Элмурзаев Билолиддин Нурмон ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Терговчининг процессуал мустақиллиги ва кафолатларини кенгайтиришнинг назарий ва амалий жиҳатлари”, “12.00.09 - Жиноят процесси. Криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқ ва суд экспертизаси”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.1.PhD/Yu995 
Илмий раҳбар: Шодиев Ғулом Махамматович, юридик фанлар доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси, DSc.24/2026.31.01.Yu.01.02.
Расмий оппонентлар: юридик фанлар доктори, доцент Югай Людмила Юрьевна, юридик фанлар номзоди, доцент Таджибаева Альбина Юлдашбаевна. 
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади терговчининг процессуал мустақиллиги ва кафолатларини кенгайтиришнинг назарий ва амалий жиҳатларини такомиллаштиришга қаратилган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
терговчининг процессуал мустақиллиги ва кафолатларини кенгайтиришнинг ҳуқуқий тартибга солиниши жиноят процессида терговчининг ҳуқуқий мақоми белгиланишига хизмат қилиши асослаб берилган;
айрим процесс иштирокчиларини мамлакат ҳудудидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш ҳақида илтимоснома қўзғатиш ваколатини терговчига берилиши, тергов самарадорлиги ошиши ҳамда терговчининг процессуал мустақиллиги таъминланишига хизмат қилиши асослантирилган;
алоҳида муҳим ишлар бўйича катта терговчилар ҳамда алоҳида муҳим ишлар бўйича терговчиларни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш масаласини Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан амалга оширилиши, унинг процессуал мустақиллиги ва кафолатларини кенгайтиришга хизмат қилиши асослантирилган.
терговчиларни лавозимга тайинлаш ҳамда лавозимдан озод этиш масаласини тегишинча Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори, Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорлари томонидан ҳал этилиши терговчининг процессуал дахлсизлиги таъминланишига хизмат қилиши асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот иши бўйича олинган илмий натижалар қуйидагиларда фойдаланилган:
терговчининг процессуал мустақиллиги ва кафолатларини кенгайтиришнинг ҳуқуқий тартибга солиниши жиноят процессида терговчининг ҳуқуқий мақоми белгиланишига хизмат қилиши тўғрисидаги таклифидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси янги таҳрирдаги лойиҳасининг 35-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг 2025 йил 18 февралдаги 27/2-31-25-сонли далолатномаси). Мазкур таклифнинг инобатга олиниши жиноят процессида “терговчи” мансабдор шахсига ҳуқуқий жиҳатдан таъриф берилишига ва шу орқали терговчининг процессуал мустақиллигини ҳуқуқий эътироф этилишига ҳамда кафолатланишига хизмат қилган;
айрим процесс иштирокчиларини мамлакат ҳудудидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш ҳақида илтимоснома қўзғатиш ваколатини терговчига берилиши, тергов самарадорлиги ошиши ҳамда терговчининг процессуал мустақиллиги таъминланишига хизмат қилиши тўғрисидаги таклифидан 2025 йил 15 августдаги “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жиноят процессида мажбурлов чоралари институти такомиллаштирилаётганлиги муносабати билан қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-1081-сон Қонун билан Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексини “Ўзбекистон Республикасидан чиқиш ҳуқуқини вақтинча чеклаш” номли 282-боб билан тўлдиришда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг коррупцияга қарши курашиш ва суд ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2025 йил 26 декабрдаги 04/5-08/5169-сонли далолатномаси). Мазкур таклифнинг инобатга олиниши терговчининг судга қадар иш юритуви босқичида гумон қилинувчига ёки айбланувчининг дастлабки терговдан узрли сабабларсиз бўйин товлашини олдини олишга, шу аснода терговнинг тўла ва ҳар томонлама амалга ошиши ҳамда терговчининг процессуал мустақиллиги ва кафолатларини такомиллашувига хизмат қилган;
алоҳида муҳим ишлар бўйича катта терговчилар ҳамда алоҳида муҳим ишлар бўйича терговчиларни лавозимга тайинлаш ва лавозимдан озод этиш масаласини Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори томонидан амалга оширилиши, унинг процессуал мустақиллиги ва кафолатларини кенгайтиришга хизмат қилиши бўйича таклифидан 2024 йил 19 февралдаги “Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги ЎРҚ-909-сонли Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 29 августда қабул қилинган “Прокуратура тўғрисида”ги 257-II-сонли Қонунининг 12-моддасини 6-қисмини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг коррупцияга қарши курашиш ва суд ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2025 йил 26 декабрдаги 04/5-08/5169-сонли далолатномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши терговчининг процессуал мустақиллиги ва кафолатларини кенгайтиришда уларнинг дахлсизлигини таъминлаш борасида объектив ёндашув шаклланишига, шунингдек жиноят ишларини тергов қилиш жараёнида ва ундан ташқари ҳолларда терговчининг асоссиз лавозимдан озод қилинмаслиги кафолатини ҳуқуқий таъминланишига хизмат қилган;
терговчиларни лавозимга тайинлаш ҳамда лавозимдан озод этиш масаласини тегишинча Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори, Ўзбекистон Республикаси Транспорт прокурори, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокурорлари томонидан ҳал этилиши терговчининг процессуал дахлсизлиги таъминланишига хизмат қилиши борасидаги таклифидан 2023 йил 30 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари тизимида қонунийликни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар белгиланганлиги муносабати билан “Прокуратура тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида” Қонуннинг 1-моддаси 4-банди саккизинчи хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг коррупцияга қарши курашиш ва суд ҳуқуқ масалалари қўмитасининг 2025 йил 26 декабрдаги 04/5-08/5169-сонли далолатномаси). Мазкур таклифнинг инобатга олиниши терговчининг фаолияти дахлсизлигини ҳуқуқий равишда қайд этилишига ва шу орқали унинг процессуал мустақиллиги ва кафолатларининг такомиллашувига ҳуқуқий асос яратган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish