Тоштемиров Элёр Нуралиевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз ва ўзбек тилларида антоним фразеологик бирликларнинг лингвокултурологик тадқиқи”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.4.PhD/Fil1974.
Илмий раҳбар: Маткаримова Ашурхон Исмоиловна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат чет тиллари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат чет тиллари институти, DSc.03/2025.27.12.Fil.32.02.
Расмий оппонентлар: Сатимова Дилафрузхон Нумонжоновна, филология фанлари доктори (DSc), доцент; Усмонов Фарҳоджон Фаҳриддинович, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларидаги антоним фразеологик бирликларнинг структур-семантик хусусиятлари ва лингвокултурологик мазмунини қиёсий-лингвистик таҳлил қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ва ўзбек тилларидаги антоним фразеологик бирликлар, масалан, ўзбек тилида, “оғзидан бол томмоқ” – “оғзидан заҳар томмоқ”; инглиз тилида, “то ҳаве а силвер тонгуе” – “то ҳаве а шарп тонгуе” каби бирликлар бир тизим асосида аниқланиб, уларнинг структур-семантик ва лингвокултурологик хусусиятлари очиб берилган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги антоним фразеологик бирликлар тематик-гуруҳларга ажратилиб, уларнинг коннотатив, экспрессив, метафорик хусусиятлари ҳамда маданий маъно қатламлари аниқланган;
ҳар икки тилда мавжуд бўлган антоним фразеологик бирликлар асосида халқлар тафаккури, миллий менталитет ва маданий қадриятларининг акс этиш механизми, яъни ўзбек тилида: каттага ҳурматда бўл, кичикка иззатда; инглиз тилида: лике голд дуст – нот wортҳ а диме каби бирликлар асослаб берилган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги антоним фразеологик бирликлар ўртасидаги эквивалентлик даражалари таҳлил қилинади, жумладан, ўзбек тилида, эртами-кечми, инглиз тилида, соонер ор латер, нонеквивалент бирликлар, инглиз тилида, овер тҳе моон – доwн ин тҳе думпс, ўзбек тилида, оғзи қулоғида – қовоғидан қор ёғиб каби бирликлар учун таржимавий муқобиллар таклиф қилинган ҳамда амалий тавсиялар берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши инглиз ва ўзбек тилларида антоним фразеологик бирликларнинг лингвокултурологик тадқиқи бўйича олинган натижалар асосида:
инглиз ва ўзбек тилларидаги антоним фразеологик бирликлар бир тизим асосида аниқланиб, улар структур-семантик ва лингвокултурологик жиҳатдан қиёсий таҳлил қилиш борасидаги қарашларни шакллантиришда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги 2022-2024-йилларда бажарилган ИЛ-402104209 “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле Транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 03.09.2025-йил №01/4-3931 рақамли маълумотнома). Натижада, антоним фразеологик бирликларнинг инглиз ва ўзбек халқлари миллий онгидаги ва уларнинг таржимадаги адекватлигига асосланган ҳолда семантик маълумотлар базасини такомиллашишига хизмат қилган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги антоним фразеологик бирликлар тематик-гуруҳларга ажратилиб, уларнинг коннотатив, экспрессив, метафорик хусусиятлари ҳамда маданий маъно қатламларини аниқлаб беришда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги 2022-2023-йилларда бажарилган ИЛ-21091506 “Ўзбек исмларининг изоҳли имло луғати ва мобил иловасини яратиш” амалий грант лойиҳасида ҳам фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 03.09.2025-йил №01/4-3930 рақамли маълумотнома). Натижада, семантик маълумотлар базаси кенгайтирилди ҳамда луғат таҳрири, мобил илованинг алгоритмик структураси ва фойдаланувчи интерфейсида интерактив тавсиялар билан бойитилди;
ҳар икки тилда мавжуд бўлган антоним фразеологик бирликлар асосида халқлар тафаккури, миллий менталитет ва маданий қадриятларининг акс этиш механизми, яъни ўзбек тилида: каттага ҳурматда бўл, кичикка иззатда; инглиз тилида: лике голд дуст – нот wортҳ а диме каби бирликлар Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги 2021-2023-йилларда бажарилган ПФ-201912258 “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 03.09.2025-йил №01/4-3927 рақамли маълумотнома). Натижада, инглиз ва ўзбек тиллари материаллари асосида мавжуд бўлган антоним фразеологик бирликларни чоғиштирма таҳлил қилишда назарий ва амалий ишлар самарадорлигига эришилган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги антоним фразеологик бирликлар ўртасидаги эквивалентлик даражалари таҳлили ўзбек тилида: эртами-кечми; инглиз тилида: соонер ор латер, шунингдек нонеквивалент бирликлар, ўзбек тилида: оғзи қулоғида – қовоғидан қор ёғиб; инглиз тилида: овер тҳе моон – доwн ин тҳе думпс каби бирликлар учун таржимавий муқобиллари асосида Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт”, “Жаҳон адабиёти” номли эшиттиришларнинг сенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканали 11.09.2025-йил №05-09-1417 рақамли маълумотнома). Натижада, ушбу эшиттириш учун тайёрланган материалларнинг илмий аҳамияти ортиб, мазмунан мукаммаллашган.