Баҳронова Шаходат Бахшуллоевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация ҳимояси ҳақида эълон матни

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Суғурта компанияларининг инновацияон фаолиятини молиялаштиришни баҳолашни такомиллаштириш”, 08.00.07 – “Молия, пул муомаласи ва кредит” ихтисослиги бўйича.
Диссертация мавзуси рўйҳатга олинган рақам:  В2025.3.PhD/Iqt5721.
Илмий раҳбар: Ашурова Насиба Батировна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент Кимё халқаро университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент Кимё халқаро университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/2025.27.12.I.29.02 рақамли Илмий кенгаш қошидаги Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Ражабов Шерзод Умурзоқович; Иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Раҳмонов Дилшод  Алиджонович, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот:  Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби 
 Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Суғурта компанияларининг инновацияон фаолиятини молиялаштиришни баҳолашни такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгиликлари:
    Суғурта компанияларининг инновацион фаолиятини молиялаштириш самарадорлигини аниқлаш ва таҳлил қилишда қўлланилувчи интеграл молиявий самарадорлик индекси асосида баҳолаш “юқори самарадорлик” (0,8 < ИМСИ ≤ 1), “ўртача самарадорлик” (0,6 < ИМСИ ≤ 0,8),  “паст самарадорлик” (0,4 ≤ ИМСИ ≤ 0,6), “жуда паст самарадорлик” (ИМСИ < 0,4) шкаласи асосида такомиллаштирилган; 
Корхоналарнинг инновацион фаолиятини молиялаштириш самарадорлигини баҳолаш услуби интеллектуал мулк қиймати, капитал қайтими, молиялаштириш манбалари таркиби ва инвестиция рисклари ўртасидаги боғлиқликни акс эттирувчи интеграл моделни ишлаб чиқиш ҳамда унда интеллектуал активлар улушининг инновацион лойиҳа қийматидаги улуши (камида 15–20 фоиз) чегарасини белгилаш орқали такомиллаштирилган; 
Инновацион лойиҳаларни молиялаштиришда рискларни камайтириш механизми инвестицияларни учтадан кам бўлмаган мустақил инновацион йўналишлар бўйича жойлаштиришга асосланган тармоқлашган инвестиция моделида битта лойиҳага тўғри келувчи молиявий юкнинг умумий инновацион портфелдаги улуши (МЮ ≤ 35%) ва портфел консентрацияси (ПК ≤ 0,18%) мақбул даражаси асосланган; 
Инновацион фаолиятни молиялаштириш натижаларини молиявий ҳисобот таҳлилида акс эттириш ёндашуви асосида иқтисодий самара билан бир қаторда ижтимоий ва экологик натижаларни ҳам ҳисобга олувчи баҳолаш тартибини ишлаб чиқиш ҳамда лойиҳанинг устувор молиялаштириш объекти сифатида тан олиниши учун унинг жами натижавийлик баҳосида ижтимоий самаранинг улуши камида 25 баллни, экологик самаранинг улуши эса камида 15 баллни ташкил этиши зарурлиги белгиланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. 
Суғурта компанияларининг инновацион фаолиятини молиялаштириш самарадорлигини баҳолаш бўйича ишлаб чиқилган таклифлар асосида:
Суғурта компанияларининг инновацион фаолиятини молиялаштириш самарадорлигини аниқлаш ва таҳлил қилишда қўлланилувчи интеграл молиявий самарадорлик индекси асосида баҳолашни “юқори самарадорлик” (0,8 < ИМСИ ≤ 1), “ўртача самарадорлик” (0,6 < ИМСИ ≤ 0,8),  “паст самарадорлик” (0,4 ≤ ИМСИ ≤ 0,6), “жуда паст самарадорлик” (ИМСИ < 0,4) шкаласи асосида такомиллаштириш таклифи “Глобал инсуранcе гроуп” АЖ томонидан амалиётига жорий этилган (“Глобал инсуранcе гроуп” АЖнинг 2025-йил 2-майдаги №01/089-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида индекс инновацион лойиҳалардан олинадиган даромад ва хатарларни комплекс баҳолаш мақсадида жорий этилди ва унинг орқали корхоналар сармоядан олинадиган молиявий натижаларни тўлиқ ва аниқ ўлчай оладиган тизимга эга бўлган;
Корхоналарнинг инновацион фаолиятини молиялаштириш самарадорлигини баҳолаш услубини интеллектуал мулк қиймати, капитал қайтими, молиялаштириш манбалари таркиби ва инвестиция рисклари ўртасидаги боғлиқликни акс эттирувчи интеграл моделни ишлаб чиқиш ҳамда унда интеллектуал активлар улушининг инновацион лойиҳа қийматидаги улуши (камида 15–20 фоиз) чегарасини белгилаш орқали такомиллаштириш таклифи “Глобал инсуранcе гроуп” АЖ томонидан амалиётига жорий этилган (“Глобал инсуранcе гроуп” АЖнинг 2025-йил 2-майдаги №01/089-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида корхоналар ҳар бир инновацион инвестициянинг даромад олиб келиш жараёнини доимий кузатиб бориш ва вақтида молиявий таҳлил асосида қарор қабул қилиш имконига эришилган;
Инновацион лойиҳаларни молиялаштиришда рискларни камайтириш механизми инвестицияларни учтадан кам бўлмаган мустақил инновацион йўналишлар бўйича жойлаштиришга асосланган тармоқлашган инвестиция моделида битта лойиҳага тўғри келувчи молиявий юкнинг умумий инновацион портфелдаги улуши (МЮ ≤ 35%) ва портфел консентрацияси (ПК ≤ 0,18%) мақбул даражасига оид таклифи “Глобал инсуранcе гроуп” АЖ томонидан амалиётига жорий этилган (“Глобал инсуранcе гроуп” АЖнинг 2025-йил 2-майдаги №01/089-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида компаниялар ҳар бир инвестиция қарорини қабул қилишда мавжуд ва эҳтимолий таваккалчилик даражасини аниқ баҳолаб, хавфсиз ва мақсадли инвестиция йўналишларини танлаш имконига эга бўлган;
Инновацион фаолиятни молиялаштириш натижаларини молиявий ҳисобот таҳлилида акс эттириш ёндашуви асосида иқтисодий самара билан бир қаторда ижтимоий ва экологик натижаларни ҳам ҳисобга олувчи баҳолаш тартибини ишлаб чиқиш ҳамда лойиҳанинг устувор молиялаштириш объекти сифатида тан олиниши учун унинг жами натижавийлик баҳосида ижтимоий самаранинг улуши камида 25 баллни, экологик самаранинг улуши эса камида 15 баллни ташкил этишга оид таклифи “Глобал инсуранcе гроуп” АЖ томонидан амалиётига жорий этилган (“Глобал инсуранcе гроуп” АЖнинг 2025-йил 2-майдаги №01/089-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида корхоналар интуиция ва молиявий маълумотлар асосида инновацияларни молиялаштиришда объектив ва реалистик қарорлар қабул қилиш қобилияти оширилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish