Кулумбетов Баходир Палванбаевичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Майда қумли грунтларда каналнинг қурилиш ва фойдаланиш давридаги ишончлилиги”, 05.09.06  - “Гидротехника ва мелиорация қурилиши” (техника фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2025.4.PhD/T6285.
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: 
Бакиев Машариф Рузметович, техника фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: “Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” Миллий тадқиқот университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/30.12.2019.Т.10.02 рақамли Илмий Кенгаш.
Эшев Собир Саматович – Қарши давлат техника университети “Гидравлика муҳандислик иншоотлари қурилиши” кафедраси мудири, профессор, т.ф.д. (05.09.07)
Эргашев Рустам Рахимович –“ТИҚХММИ” МТУ “Гидромелиоратив ишларини механизациялаш” кафедраси профессор., т.ф.д., (05.09.06).
Етакчи ташкилот - Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади майда қумли грунтларда барпо этилган каналларнинг қурилиш ва фойдаланиш давридаги ишончлилигини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
маҳаллий майда кумли грунтларни каналнинг кўтармаларини барпо этишда қўллаш имконияти грунтларнинг физик-механик хоссалари, гранулометрик таркиби, намлиги ва зичлиги асосида илмий жиҳатдан тадқиқ этилган ҳамда асослаб берилган;
майда қумли грунтлардан ҳамда грунт сувлари сатҳи яқин жойлашган шароитларда каналнинг кўтарма қисмларини барпо этиш технологияси канал ўқи бўйлаб жойлаштирилган канава орқали грунт сувларини узлуксиз чиқариш ва мазкур канавани фойдаланиш даврида дренаж сифатида қўллаш асосида такомиллаштирилган;
қурилиш ҳудудидаги ер ости сувларидан бетон тайёрлашда, бетонни парвариш қилиш ҳамда грунтларни намлашда фойдаланиш имконияти, сувнинг кимёвий таркиби (сульфатлар миқдори) ва бетонлар учун сувга қўйиладиган давлат стандартлари талабларини ҳисобга олган ҳолда асослаб берилган;
жанубий Қорақалпоғистон иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда геомембранали фильтрацияга қарши экранга эга бетонланган каналларнинг фильтрацияга ишончлилигини дала шароитида баҳолаш усули такомиллаштирилган;
бетонланган канал қияликларида бўйлама ёриқлар ҳосил бўлиш сабаблари грунтларнинг физик-механик хоссалари, кимёвий таркиби ҳамда эркин шишиш хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда олиб борилган дала ва лаборатория тадқиқотлари асосида аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Майда қумли грунтларда барпо этилган каналларнинг қурилиш ва фойдаланиш давридаги ишончлилигини такомиллаштириш бўйича олиб борилган тадқиқотлар асосида:
 Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги Бўстон канали кўтарма қисмларини маҳаллий майда қумли грунтлардан барпо этиш амалиётга жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги [ЎзРСХВ] нинг №04/20-1469 маълумотномаси, 2026 йил). Натижада, маҳаллий материаллардан фойдаланиш ва грунтни мақбул қалинликда зичлаш ҳисобига қурилиш таннархи камайган;
майда қумли грунтлардан ва грунт сувлари сатҳи яқин жойлашган шароитларда каналнинг кўтарма қисмларини барпо этишнинг такомиллаштирилган технологияси Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги Бўстон каналида жорий этилган (ЎзРСХВнинг №04/20-1469 маълумотномаси, 2026 йил). Натижада, канал ўқи бўйлаб жойлаштирилган канава орқали грунт сувларини узлуксиз чиқариш таъминланиб, мазкур канава фойдаланиш даврида дренаж сифатида ҳам қўлланилган;
ҳудуднинг иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда бетонланган каналнинг фильтрация ишончлилигини аниқлашнинг такомиллаштирилган усули Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги “Сувлойиҳа” МЧЖда жорий этилган (ЎзРСХВнинг №04/20-1469 маълумотномаси, 2026 йил). Натижада, фильтрация орқали сув йўқотишлари камайган ва каналнинг фойдали иш коэффициенти оширилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish