Мансурова Нодирахон Шокиржоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
“Сейсмик таъсирлар остидаги ер ости қувурларининг реакциясини баҳолаш” мавзусидаги, 05.10.03 - “Сейсмик хавфсизлик” ихтисослиги бўйича техника фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам В2025.1.PhD/Т5517
Илмий раҳбар: т.ф.д., к.и.х., (DSc). Бекмирзаев Диёрбек Абдугаппорович.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат техника университети.
Тошкент архитектура-қурилиш университети ҳузуридаги Сейсмик хавфсизлик ва барқарор қурилиш миллий тадқиқот институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.26/31.10.2025.Т.11.05.
Расмий оппонентлар: Сафаров Исмоил Иброхимович - Тошкент кимё-технология институти “Олий математика” кафедраси профессори, физика математика фанлари доктори, профессор. Бозоров Жонибек Шавкатович - ЎзР ФА Сейсмология институти “Грунтлар сейсмодинамикаси” лабораторияси мудири, техника фанлари бўйича фалсафа доктори, (PhD).
Етакчи ташкилот номи: Фарғона давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: Назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ихтиёрий йўналган сейсмик таъсирлар остидаги ер ости қувурларининг реакциясини баҳолашдан иборат.
III. Диссертация тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ихтиёрий йўналган аналитик шаклдаги (гармоник, сўнувчи гармоник ва импулс) ҳамда реал ва синтезланган зилзила ёзувлари таъсири остида ер ости қувурларининг сейсмик реакциясини ўрганиш учун такомиллаштирилган математик моделлар Гамилтон - Остроградиский вариацион тамойили асосида ишлаб чиқилган;
Ўзбекистоннинг ер ости қувурлари мураккаб тизимлари учун сейсмик хавфни баҳолаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ФА Ғ.О.Мавлонов номидаги Сейсмология институти томонидан 214 та ҳудудлари учун ишлаб чиқилган синтезланган акселограммалар асосида ер ости қувурларининг сейсмик реакциясини ҳисоблашнинг ишчи алгоритмлари ишлаб чиқилган ва мавжуд дастурий мажмуа такомиллаштирилган;
ер ости қувурлари тизимига сейсмик таъсирни камайтириш учун қувурларнинг узун қисмларида П - шаклдаги қувур тузилмаларининг “грунт ва қувур” механик ҳамда геометрик параметрларини ҳисобга олиб, ҳисоблаш эксперименти асосида маълум масофаларда жойлаштириш таклиф этилган;
минтақавий грунт шароитларининг мураккаб қувурлар тизимининг турли жойларида турлилигини ҳисобга олиб, шу ҳудуд учун синтезланган акселерограммалар бўйича сейсмик хавфни баҳолаш методикаси ишлаб чиқилди ва Фарғона водийси мисолида амалга оширилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сейсмик таъсирлар остидаги ер ости қувурларининг реакциясини баҳолашнинг тадқиқоти бўйича олинган илмий натижалар асосида:
турли бурчак остида йўналган сейсмик таъсирлар остидаги ер ости қувурининг реакциясини баҳолашнинг дастурий воситаси “Наманганархитектқурилишлойиҳа” институти МЧЖ томонидан лойиҳаланаётган обектларни ҳисоблашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2026-йил 4-апрелдаги 2/4/26-1288-рақамли маълумотномаси). Илмий натижалардан фойдаланиш орқали ресурс тежамкорликка, иш сифати ва меҳнат унумдорлиги ортишига ҳамда лойиҳалаш жараёнидаги ҳисоблаш вақтини 2 - 3 марта тежашга эришилган;
турли шаклдаги ер ости қувурларини реал зилзилаларнинг ёзувлари таъсиридаги реакциясини баҳолаш имкониятини берувчи услублар “Texno Projekt Invest” МЧЖда лойиҳалаш ишларига жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг 2026-йил 4-апрелдаги 2/4/26-1288-рақамли маълумотномаси). Илмий натижанинг қўлланилиши ҳудуднинг сейсмик интенсивлигидан келиб чиқиб, қувурларнинг кўмилиш чуқурлигини 10-15 фоизгача камайтириш ҳамда, обектнинг турғунлиги, чидамлилигини 1-1,5 марта захира билан ҳисобланишига эришилган;
Олинган натижаларнинг қўлланилиши ер ости қувурларининг зарарланишларини ва бузилишларини олдини олади ҳамда, иқтисодий жиҳатдан муҳим аҳамиятга эга бўлган фавқулодда ҳолатларда авария, қурилиш - монтаж ишларига сарфланадиган сарф-харажатларни тежаш имконини беради.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish