Жалилова Хумора Абдумўмин қизи
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Development of the hydraulic calculation of sprinkler irrigation system (Ёмғирлатиб суғориш тизимининг гидравлик ҳисобини такомиллаштириш)”, 05.09.07 – “Гидравлика ва муҳандислик гидрологияси” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.2.PhD/Т486
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Самиев Луқмон Найимович, техника фанлари доктори (DSc), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи ва рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги DSc.03/30.12.2019.Т.10.02 рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Икрамова Малика Раҳимбердиевна – Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти WRCU лабораторияси мудири, техника фанлари доктори, профессор; Кенжабаев Шавкат Маҳмуджанович – “Халқаро Сув Ресурсларини Бошқариш Институти” илмий ходими, қишлоқ хўжалиги фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Ёмғирлатиб суғориш тизимида спринклерларнинг сув узатиш параметрларини инновацион дастурлар асосида гидравлик ҳисобини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
спринклерларнинг оптимал оралиқ масофасини босим (П) ва сочиш радиуси (Р) ҳамда спринклерларнинг геометрик ўлчамларини инобатга олиб, ҳисоблаш усули такомиллаштирилган;
спринклерларда напор ўзгариши ҳамда сув узатиш тақсимотининг динамик кўрсаткичларини инобатга олган ҳолда Раин Гауге дастури асосида спринклерларнинг оптимал жойлашув баландлигини аниқлаш усули такомиллаштирилган;
спринклер суғориш тизимида Исоденситй Cонтоур маппинг, Воронои лике cоннеcтион, Ҳоцпот cлустеринг моделларини интеграция қилиш орқали спринклерларнинг сочиш радиуси, сув тақсимоти, майдон параметрлари, шамол йўналишлари ва тезликларини инобатга олиб, спринклерларни экин майдонларига жойлаштириш модели такомиллаштирилган;
инновацион дастурларга асосланиб, спринклерларнинг сув тақсимоти динамикаси учун энг мақбул параметрларининг ҳисоблаш алгоритмлари тавсия этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ёмғирлатиб суғориш тизимининг гидравлик ҳисобини такомиллаштириш методологияларига асосланиб:
спринклерлар орасидаги оптимал масофани аниқлаш ҳамда сув тақсимотининг бир хиллигини баҳолаш бўйича таклиф этилган ёндашув Тошкент вилоятида жойлашган Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти тадқиқот полигонининг экспериментал қишлоқ хўжалиги далаларида, Фарғона вилоятидаги фермер хўжаликларида ҳамда Жиззах вилоятидаги Туятортар фермер хўжалигида синовдан ўтказилган ва жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 21 январдаги 02/023-2611-сон маълумотномаси). Натижада реал дала шароитида сувнинг нотекис тақсимотини баҳолаш ва унга мос равишда спринклерларнинг жойлашувини оптималлаштириш имконияти яратилган;
Ротарй спринклерлар учун моделлаштириш натижаларига кўра ноззле радиуси, ишчи босим ва сув сарфи ҳисобга олиниб, радиус 12 м бўлганда оптимал оралиқ масофа 14.4 лиги исботланиб Жизах ва Фарғона вилоятлари фермер хўжаликларига жорий этилган. (Сув хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 21 январдаги 02/023-2611-сон маълумотномаси). Натижада таклиф этилган методологияларни амалиётга жорий этиш натижасида сув сарфини камайтириш, суғориш жараёнида сув тақсимотининг бир хиллигини яхшилаш ва спринклер суғориш тизимларининг эксплуатацион самарадорлигини оширишга эришилган бўлиб, бу қишлоқ хўжалигида сув ресурсларини барқарор бошқариш имкониятларини кенгайтирган.
Спринклерларнинг сув тақсимоти динамикаси учун энг мақбул параметрларининг ҳисоблаш алгоритмлари ишлаб чиқилиб, Фарғона вилояти фермер хўжаликларига жорий этилган (Сув хўжалиги вазирлигининг 2026 йил 21 январдаги 02/023-2611-сон маълумотномаси). Натижада спринклерларнинг лойиҳалашда энг оптимал ҳисоблаш усуллари асосида ҳисоблаш имконияти яратилган.