Панабергенова Жамиля Таир кизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Корпоратив бошқарувда сунъий интеллектнинг ҳуқуқий жиҳатлари” 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Yu1056
Илмий раҳбар: Гулямов Саид Саидахрорович, юридик фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
ИК фаолият коʻрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/2025.27.12.Yu.01.03
Расмий оппонентлар: Караходжаева Дилором Мамировна, юридик фанлар доктори, профессор; Хурсанов Рустам Холмуратович, юридик фанлар доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади корпоратив бошқарувда сунъий интеллектни қўллашни ҳуқуқий тартибга солишни такомиллаштириш бўйича назарий қоидалар ва амалий тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
акциядорлик жамиятлари кузатув кенгашлари фаолиятида сунъий интеллектни қўллашнинг ҳамда алгоритмик қарорларни ҳуқуқий квалификация қилиш, сунъий интеллект қарорлари устидан инсон назорати ва уларнинг изоҳланувчанлигига қўйиладиган талаблар, бошқарув органлари томонидан фойдаланиладиган ахборот тизимлари ҳамда маълумотларни ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий режими, шунингдек, алгоритмик қарорлар ва киберинсидентлар учун жавобгарликни тақсимлаш тартибини қамраб олувчи корпоратив бошқарув киберхавфсизлигини таъминлашнинг ҳуқуқий механизмларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш зарурати асосланган;
миллий ахборот ресурсларига эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ва тасарруф этиш, ахборотни ҳимоя қилиш ва киберхавфсизликни таъминлаш билан боғлиқ муайян ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларга эга бўлган юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор, жумладан, муҳим ахборот инфратузилмаси субектларини қамраб олувчи киберхавфсизлик субъекти тушунчаси асослаб берилган;
муҳим ахборот инфратузилмаси обектлари мулк ҳуқуқи, оператив бошқарув ҳуқуқи, ижара ёки бошқа қонуний асосларда тегишли бўлган давлат органлари, ташкилотлар ва юридик шахслар сифатидаги муҳим ахборот инфратузилмаси субектларининг муаллифлик таърифи асослаб берилган;
киберхавфсизлик субектларига ўз хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирларни мустақил равишда ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳуқуқи билан кафолатлаш зарурлиги асослаб берилган, бу эса ахборот ҳимоясининг марказлаштирилмаган моделини жорий этиш ҳамда сунъий интеллект технологияларини корпоратив бошқарувда қўллаш учун ҳуқуқий замин яратади.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Тадқиқот давомида олинган илмий натижалар асосида қуйидагича фойдаланилган:
диссертация тадқиқоти давомида ишлаб чиқилган Корпоратив бошқарувда сунъий интеллектни қўллаш тўғрисидаги намунавий низом ҳамда Корпоратив бошқарув киберхавфсизлиги тўғрисидаги намунавий низом қуйидаги акциядорлик жамиятлари томонидан қабул қилинди: “НЎКИС ВИНОЗАВОДИ” АЖ (2025-йил 5-мартдаги
01/25-47-сон ва 01/25-48-сон маълумотномалар); “НУКУС ДЕҲҚОН БОЗОРИ” АЖ (2025-йил 4-мартдаги 77-сон (7-сонли далолатнома) ва 78-сон маълумотномалар); “ЎЗСУВТАъМИНОТ” АЖ (Қорақалпоғистон сув таъминоти) (2025-йил 11-мартдаги 01.06-/804-сон ва 01.06-/805-сон маълумотномалар). Диссертация тадқиқоти давомида ишлаб чиқилган намунавий низомларнинг қабул қилиниши мазкур акциядорлик жамиятлари бошқарув органлари фаолиятида сунъий интеллектни қўллашнинг ҳуқуқий асосларини шакллантиришга хизмат қилган;
киберхавфсизлик субъекти – миллий ахборот ресурсларига эгалик қилиш, улардан фойдаланиш ва уларни тасарруф этиш ҳамда улардан фойдаланиш бўйича ахборот-электрон хизматларни кўрсатиш, ахборотни ҳимоя қилиш ва киберхавфсизлик билан боғлиқ муайян ҳуқуқ ҳамда мажбуриятларга эга бўлган юридик шахс ёки якка тартибдаги тадбиркор, жумладан, муҳим ахборот инфратузилмаси субектлари эканлиги тўғрисидаги таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил 15-апрелдаги “Киберхавфсизлик тўғрисида”ги ЎРҚ–764-сон Қонунининг 3-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасининг 2025-йил 29-апрелдаги 04/4-10-10-сон далолатномаси). Мазкур таклиф киберхавфсизлик соҳасидаги ягона норматив-ҳуқуқий базани шакллантиришга, муҳим ахборот инфратузилмасининг ҳимояланганлик даражасини оширишга, кибертаҳдидларнинг олдини олиш мақсадида сунъий интеллектни жорий этишга ҳамда ахборот хавфсизлиги соҳасида Ўзбекистон Республикасининг халқаро мавқейини мустаҳкамлашга хизмат қилди;
муҳим ахборот инфратузилмаси субектлари – муҳим ахборот инфратузилмаси обектларига мулк ҳуқуқи, ижара ёки бошқа қонуний асосларда эгалик қилувчи давлат органлари ва ташкилотлари, шунингдек, юридик шахслар, жумладан, муҳим ахборот инфратузилмаси обектларининг эксплуатацияси ва уларнинг ўзаро ҳамкорлигини таъминловчи юридик шахслар ва (ёки) якка тартибдаги тадбиркорлар эканлиги тўғрисидаги таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил 15-апрелдаги “Киберхавфсизлик тўғрисида”ги ЎРҚ–764-сон Қонунининг 3-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасининг 2025-йил
29-апрелдаги 04/4-10-10-сон далолатномаси). Мазкур таклиф кўп даражали киберхавфсизлик тизимини шакллантиришга, муҳим ахборот инфратузилмаси соҳасидаги хатарларни ҳуқуқий бошқаришга, киберҳужумларнинг олдини олиш мақсадида сунъий интеллектни жорий этишга ҳамда стратегик аҳамиятга эга обектларни ҳимоя қилишда давлат-хусусий шерикликни кенгайтиришга хизмат қилган;
киберхавфсизлик субектлари ўз киберхавфсизлигини таъминлаш бўйича
чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш ҳуқуқига эга эканлиги тўғрисидаги таклифдан Ўзбекистон Республикасининг 2022-йил 15-апрелдаги “Киберхавфсизлик тўғрисида”ги ЎРҚ–764-сон Қонуни 16-моддасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Инновацион ривожланиш ва ахборот технологиялари масалалари қўмитасининг 2025-йил 29-апрелдаги
04/4-10-10-сон далолатномаси). Мазкур таклиф марказлаштирилмаган киберхавфсизлик моделини шакллантиришга, рақамли муҳитни ҳимоя қилиш воситаларини кенгайтиришга ҳамда сунъий интеллектга асосланган ечимларни ривожлантиришга хизмат қилган, бу эса глобал кибермаконда Ўзбекистон Республикасининг ахборот хавфсизлиги юқори даражада таъминланган давлат сифатидаги мавқейини мустаҳкамлаган.