Пўлатов Азизхон Саидакбаровичнинг
юридик фанлар доктори (DSc) ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Жиноят процессида гувоҳ институтининг генезиси, ҳолати ва унинг ривожлантириш истиқболлари”, 12.00.09 - Жиноят процесси, криминалистика, тезкор-қидирув ҳуқуқ ва суд экспертизаси.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1.DSc/Yu301.
Илмий маслаҳатчи: Муҳитдинов Фаҳриддин Муҳитдинович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Одил судлов академияси.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ҳуқуқни муҳофаза қилиш Академияси, DSc.24/2026.31.01.Yu.67.02
Расмий оппонентлар: юридик фанлар доктори, профессор Тўлаганова Гулчехра Захитовна; юридик фанлар доктори Баракаев Лазизжон Отақулович, юридик фанлар доктори, профессор Астанов Истам Рустамович.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади жиноят процессида гувоҳ институтининг генезиси, ҳолати ва унинг ривожлантириш билан боғлиқ нормаларни таҳлил қилиш, бу соҳадаги илмий-амалий концептуал ёндашувларни ривожлантиришга доир таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборатдир.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
гувоҳни суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд чақирув қоғози ёки Интернетдаги ижтимоий тармоқлар ҳамда телефон хабар – SMS (инглизча: Short message Service – ўзбекча: қисқа хабар хизмати) ёхуд телефонограмма, телеграмма, радиограмма билан ва телефакс орқали чақириш мумкинлиги асослантирилган;
жиноят ишини юритишнинг дастлабки босқичида шахсларни хавфсизлигини таъминлаш зарурати юзага келганда тахаллус остида иштирок этиш мумкинлиги асослаб берилган;
суд мажлисида сўроқ қилинувчи шахслар рўйхатида тахаллуси кўрсатилган гувоҳларга уларнинг шахсига оид маълумотларни ошкор қилишга ишора қилувчи саволлар бериш тақиқланиши, башарти тахаллусга эга гувоҳнинг шахсига оид маълумотларни ошкор қилиш тарафларнинг илтимосларига кўра, суднинг шундай зарурият ишни тўғри ҳал қилиш учун муҳим деган хулосага келган тақдирда йўл қўйилиши асослаб берилган;
тахаллусга эга бўлган гувоҳларни сўроқ қилиш дастлабки тергов ўтказиш жойида, башарти шахснинг хавфсизлигига жиддий таҳдидлар мавжуд бўлганда, гувоҳ жойлашган жойда ёхуд қўриқланадиган бинода ўтказилиши асослантирилган;
жиноятни содир этган шахсни фош этишда кўмак берувчи шахслар, ўз фуқаролик бурчини бажариши, унинг ҳаётига хавф солиниши ёки соғлиғига, мулкига жиддий зарар етказилиши мумкинлиги ҳақида асосли таҳдидлар мавжуд бўлганда, ушбу шахслар давлат ҳимоясидан фойдаланишлари мумкинлиги асослантирилган;
гувоҳ сифатида кўрсатув бермаслик ҳуқуқига эга шахслар доираси яъни иммунитет ҳуқуқига эга бўлган шахслар рўйхати асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Гувоҳнинг процессуал мақомини, унга қонун билан тақдим этилган имтиёзларнинг хусусиятларини ҳамда процессуал хавфсизлик чораларини кучайтириш йўлларини тадқиқ этиш натижалари асосида:
гувоҳни суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд чақирув қоғози ёки Интернетдаги ижтимоий тармоқлар ҳамда телефон хабар – SMS (инглизча: Short message Service – ўзбекча: қисқа хабар хизмати) ёйинки телефонограмма, телеграмма, радиограмма билан ва телефакс орқали чақириш ҳам мумкин деган таклифларидан “Жиноят-процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025 йил 24 апрелдаги 3/dn-81-сон далолатномаси). Ушбу таклифларнинг амалиётга жорий этилиши судга қадар ва суд босқичида гувоҳларни терговчини ва судни чақирувига биноан ҳозир бўлишини таъминлашга ҳуқуқий асос яратади;
жиноят ишини юритишнинг дастлабки босқичида шахсларни хавфсизлигини таъминлаш зарурати юзага келганда тахаллус остида иштирок этиш мумкин деган таклифларидан “Жиноят-процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025 йил 24 апрелдаги 3/dn-81-сон далолатномаси). Ушбу таклифларнинг амалиётга жорий этилиши судга қадар ва суд босқичида гувоҳларни хавфсизлигини таъминлаш мумкинлигини такомиллаштиришга ҳуқуқий асос яратади;
суд мажлисида сўроқ қилинувчи шахслар рўйхатида тахаллуси кўрсатилган гувоҳларга уларнинг шахсига оид маълумотларни ошкор қилишга ишора қилувчи саволлар бериш тақиқланиши, башарти тахаллусга эга гувоҳнинг шахсига оид маълумотларни ошкор қилиш тарафларнинг илтимосларига кўра, суднинг шундай зарурият ишни тўғри ҳал қилиш учун муҳим деган хулосага келган тақдирда йўл қўйилиши мумкин деган таклифларидан “Жиноят-процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025 йил 24 апрелдаги 3/dn-81-сон далолатномаси). Ушбу таклифларнинг амалиётга жорий этилиши дастлабки тергов ва суд жараёнларида тортишувчанлик ва ҳақиқатни аниқлаш принципини таъминлашга ҳуқуқий асос яратади;
тахаллусга эга бўлган гувоҳни сўроқ қилиш дастлабки тергов ўтказиш жойида, башарти шахснинг хавфсизлигига жиддий таҳдидлар мавжуд бўлганда, гувоҳ жойлашган жойда ёхуд қўриқланадиган бинода ўтказилиши мумкин деган таклифларидан “Жиноят-процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги “Жиноят-процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025 йил 24 апрелдаги 3/dn-81-сон далолатномаси). Ушбу таклифларнинг амалиётга жорий этилиши дастлабки тергов ва суд жараёнларида шахс ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкини ҳимоя қилишга ҳуқуқий асос яратади;
жиноятни содир этган шахсни фош этишда кўмак берувчи шахслар, ўз фуқаролик бурчини бажариши, унинг ҳаётига хавф солиниши ёки соғлиғига, мулкига жиддий зарар етказилиши мумкинлиги ҳақида асосли таҳдидлар мавжуд бўлганда, ушбу шахслар давлат ҳимоясидан фойдаланишлари мумкин деган таклифларидан “Жиноят-процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги “Жиноят-процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025 йил 24 апрелдаги 3/dn-81-сон далолатномаси). Ушбу таклифларнинг амалиётга жорий этилиши дастлабки тергов ва суд жараёнларида шахс ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкини ҳимоя қилишга ҳуқуқий асос яратади;
гувоҳ сифатида кўрсатув бермаслик ҳуқуқига эга шахслар доираси яъни иммунитет ҳуқуқига эга бўлган шахслар рўйхати бўлиши лозим деган таклифларидан “Жиноят-процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги “Жиноят-процессуал кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий мажлиси қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институтининг 2025 йил 24 апрелдаги 3/dn-81-сон далолатномаси). Ушбу таклифларнинг амалиётга жорий этилиши дастлабки тергов ва суд жараёнларида иммунитетига эга бўлган шахслар доираси аниқ рўйхати шаклланиши мавжуд амалиётда ва қонунчиликдаги муаммоларни бартараф этишга ҳуқуқий асос яратади.