Суюнова Фотима Баҳодир қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Рақамлаштириш – туризм экспорт салоҳиятини оширишда асосий омил сифатида: хориж тажрибаси”, 08.00.09 – Жаҳон иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Iqt4764
Илмий раҳбар: Ташпулатова  Лайло Маратовна, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, DSc.11/25.08.2022.I.24.03 
Расмий оппонентлар: Бутиков Игор Леонидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Талипова Нигора Тулкуновна, иқтисодиёт фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Рақамлаштиришнинг туризм хизматлари экспортига оид консептуал ёндашувларни ўрганиш ва илғор хорижий тажрибани жорий этиш асосида рақамлаштириш орқали Ўзбекистон туризм соҳасининг экспорт салоҳиятини ошириш бўйича амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Рақамли трансформацияни ўрганишнинг замонавий назарий ва эмпирик ёндашувлари тизимли таҳлили асосида бош компонентлар таҳлили (Принcипал Cомпонент Аналйсис, ПCА) усули ёрдамида туризм соҳасини рақамлаштиришнинг интеграл индекси ишлаб чиқилди. Мазкур индекс асосида 85 та мамлакат мисолида туризм соҳасининг рақамлаштириш даражаси миқдорий жиҳатдан баҳоланиб, мамлакатлар ўртасидаги таркибий тафовутлар аниқланди.
Туризм соҳасининг рақамлаштириш даражасига кўра мамлакатларни тизимлаштириш мақсадида кластер таҳлили усулидан фойдаланилган ҳолда рақамли етуклик даражаси бўйича мамлакатлар таснифи ишлаб чиқилди. Натижада тўртта асосий гуруҳ шакллантирилди: рақамли ривожланиш даражаси нисбатан паст бўлса-да, туризм инфратузилмаси ривожланган давлатлар; рақамли, инновацион ва туризм кўрсаткичлари юқори бўлган мамлакатлар; рақамли ривожланиш даражаси барқарор ҳамда туризм кўрсаткичлари мувозанатлашган давлатлар; шунингдек, рақамли инфратузилма кўрсаткичлари юқори бўлган мамлакатлар.
Туризмни рақамлаштириш даражаси ва унинг экспорт салоҳияти ўртасидаги боғлиқлик эмпирик жиҳатдан асослаб берилди. Анъанавий гравитацион модел асосида рақамлаштириш интеграл индексининг туристик хизматлар экспортига таъсир этувчи муҳим омил сифатидаги миқдорий баҳоси амалга оширилди. Тадқиқот натижаларига кўра, бошқа шарт-шароитлар ўзгармаган ҳолда рақамлаштириш индекси қийматининг бир бирликка ошиши халқаро туристик ташрифлар ҳажмининг 1,6 фоизга ортишига олиб келиши аниқланди.
Туризм соҳасининг рақобатбардошлигини ошириш ва экспорт салоҳиятини кенгайтиришни таъминлаш мақсадида Ўзбекистонда туризмнинг рақамли трансформациясига қаратилган комплекс стратегия ишлаб чиқилди. Мазкур стратегия тўртта устувор йўналиш – технологик модернизацияни жадаллаштириш, молиявий технологияларни ривожлантириш, ягона рақамли платформани шакллантириш ҳамда рақамли туристик маҳсулотларни илгари суришни қамраб олади ва уларни амалга ошириш механизмлари ҳамда амалий чора-тадбирларини ўз ичига олади.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон туризм экспортини оширишда рақамлаштиришни ўрнини баҳолаш боʻйича олинган илмий натижалар асосида:
Диссертациянинг биринчи илмий янгилиги – бош компоненталар таҳлили (Principal Component Analysis) усули ёрдамида шакллантирилган рақамли туризм интеграл индексининг натижалари Ўзбекистонда рақамли туризмни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини аниқлаш, шунингдек, туризм соҳасини рақамлаштиришни ривожлантириш бўйича тавсияларни ўз ичига олган илмий-таҳлилий материалларни тайёрлашда фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026-йил 9-апрелдаги 02-17/3717-сон маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси ҳузуридаги Туризмни ривожлантириш илмий-тадқиқот институтининг 2026-йил 24-апрелдаги И-206-3-сон маълумотномаси).
Диссертациянинг иккинчи илмий янгилиги, яъни муаллиф томонидан кластер таҳлили асосида таклиф этилган мамлакатлар таснифи Ўзбекистон Республикаси туризм тармоғини рақамлаштириш жараёнларини янада чуқурлаштиришга қаратилган таклиф ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишда, шунингдек, аниқланган мамлакатлар гуруҳлари ва уларнинг ўзига хос рақамли ривожланиш моделлари асосида илғор хорижий тажрибани жорий этиш бўйича тавсиялар тайёрлашда фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026-йил 9-апрелдаги 02-17/3717-сон маълумотномаси; Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси ҳузуридаги Туризмни ривожлантириш илмий-тадқиқот институтининг 2026-йил 24-апрелдаги И-206-3-сон маълумотномаси).
Диссертациянинг учинчи илмий янгилиги – рақамлаштиришнинг туризм тармоғига таъсирини эмпирик баҳолаш натижалари Ўзбекистон Республикаси туризм тармоғининг экспорт салоҳиятини ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишда қўлланилди (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026-йил 9-апрелдаги 02-17/3717-сон маълумотномаси; Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси ҳузуридаги Туризмни ривожлантириш илмий-тадқиқот институтининг 2026-йил 24-апрелдаги И-206-3-сон маълумотномаси).
Диссертациянинг тўртинчи илмий янгилиги – туризм тармоғини рақамлаштиришни ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026-йил 16-февралдаги ПФ–21-сон “2030-йилгача мамлакатни ривожлантиришнинг устувор йўналишлари доирасида амалга оширилаётган ислоҳотларни изчил давом эттириш ва янги босқичга олиб чиқиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонида белгиланган туризм тармоғининг рақамли инфратузилмасини ривожлантириш ва туристик хизматлар экспортини оширишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш жараёнида фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг 2026-йил 9-апрелдаги 02-17/3717-сон маълумотномаси; Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси ҳузуридаги Туризмни ривожлантириш илмий-тадқиқот институтининг 2026-йил 24-апрелдаги И-206-3-сон маълумотномаси). 

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish