Асқарова Лобархон Усманжановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
“Ўзбекистонда меҳмонхона соҳасида бухгалтерия ҳисоби ва аудитни  такомиллаштириш”, 08.00.08 – “Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Iqt5108.
Илмий раҳбар: Мамажонов Акрамжон Турғунович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.08/2025.27.12.I.03.03.
Расмий оппонентлар и.ф.д., профессор Омуралиева Дамира Кемеловна  ва и.ф.н., доцент Юсупова Малика Ботиралиевна
Етакчи ташкилот:  Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади:
меҳмонхона соҳасида бухгалтерия ҳисоби ва аудитни такомиллаштириш бўйича илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
меҳмонхоналар бухгалтерия ҳисобида 2010-“Асосий ишлаб чиқариш (хизматлар)” синтетик счёти таркибида 2011-“Хона хизмати харажатлари”, 2012-“Овқатланиш хизмати харажатлари”, 2013-“Конференция хизмати харажатлари”, 2014-“СПА ва қўшимча сервислар харажатлари” ишчи счётларини очиш асосланган;
меҳмонхоналар бухгалтерия ҳисобида 9030-“Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар” синтетик счёти таркибида 9031-“Яшаш хизматидан тушум”, 9032-“Овқатланиш хизматидан тушум”, 9033-“Конференция хизматидан тушум”, 9034-“СПА ва қўшимча сервислардан тушум” ишчи счётларини очиш асосланган;
меҳмонхоналарда хизматлар сифати, мижозлар оқими ва ходимлар самарадорлиги билан боғлиқ кўрсаткичларни реал вақт режимида ўлчашга йўналтирилган, ички назорат механизмларининг функсионал баҳосини таъминловчи комплекс мониторинг модули ишлаб чиқилган;
удит тавсияларининг амалий қимматини ошириш ва стратегик қарорлар асосида фойдаланилишини таъминлаш мақсадида молиявий ҳисобда таваккалчиликлар ҳамда хатоликларни аниқлашга хизмат қилувчи ахборот-когнитив таҳлил тизимларини жорий этиш тавсия этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
меҳмонхоналар бухгалтерия ҳисобида 2010-“Асосий ишлаб чиқариш (хизматлар)” синтетик счёти таркибида 2011-“Хона хизмати харажатлари”, 2012-“Овқатланиш хизмати харажатлари”, 2013-“Конференция хизмати харажатлари”, 2014-“СПА ва қўшимча сервислар харажатлари” ишчи счётларини очиш асосланганлиги бўйича таклифи Ўзбекистон аудиторлар палатаси, “Велла Элегант” маъсулияти чекланган жамият томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон аудиторлар палатасининг 2026-йил 16-февралдаги 17-сонли маълумотномаси, “Велла Элегант” маъсулияти чекланган жамиятнинг 2026-йил 28-февралдаги №28.02-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга тадбиқ этиш натижасида меҳмонхона субектларида даромад ва харажатларни хизмат турлари кесимида алоҳида ҳисобга олиш ҳамда уларнинг молиявий натижаларга таъсирини аниқлаш имконияти яратилган, бу эса фойда марказлари бўйича таҳлилни амалга ошириш, бошқарув қарорларини асослаш ва молиявий назоратнинг аниқлигини оширишга хизмат қилган.
меҳмонхоналар бухгалтерия ҳисобида 9030-“Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар” синтетик счёти таркибида 9031-“Яшаш хизматидан тушум”, 9032-“Овқатланиш хизматидан тушум”, 9033-“Конференция хизматидан тушум”, 9034-“СПА ва қўшимча сервислардан тушум” ишчи счётларини очиш асосланганлиги бўйича таклифи Ўзбекистон аудиторлар палатаси, “Велла Элегант” маъсулияти чекланган жамият томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон аудиторлар палатасининг 2026-йил 16-февралдаги 17-сонли маълумотномаси, “Велла Элегант” маъсулияти чекланган жамиятнинг 2026-йил 28-февралдаги №28.02-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга тадбиқ этиш натижасида меҳмонхона субектларида даромад ва харажатларни хизмат турлари кесимида алоҳида ҳисобга олиш ҳамда уларнинг молиявий натижаларга таъсирини аниқлаш имконияти яратилган, бу эса фойда марказлари бўйича таҳлилни амалга ошириш, бошқарув қарорларини асослаш ва молиявий назоратнинг аниқлигини оширишга хизмат қилган.
меҳмонхоналарда хизматлар сифати, мижозлар оқими ва ходимлар самарадорлиги билан боғлиқ кўрсаткичларни реал вақт режимида ўлчашга йўналтирилган, ички назорат механизмларининг фунсионал баҳосини таъминловчи комплекс мониторинг модули ишлаб чиқилганлиги бўйич таклифи Ўзбекистон аудиторлар палатаси, “Велла Элегант” маъсулияти чекланган жамият томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон аудиторлар палатасининг 2026-йил 16-февралдаги 17-сонли маълумотномаси, “Велла Элегант” маъсулияти чекланган жамиятнинг 2026-йил 28-февралдаги №28.02-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга тадбиқ этиш натижасида меҳмонхоналарда хизмат сифати, мижозлар оқими ва ходимлар унумдорлиги билан боғлиқ ички аудит кўрсаткичларини узлюксиз мониторинг қилиш имконияти шакллантирилган, бу эса реал вақт режимида ички назорат механизмларини такомиллаштириш ва аудиторлик фаолиятининг фунсионал самарадорлигини кучайтиришга хизмат қилган;
аудит тавсияларининг амалий қимматини ошириш ва стратегик қарорлар асосида фойдаланилишини таъминлаш мақсадида молиявий ҳисобда таваккалчиликлар ҳамда хатоликларни аниқлашга хизмат қилувчи ахборот-когнитив таҳлил тизимларини жорий этиш тавсия этилганлиги бўйича таклифи Ўзбекистон аудиторлар палатаси, “Велла Элегант” маъсулияти чекланган жамият томонидан амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон аудиторлар палатасининг 2026-йил 16-февралдаги 17-сонли маълумотномаси, “Велла Элегант” маъсулияти чекланган жамиятнинг 2026-йил 28-февралдаги №28.02-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга тадбиқ этиш натижасида меҳмонхона субектларида молиявий маълумотлар оқимини таҳлилий индикаторлар асосида баҳолаш, таваккалчилик ва эҳтимолий хатоликларни олдиндан аниқлаш ҳамда аудит хулосаларини стратегик бошқарув қарорларига боғлаш имконияти яратилган, бу эса аудит натижаларининг фойдалилик даражасини ошириб, молиявий бошқарув самарадорлиги ва қарор қабул қилиш жараёнининг асосланганлигини кучайтиришга хизмат қилган.
Тадқиқот натижаларининг апробацияси. Мазкур тадқиқот натижалари 7 та, жумладан 2 та республика ва 5 та халқаро илмий-амалий конференцияда муҳокама қилинган ва ижобий хулосалар олинган.
Тадқиқот натижаларининг эълон қилинганлиги. Диссертация мавзуси бўйича жами 17 та илмий иш, жумладан Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг докторлик диссертациялари асосий илмий натижаларини чоп этиш тавсия этилган илмий нашрларда 5 та илмий мақола, жумладан 3 та республика ва 9  та хорижий журналларда чоп этилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish