Икрамов Ахмат Маориповичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ностационар иссиқлик тарқалиши, термоеластиклик ва пластиклик масалаларини сонли моделлаштириш” мавзусидаги 05.01.07 – Математик моделлаштириш. Сонли усуллар ва дастурлар мажмуи (физика-математика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.DSc/FM295.
Илмий маслаҳатчи: Полатов Асхад Мухамеджанович, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Миллий университети ҳузуридаги DSc.03/2025.27.12.FM.01.03 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Якобовский Михаил Владимирович, Россия Фанлар Акедемияси мухбир аъзоси, физика-математика фанлари доктори, профессор; Нуралиев Фахриддин Муродиллаевич, техника фанлари доктори, профессор; Садуллаева Шахло Азимбаевна, физика-математика фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади чекли элементлар усули асосида конструксия материалларининг икки ва уч ўлчамли иссиқлик ўтказувчанлик, термоеластиклик ва эласто-пластик деформацияланиш масалаларини ечиш учун сонли моделларни ислаб чиқиш, ҳисоблаш алгоритмларини яратиш ҳамда дастурий мажмуа ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
уч ўлчамли иссиқлик ўтказувчанлик, термоеластиклик ва эластик-пластик масалаларини ечишнинг чекли элементли модели ишлаб чиқилган;
термоеластикликнинг боғлиқ динамик масаласини чекли элементли ҳисоблаш алгоритми ишлаб чиқилан;
иссиқлик ўтказувчанлик, термоеластиклик ва эластик-пластик масалаларини ечишнинг чекли элементлар модели алгоритмлари ишлаб чиқилган;
ҳарорат ва кучланиш концентраторларининг конструксия элементларининг физик-чизиқсиз деформацияланишига таъсирини тадқиқ этишнинг янги уч ўлчамли масалалари шакллантирилган ва ечилган;
мураккаб иссиқлик алмашинуви жараёнида ностационар иссиқлик ўтказувчанлик масалаларини ечиш учун чекли элементли ҳисоблаш алгоритмлари яратилган;
мураккаб шаклга эга жисмларни ҳарорати ва кучланишини ҳисоблаш дастурий таъминотининг архитектураси ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
иссиқлик ўтказувчанлик, термоеластиклик ва эластик-пластик масалаларини ечишнинг чекли элементлар модели алгоритмларидан 22-11-00064-“Геосфераларда меросийликни ҳисобга олган ҳолда динамик жараёнларни моделлаштириш” грант доирасида ер пўсти деформациясини тадқиқ этишда қўлланилган (Россия Фанлар академияси Узоқ Шарқ бўлими Космофизик тадқиқотлар ва радиотўлқинлар тарқалишини ўрганиш институтининг 2024-йил 13-июндаги 220-маълумотномаси). Илмий натижаларнинг қўлланилиши ер пўсти деформациясини тадқиқ этишда динамик жараёнларни сонли моделлаштириш имконини берган.
термоеластикликнинг боғлиқ динамик масалани чекли элементли ҳисоблаш алгоритмидан УЗБ-Инд-2021-87-“Ли симметрияси таҳлили, гиперболик тизимларнинг Ляпунов бўйича барқарорлигини моделлаштириш ва таҳлил қилиш” мавзусида грант доирасида гиперболик тизимларни моделлаштириш ва сонли усулларни яратишда қўлланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 27-январдаги 04/11-1734сонли маълумотномаси). Натижада, гиперболик тизимларнинг Ляпунов бўйича барқарорлигини таҳлил қилиш ва масалани сонли моделлаштириш имконини берган.
иссиқлик ўтказувчанлик, термоеластиклик ва эластик-пластик масалаларини ечишнинг чекли элементлар модели алгоритмларидан АЛ-18245120-“ИоТ қурилмалари томонидан шакллантириладиган экологик маълумотлар оқимларини қайта ишлаш ва ҳимоялашнинг интеллектуал усуллари ва технологиялари (Оролбўйи минтақаси мисолида)” мавзусида грант доирасида иссиқлик узатиш жараёнларини тадқиқ этишда қўлланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 2-майдаги 5700-сонли маълумотномаси). Натижада, иссиқлик узатиш масалаларини сонли моделлаштириш ва уларни ечиш алгоритмларини ишлаб чиқишга имкон берган.