Зикиров Муҳаммад Аброр ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Медроник 99мТc ва Теоксим 99мТc радионуклидли диагностика воситаларини олиш технологияларини ишлаб чиқиш ва ишлаб чиқаришга жорий этиш”, 01.04.01 – Экспериментал физиканинг асбоблари ва усуллари (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2026.1.PhD/Т5210
Илмий раҳбар: Садиков Илхам Исмаилович, техника фанлари доктори, профессор, академик.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Ядро физикаси институти қошидаги “Радиопрепарат” давлат муассасаси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ядро физикаси институти, DSc.05/2025.27.12.FM/Т.13.01.
Расмий оппонетлар: Хужаев Сайдахмад, техника фанлари доктори, профессор; Сманова Зулайхо Асаналиевна, кимё фанлари доктори, профессор.
Этакчи ташкилот: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади юқори барқарорликка, сифат кўрсаткичларига ва клиник қўллаш учун яроқлиликка эга бўлган, лиёфилизат кўринишидаги радиофармацевтик тўпламлар ҳамда технеций-99м билан нишонланган радиофармацевтик препаратларни олишнинг самарали технологияларини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
биринчи марта радиокимёвий тозалиги 99,0 % дан юқори бўлган ҳамда юборилгандан 30 дақиқа ўтгач суяк тўқимасида 51,2 % гача яққол остеотроп фаолликни намоён этувчи «Медроник⁹⁹ᵐТc» радиофармацевтик препаратини олиш технологияси ишлаб чиқилган;
биринчи марта радиокимёвий тозалиги 95,0 % дан юқори бўлган, мия тузилмаларига тез кириб борувчи ва юборилгандан кейин 1 соат давомида барқарор сақланувчи, нейровизуализация учун мўлжалланган ҳамда энсефалотроп йўналтирилганликка эга «Теоксим⁹⁹ᵐТc» радиофармацевтик препаратини олиш технологияси ишлаб чиқилган;
ҲМПАО–Сн(ИИ) тўпламини синтез қилишда д,л-гексаметилпропиленамин-оксимнинг 0,45 мг/флакон ва икки валентли қалай Сн(ИИ) нинг 0,5 мкг/флакон, шунингдек МДП–Сн(ИИ) тўпламини синтез қилишда метилендифосфон кислотасининг 10,0 мг/флакон ҳамда Сн(ИИ) нинг 1,0 мг/флакон оптимал миқдорий нисбатлари аниқланиб, улар асосида юқори радиокимёвий тозаликка эга тегишли радиофармацевтик препаратларни олиш таъминланган;
МДП–Сн(ИИ) ва ҲМПАО–Сн(ИИ) радиофармацевтик тўпламларини лиофилизация қилишнинг оптимал параметрлари аниқланган бўлиб, улар суюқ азот ёрдамида патнисда олдиндан музлатиш ҳамда 24 соат давомида 0,36 Па босим остида –500C дан +23±20C гача ҳарорат градиентида, ҳароратни соатига 30C га ошириш тезлигида сублимацион қуритишни ўз ичига олади ва Сн(ИИ) қайтарувчисининг сақланишини, лиганднинг барқарорлигини ҳамда лиофилизацияланган препаратларнинг юқори сифатини таъминлайди;
маҳаллий радиофармацевтик препаратлар Медроник⁹⁹ᵐТc ва Теоксим⁹⁹ᵐТc нинг функсионал мувофиқлиги биринчи марта комплекс баҳоланган, натижада уларнинг органотроп тақсимоти, яъни мос равишда юқори остеотроп ва энсефалотроп хусусиятлари тасдиқланиб, ушбу препаратларнинг клиник самарадорлиги ҳамда юқори диагностик қиймати кўрсатилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Технеций-99м асосидаги радиофармацевтик тўпламларни олиш технологиясини ишлаб чиқиш бўйича олинган натижаларга асосланиб:
Медроник⁹⁹ᵐТc ва Теоксим⁹⁹ᵐТc радиофармацевтик препаратларини ишлаб чиқариш учун маҳаллий технологиялар ишлаб чиқилган;
лиофилизацияланган тўпламлардаги компонентларнинг оптимал миқдорий нисбатлари ва МДП–Сн(ИИ) ва ҲМПАО–Сн(ИИ) радиофармацевтик тўпламларини олиш учун лиофилизация жараёнининг оптимал параметрлари аниқланган;
маҳаллий Медроник⁹⁹ᵐТc ва Теоксим⁹⁹ᵐТc радиофармацевтик препаратларнинг функционал яроқлилиги комплекс баҳоланиши натижасида МДП-Сн(ИИ) ва ҲМПАО-Сн(ИИ) лиофилизат кўринишидаги радиофармацевтик тўпламлар, шунингдек Медроник⁹⁹ᵐТc ва Теоксим⁹⁹ᵐТc радиофармацевтик препаратлари Радиопрепарат давлат муассасаси томонидан ишлаб чиқаришга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг 2026-йил 1-апрелдаги 2/1255-1173-сонли хати ва Радиопрепарат давлат муассасасининг 2026-йил 20-февралдаги 1-2/208-сонли ижро ҳужжати).
Ушбу натижалар асосида Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлиги томонидан қуйидаги фойдали модел патентлари олинган: “Диагностика воситасини тайёрлаш учун икки валентли қалайли метилендифосфон кислотаси (МДП) лигандига асосланган технеций-99м генератори учун субстанция олиш усули” номли фойдали модел патенти (2020-йил 30-декабрдаги ФАП №1800-сон) ҳамда “Диагностик восита тайёрлаш учун икки валентли қалайли лиганд д,л-гексаметилпропиленаминоксим (ҲМПАО) асосидаги технеций-99м генератори учун субстанция олиш усули” номли фойдали модел патенти (2023-йил 14-мартдаги ФАП 02293-сон). Мазкур натижалардан фойдаланиш Ўзбекистон клиникаларида радионуклид диагностикаси учун юқори сифатли радиофармацевтик воситаларни ишлаб чиқариш, шунингдек маҳсулот турларини кенгайтириш имконини берган. Ишлаб чиқилган маҳсулотлар халқаро истеъмолчилар талабларига жавоб беради ҳамда экспорт учун етказиб беришда муваффақиятли қўлланилиши мумкин.