Лапасов Аслиддин Тўлқин ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Виртуал маконда муаллифлик ҳуқуқини таъминлаш масалалари”, 12.00.03 – Фуқаролик ҳуқуқи. Тадбиркорлик ҳуқуқи. Оила ҳуқуқи. Халқаро хусусий ҳуқуқ (юридик фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.4.PhD/Yu1622
Илмий раҳбар: Якубов Ахтам Нусратиллоевич, юридик фанлар доктори, доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат юридик университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат юридик университети, DSc.07/2025.27.12.Yu.01.03
Расмий оппонентлар: Мусаев Бекзод Турсунбоевич, юридик фанлар доктори, профессор; Сафоева Садоқат Мусоевна, юридик фанлари доктори
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Парламент тадқиқотлари институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик
II. Тадқиқотнинг мақсади Виртуал маконда муаллифлик ҳуқуқи объектларини аниқлаш, жавобгарликни белгилаш ва муаллифлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
муаллифлик ҳуқуқи объектларининг электрон назорат нусхаларини ягона базага киритиш, юритиш ва техник таъминлашнинг ягона ҳуқуқий-ташкилий механизмини ишлаб чиқиш, шунингдек, ушбу жараёнларни мувофиқлаштирувчи ваколатли орган сифатида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги “Интеллектуал мулк маркази” давлат муассасасини белгилаш зарурати асослантирилган;
муаллифлик ҳуқуқи объектларининг электрон назорат нусхаларини ягона базада муддациз сақлаш зарурати рақамли муҳитда контентнинг тезкор ўзгартирилиши ва ўчирилиши натижасида муаллифликни исботлаш қийинлашиб бораётганлиги билан асосланиб, ушбу нусхаларни вақт билан боғлиқ чекловларсиз сақлаш орқали яратилганлик санаси, муаллифга оид маълумотлар ва контентнинг асл кўринишини исталган вақтда тиклаш ҳамда низоларни кўриб чиқишда расмий далил сифатида фойдаланиш имконини берувчи ҳуқуқий механизм сифатида асослантирилган;
муаллифлик ҳуқуқи объектларига оид ҳуқуқбузарликларни аниқлашда зарур далиллар етарли тақдим этилмаслиги натижасида хулоса бериш жараёнида қийинчиликлар юзага келаётганлиги билан асосланиб, давлат органлари томонидан Адлия вазирлигига юбориладиган сўровларга муаллифлик объектининг яратилганлигини ва ҳуқуқбузарлик ҳолатини тасдиқловчи материалларни мажбурий илова қилиш орқали мурожаатларни аниқ ва асосли кўриб чиқиш ҳамда хулосаларнинг ишончлилигини таъминлаш механизми асослантирилган;
интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни аниқлаш ҳамда уларнинг бошқа шахсларга ўтказилганлиги ёки фойдаланиш ҳолатларини текширишда ҳужжатлар етарли даражада аниқлаштирилмаганда, давлат органи сўровлари бўйича шартнома, суд қарори, мерос гувоҳномаси каби ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларни ҳамда саноат мулки объектларининг ўхшашлигини мажбурий тартибда кўриб чиқиш орқали хулосаларнинг аниқлиги ва ишончлилигини таъминлаш механизми асослантирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Виртуал маконда муаллифлик ҳуқуқини тартибга солиш мавзусидаги тадқиқот бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ягона базани юритиш, техник таъминлаш ҳамда муаллифлик ҳуқуқи объектларининг электрон назорат нусхаларини Ягона базага киритиш жараёнлари ва бунинг учун масъул ташкилотни белгилашга оид таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 8-августдаги “Муаллифлик ҳуқуқи объектларининг электрон назорат нусхаларини ягона базада сақлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 469-сон қарори 1-боб. 2-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекситон Республикаси Бош вазири котибиятининг Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаментининг 2024-йил 11-декабардаги 21-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши муаллифлик ҳуқуқи объектларининг электрон назорат нусхаларини ягона базага киритиш жараёнларига хизмат қилган;
муаллифлик ҳуқуқи объектининг электрон назорат нусхалари ягона базада муддациз сақланишига оид таклифи Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022-йил 8-августдаги “Муаллифлик ҳуқуқи объектларининг электрон назорат нусхаларини ягона базада сақлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 469-сон қарори 2-боб. 8-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекситон Республикаси Бош вазири котибиятининг Ахборот-таҳлил ва юридик таъминлаш департаментининг 2024-йил 11-декабардаги 21-сон далолатномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши виртуал макондаги муаллифлик ҳуқуқи объектларининг рақамли муҳитда сақланиши жараёнларига хизмат қилган;
давлат органи муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқ объектлари ҳамда саноат мулки объектлари бўйича интеллектуал мулк тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилиши ҳолати мавжуд ёки мавжуд эмаслигини аниқлаш мақсадида Адлия вазирлигига ёзма ёки электрон шаклда сўров юборганда “муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқ объектларининг яратилиш фактини тасдиқловчи материаллар (нусхаси, чизмаси, аудио ёзуви, фото ва видео тасвирлари ҳамда бошқалар) ҳамда “интеллектуал мулк ҳуқуқи бузилиши ҳолатини тасдиқловчи далиллар (аудио ёзуви, фото ва видео тасвирлари ҳамда бошқалар) илова қилинишига оид таклифи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2024-йил 10-июлдаги “Интеллектуал мулк тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилиши ҳолатлари юзасидан хулоса бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги [Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024-йил 11-июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3529] буйруғининг 2-боби 5-банди 5-7-хатбошиларини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш бошқармасининг 2026-йил 30-мартдаги маълумотномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши муаллифлик ҳуқуқи ва турдош ҳуқуқ объектларининг яратилиш фактини аниқлаш ҳамда интеллектуал мулк ҳуқуқи бузилиши ҳолатларини ишончли далиллар асосида кўриб чиқиш амалиётини такомиллаштиришга хизмат қилган;
давлат органи томонидан назарда тутилган ҳужжат ва маʼлумотлар тўлиқ тақдим этилган бўлса, Адлия вазирлиги Интеллектуал мулкни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармасининг масъул ходими томонидан давлат органининг сўрови бўйича “интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни бошқа шахсга ўтказиш ёки ундан фойдаланиш фактини тасдиқловчи шартнома, суд қарори, мерос гувоҳномаси ва бошқа ҳужжатлар” ҳамда “ўрганиш объект(лар)и саноат мулки объекти ҳисобланганда, унинг муҳофазага эга саноат мулки объекти билан айнан бир хил ёки унга адаштириб юбориш даражасида ўхшашлиги кўриб чиқилишига оид таклифи Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2024-йил 10-июлдаги “Интеллектуал мулк тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талаблари бузилиши ҳолатлари юзасидан хулоса бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида”ги [Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024-йил 11-июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3529] буйруғининг 2-боби 8-банди 4-5-хатбошиларини ишлаб чиқишда фойдаланилган. (Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш бошқармасининг 2026-йил 30-мартдаги маълумотномаси). Ушбу таклифнинг қабул қилиниши интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни аниқлаш ва уларнинг бошқа шахсларга ўтказилганлиги ёки фойдаланиш ҳуқуқи мавжудлигини ҳужжатлар асосида текшириш амалиётини янада такомиллаштиришга хизмат қилган.