Ашуров Мўмин Умаржоновичнинг    
фалсафа доктори (ПҳД) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): ““Қиёс” консептуал семантикасини воқелантирувчи тил воситалари (вербализаторлари) когнитив типологияси” (турли тизимдаги тиллар материали асосида), 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/Fil1365.
Илмий раҳбар: Хошимов Музаффаржан Ғанижанович, филология фанлари доктори, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат чет тиллари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат чет тиллари институти, DSc.03/2025.27.12.Fil.32.02.
Расмий оппонентлар: Мирзахидова Муяссар Иномжоновна, филология фанлари доктори, профессор; Зияев Аваз Ихтиёрович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат чет тиллари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларида “қиёс” консептуал семантикасини ифодаловчи вербализаторларнинг структурал-семантик, коммуникатив- прагматик ва лингвокултурологик, транслатологик жиҳатларини қиёсий-типологик таҳлилда очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат бўлиб, унда илк бор:
“қиёс” консептуал семантикасини ифодаловчи тил воситаларининг структурал-семантик, коммуникатив-прагматик ва лингвокултурологик жиҳатлари очиб берилиб, уларнинг нутқда  лингвопрагмемалар ва лингвокултуремалар  сифатидаги мақоми ўрнатилган ва асослаб берилган;
“қиёс” консептуал семантикасини ифодаловчи воситалар (фонема, морфема, лексема, сентенсема, фразема, фразеоема, текстема, паралингвемалар) нинг констант (универсал, фреквентал, импликатив, рецессив ва уникал) жиҳатлари очиб берилган, уларнинг изоморфик ва алломорфик хусусиятлари очиб берилиб шунингдек, уларни тақозо этувчи лисоний ва нолисоний омиллар билан боғлиқ транслатологик ва лингводидактик муаммоларини бартараф этиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.
“қиёс” консептуал семантикаси - консептини ифодаловчи воситаларнинг лингвокогнитив мақоми очиб берилиб, унинг бошқа яқин ва уйқаш (ўхшатиш, таққослаш, нисбатлаш, муқояса, келтириш, солиштириш ва аналогия, тенглаш) консептлар орасида тутган ўрни аниқланган;
 “қиёс” консептуал семантикасини ифодаловчи вербализаторларнинг микро ва макромайдон тизими тилда мавжуд барча сатҳлар яхлит бирликлари, яъни фонема (морфофонема), морфема, лексема, синтаксема (фразема, сентенсема: (фразема, сентенема/ монотаксема, политаксема: гипоктаксема, гипертаксема), фразеоема, текстема ва паралингвемалар орқали аниқланган  ва далилланган;
 IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Қиёс”  консептуал семантикасини воқелантирувчи тил воситалари (вербализаторлари) когнитив типологияси тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар ва амалий таклифлар асосида: 
тил таълимида “Қиёс” консептуал семантикасини ифодаловчи воситалар орқали матннинг прагматик тусини бойитишдаги ўзига хос хусусиятларини қиёсий таҳлилида, унинг ёзма ва оғзаки нутқда мулоқотнинг коммуникатив-прагматик жиҳатдан таъсирини баҳолашда, турли лингвомаданият вакилларининг коммуникатив мақсадни етказишга оид уникал жиҳатлари борасидаги қарашларни шакллантиришда Қарши давлат университетида 2021–2024-йилларга мўлжалланган СУЗ–800–21–ГР–3181 “Реинфорcинг Энглиш Лангуаге cомпетенcе ат Карши Стате Университй” номли халқаро лойиҳасида фойдаланилган (Қарши давлат университетининг 03/1693-сонли маълумотномаси, 6-июн, 2024-йил). Натижада, тадқиқотда илгари сурилган қатор таклиф ва тавсиялар тиллараро таржима жараёнида услубий бирликларнинг констант ва импликатив жиҳатларини ўрганишга хизмат қилган. 
бадиий адабиётда фаол иштирок этади. Тадқиқот натижаларининг жорий этилиши умуман “қиёс” консептининг лингвокогнитив асослари ва универсал жиҳати назариясини батафсил ўрганишга ва стилистика, когнитив стилистика ва матн лингвистикаси бўйича ўқув қўлланмаларнинг мазмунини бойитишда Қўқон давлат педагогика институти ўқитувчиси А.Нажмиддинов раҳбарлигида  С–ЭCАГД–18–CА–0067 (ПО20002335) рақамли “ФЙ 2018 Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” номли Америка Қўшма Штатлари таълим ва маданий ишлар бюроси билан 2020–2022-йилларга мўлжалланган ҳамкорликдаги амалий лойиҳасида фойдаланилган (Қўқон давлат педагогика институтининг 2024-йил 24-июндаги 63-сонли маълумотномаси). Натижада, тадқиқотда илгари сурилган қатор таклиф ва тавсиялар илмий янгиликлар асосида дастур ва қўлланмаларни яратишга, таълим ҳамда маданиятни ривожлантиришга қаратилган назарий ва амалий ишларни янада самарали ташкил этишга хизмат қилган.
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон” телерадиоканали ДУК “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририяти томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт”,  “Фан уфқлари”  номли эшиттиришларнинг 2024- йил феврал ва март ойларидаги сонларида тадқиқот юзасидан суҳбатлар бўлиб ўтди. Ушбу дастурларда тадқиқот обекти бўлган “Қиёс” консептининг турли тил бирликларида ва турли услубдаги матнларда, айниқса назмий асарлардаги вазифаси аҳамиятли эканлиги ва унинг ўзига хос жиҳатлари, нутқнинг аниқлик ва экспрессивлигини таъминлашдаги мақоми ва коммуникатив-прагматик хусусиятларига оид таҳлил ва назарий хулосалардан фойдаланилди (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2024-йил 6-июндаги 04-36-702-сонли маълумотномаси). Натижада, “Қиёс” консептининг коммуникатив-прагматик ва лингвомаданий хусусиятларини ўрганиш ҳамда дискурсив-функсионал талқинларининг илмий таъминотини ёритиб бориш каби амалиётларда манба сифатида татбиқ этилди.
диссертацияда "Қиёс" консептуал семантикасини ифодаловчи вербализаторларнинг майдон тизимининг инглиз ва ўзбек тилларидаги таҳлили бадиий таржима жараёнида аналогик, эквивалент, транскрипсия, транслитерация, калка, эркин таржима ва парафраза усулларини қўллаш орқали таржимон учун услубий асос ва таржима жараёнини оптималлаштирувчи восита сифатида экани юзасидан олинган илмий хулосалардан Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси Бадиий кенгаши ҳисобот йиг'илишида, ёш таржимон тўгараги ва адабий кечаларда ушбу Диссертацияси илмий хулосалари, илмий натижалари ва материалларидан фойдаланилди (Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси Бадиий кенгашининг 2024-йил 29-октябрдаги 01.03/353-сонли маълумотномаси). Шу маънода ўзбек тилида ҳам, “қиёс” консептуал семантикаси қуйидаги ўзига хос вербал воситалар – вербализаторларнинг ўзгармас турлари орқали ифодаланиши аниқланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish