ва микроорганизмлар ҳосил қилинган К-39, Д-38 полисахарид ҳосилаларининг самарали антикоагулянт қон ивиш жараёнларининг калций ионлар билан фаоллашадиган ички (ИИ, В, ВИИИ, ИХ, ХИ, ХИИ) ва ташқи (ВИИ, В, Х, ИИ) омилларига таъсир қилиши аниқланган;
Д-38 ва К-39 ҳосилалари тромбоцитлар агрегациясига таъсир натижалари уларни гликопротеин рецапторлари (П2Й1, П2Й12) ва α2 адренергик рецепторлари билан ўзаро таъсирлашиб, аденилаттциклаза фаоллигини рагʼбатлантириши орқали тромбоцитлар агрегациясини ингибирлаши аниқланган;
тромбопластинемия моделида қисман тромбоз чақирилган холатда Д-38 ва К-39 полисахарид ҳосилалари ташқи қон ивиш тизимига таъсир қилиш орқали, назоратга ва гепаринга нисбатан қон ивишини интакт ҳолатга яқинлаштириши аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Полисахарид ҳосилаларининг қон ивиш тизмига таъсири бўйича олинган илмий натижалар асосида:
қон ивиш тизими ва тромбоцитлар функсионал фаоллигини полисахарид ҳосилаларининг антикоагулянтҳам антиагрегант таʻсири бўйича олинган натижалардан Россия федерацияси Ханти-Мансийск автоном округи – Югра Штатининг “Сургут Давлат Университети” (БДУ «Сургут ДУ») нинг “Нейродегенератив ва юрак-қон томир касалликларга чалинган беморларда ичак микробиотасининг метагеномик таҳлили ҳамда ўсимлик полифенол экстрактлари ёрдамида таъсир стратегиялари” мавзусидаги илмий, амалий лойиҳада қон ивиш тизимидаги бузилишларни тавсифлашда илмий асос сифатида фойдаланилган (Сургут давлат университетининг 2025-йил 4-августдаги №03-01/98 сон маълумотномаси). Натижада, ўсимликдан олинган янги сулфатланган полисахаридлар асосида антикоагулянт ва антиагрегант дорилар ишлаб чиқишга асос бўлиб хизмат қилиш имконини берган; 
қон ивиш омилларини ингибирлаши ва тромбоцитлар агрегациясини камайириш механизмларини бошқариш орқали антикоагулянт фаолликка эга бўлган крахмал ҳосилаларини олиш усули Оʼзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигидан ихтро патент олинган (№ИАП 8059. 2023 й.). Натижада антикоагулянт фаолликка эга бўлган ҳавфсиз препаратлар олиш усулини ишлаб чиқариш имконини берган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish