Кадирова Зулайхо Абдухалимовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистоннинг халқаро интеллектуал миграция жараёнларидаги иштироки: муаммолар ва ва уларни ҳал қилиш йўллари”, 08.00.09 – Жаҳон иқтисодиёти (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.DSc/Iqt770
Илмий раҳбар: Исламов Бахтиёр Анварович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, DSc.11/25.08.2022.I.24.03
Расмий оппонентлар: Умрзаков Баҳодир Хамидович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Шарифхўжаев Шавкат Акилович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор, Расулов Алишер Файзиевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот номи: Ўзбекистон Халқаро исломшунослик академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ўзбекистоннинг халқаро интелектуал миграция жараёнларидаги иштирокининг замонавий йўналишлари, мавжуд муаммолари ва имкониятлари бўйича илмий, услубий ҳамда амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“интеллектуал миграция” тушунчасининг таълим миграцияси билан узвий боғлиқликда ишлаб чиқилган муаллифлик таърифидан келиб чиққан ҳолда, миграция жараёнларининг аҳолининг қайси қатламлари орасида тарқалганлиги ҳолатларини аниқлашнинг услубий асослари ишлаб чиқилди;
хориж мамлакатлари тажрибаси асосида интеллектуал миграциянинг мамлакат тараққиётига қўшадиган ҳиссаси баҳоланди;
хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи шахсларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларни ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишнинг услубий ёндашувлари ишлаб чиқилди;
юқори малакали ватандошлар ва тадбиркорларнинг молиявий капиталларини Ўзбекистондаги экспорт жараёнларини ривожлантириш, инвестицияларни жалб қилиш ва хизматлар ауцорсингини жадаллаштиришга хизмат қилувчи молиявий рағбатлантириш (кешбек, бонус, жамғарма карталари ва х.к.з.) тизими ишлаб чиқилди;
меҳнат бозори ва иқтисодий эҳтиёжларга асосланган равишда талаб ва таклифни мувофиқлаштириш учун ватандошлар маълумотлар базасини ҳамда хориждаги ватандошларнинг Ўзбекистондаги ИТ корхоналар ва мутахассислар билан тўғридан-тўғри боғланиши учун б2б электрон платформасини яратишнинг илмий асослари ишлаб чиқилди;
талабалар ва профессионалларнинг кўникмаларини халқаро бозор талабларига мослаштиришда Ўзбекистонда ИТ, хусусан, сунъий интеллект, муҳандислик, дизайн ва бошқа соҳалардаги ауцорсинг компаниялари учун кадрлар тайёрлаш марказларни ташкил қилиш таклифи ишлаб чиқилди;
ФГЛС эконометрик модели натижалари асосида мамлакатда сиёсий барқарорлик индексининг 1 бирликка яхшиланиши 0.501,Р&Д харажатларининг ЯИМдаги улуши 1 фоиз пунктига ортиши 0.304 ҳамда кутилаётган умр коʻриш давомлилигининг 1 йилга узайиши 0.072 бирлик миқдорида "браин драин" индексини камайишига та'сир коʻрсатиши илмий жиҳатдан аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистон иқтисодий ривожланиш даражасида электрон тижорат ўрнини баҳолаш боʻйича олинган илмий натижалар асосида:
Диссертация ишининг биринчи илмий янгилиги 2020-йил 16-мартдаги “Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида”ги ЎРҚ-611-сон Қонуннинг 21-моддаси иккинчи қисми 17-хатбошисини ишлаб чиқишда фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Олий Масжлиси қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институти 23.05.2025.даги №9/дн-108-сонли маълумотнома). Натижада муаллифлик таърифи меҳнат қонунчилигини такомиллаштиришга хизмат қилади.
Диссертация ишининг иккинчи илмий янгилиги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2023-йил 6-ноябрдаги 3671-ИВ-сон “Барқарор ривожланиш мақсадлари ойлигини ўтказиш тўғрисида”ги Қўшма қарори билан тасдиқланган Барқарор ривожланиш мақсадлари ойлиги доирасида ўтказиладиган тадбирлар режасининг 10-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Олий Масжлиси қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институти 23.05.2025.даги №9/дн-108-сонли маълумотнома). Натижада мамлакатнинг барқарор иқтисодий ривожланишида хориждаги юқори малакали ватандошлардан самарали фойдаланиш чора-тадбирлари такомиллашади.
Диссертация ишининг учинчи илмий янгилиги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 25.06.2024.даги “Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий этиш ҳамда меҳнат миграциясидан қайтиб келган шахсларни реинтеграция қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг парламент сўровига Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б.Мусаевнинг жавоби ҳақида”ги 4489-ИВ-сон Қарорини ишлаб чиқишда фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Олий Масжлиси қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институти 23.05.2025.даги №9/дн-108-сонли маълумотнома). Натижада хориждаги ватандошларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш тизими такомиллашади, уларнинг инсон ва молиявий капиталларини жалб этиш билан боғлиқ жараёнлари соддалаштирилади, уларнинг давлат органлари билан боғланиши ҳамда стартаплар учун ҳамкорларни топиши тезлашади, илмий марказлар ўртасида ҳамкорлик фаоллашади;
Диссертация ишининг тўртинчи илмий янгилиги Рақамли технологиялар вазирлигининг “Рақамли дунё” лойиҳасида амалиётга жорий этилди (Рақамли технологилар вазирлиги 03.04.2025.даги 33-8/2182-сонли маълумотнома);
Диссертация ишининг бешинчи илмий янгилиги Рақамли технологиялар вазирлиги томонидан амалиётга жорий этилди (Рақамли технологилар вазирлиги 03.04.2025.даги 33-8/2182-сонли маълумотнома). Натижада Ўзбекистоннинг хориждаги меҳнат ресурслари ҳақидаги маълумотларни жамлаш ва уларнинг аниқланган мавжуд кўникмаларидан келиб чиққан ҳолда таклифлар ишлаб чиқишга эришилади.
Диссертация ишининг олтинчи илмий янгилиги Рақамли технологиялар вазирлигининг “Рақамли дунё” лойиҳасида амалиётга жорий этилди (Рақамли технологилар вазирлиги 03.04.2025.даги 33-8/2182-сонли маълумотнома). Натижада Ўзбекистонда ИТ ауцорсинг хизмаларини кўрсатувчи корхоналарнинг кўпайишига, соҳа мутахассисларини тайёрланишига ҳамда уларни Ўзбекистонни тарк этмасдан туриб, хориж корхоналарида масофавий ишлашларига эришилади.
Диссертация ишининг еттинчи илмий янгилиги Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари” илмий-тадқиқот Марказида илмий асос сифатида қабул қилинди. (Ўзбекистон иқтисодиётини ривожлантиришнинг илмий асослари ва муаммолари” илмий-тадқиқот Маркази 25.05.2026.даги 01/5-80 -сонли маълумотнома).