Самадова Светлана Жонтошевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Курсантларнинг касбий нутқини ривожлантиришда темпорал маъноли бирликлардан фойдаланиш методикаси”, 13.00.02–Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.2.PhD/Ped7896.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Илмий раҳбар: Рўзиева Дилноз Исомжоновна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Ped.04.02.
Расмий оппонентлар: Давлатова Адиба Рахматовна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Хасонбоев Бекзоджон Валижонович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади курсантларнинг касбий нутқини ривожлантиришда темпорал маъноли бирликлардан фойдаланиш методикасини такомиллаштиришга доир методик таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
курсантлар касбий нутқини ривожлантиришнинг психологик–педагогик хусусиятлари касбий-коммуникатив вазиятларни моделлаштириш, оператив нутқ формулаларини тизимлаштириш ҳамда терминологик бирликларнинг функсионал-семантик хусусиятларини контекстуал таҳлил асосида ўргатиш механизмларини интеграциялаш орқали аниқлаштирилган;
курсантларнинг касбий нутқини ривожлантиришда темпорал маъноли бирликларнинг роли ҳарбий буйруқлар, ҳисоботлар ва оператив кўрсатмалар контекстида тизимли равишда таҳлил этилиб, замон шакллари, кетма-кетлик индикатори, давомийлик ва вақт кўрсаткичлари каби темпорал воситаларнинг лингводидактик аҳамияти вазиятли-коммуникатив моделлаштириш асосида аниқлик, тезкорлик, функсионаллик каби консептуал жиҳатлари очиб берилган;
курсантларнинг касбий нутқини ривожлантиришда темпорал маъноли бирликлардан фойдаланиш муаммоси ҳарбий-профессионал коммуникациянинг регламентланганлик, иерархик муносабат, оперативлик ва стандартлаштириш тамойиллари асосида қайта талқин қилиниб, ситуацион–оператив, тотал пҳйсиcал респонсе, сcавенгер ҳунт, тимелине каби муаллифлик методларининг темпорал компетенсияни шакллантиришдаги дидактик имкониятлари илмий асосланган ҳолда уларнинг курсант нутқининг аниқлиги, оперативлиги ҳамда семантик бир маънолилигини таъминлашдаги эффектив имконияти тажриба-синов ишлари давомида далилланган;
ҳарбий таълим муассасалари курсантларининг касбий нутқини ривожлантириш модели темпорал маъноли бирликларнинг функсионал-прагматик роли ва дидактик хусусиятлари тизимли равишда аниқлаштирш ёрдамида уларнинг психологик, шахсий тажриба, мотивацион ва лингводидактик компонентлар билан ўзаро боғлиқлиги консептуал даражада такомиллаштирилиб, курсантларнинг шахсий йўналтирилганлиги, тажрибаси, психик жараёнлари ва темпорал бирликларнинг вазиятли-коммуникатив моделлаштириш орқали қўлланилиши илмий жиҳатдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
Курсантларнинг касбий нутқини ривожлантиришда темпорал маъноли бирликлардан фойдаланиш методикаси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
курсантлар касбий нутқини ривожлантиришнинг психологик–педагогик хусусиятлари касбий-коммуникатив вазиятларни моделлаштириш, оператив нутқ формулаларини тизимлаштириш ҳамда терминологик бирликларнинг функсионал-семантик хусусиятларини контекстуал таҳлил асосида ўргатиш механизмларини интеграциялаш орқали аниқлаштиришга оид хулосалар “Инглиз тили, 1-қисм” дарслиги мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2024-йил 12-февралдаги №10/2038-сонли маълумотномаси). Натижада курсантларнинг касбий нутқини ривожлантириш, хусусан, бу борада темпорал маъноли бирликларнинг роли ва аҳамиятини аниқлашга хизмат қилган;
курсантларнинг касбий нутқини ривожлантиришда темпорал маъноли бирликларнинг роли ҳарбий буйруқлар, ҳисоботлар ва оператив кўрсатмалар контекстида тизимли равишда таҳлил этилиб, замон шакллари, кетма-кетлик индикатори ва вақт кўрсаткичлари каби темпорал воситаларнинг лингводидактик аҳамияти вазиятли-коммуникатив моделлаштириш асосида аниқлик, тезкорлик, функсионаллик каби консептуал жиҳатларига оид тавсиялардан ”Вақтни ифодаловчи сўзларнинг қўлланишига доир машқлар” ўқув қўлланмасини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2024-йил 12-февралдаги №10/2038-сонли маълумотномаси). Натижада курсантларнинг касбий нутқини ривожлантириш жараёнида темпорал маъноли бирликларни ўргатишда инновацион технологиялардан фойдаланиш орқали ҳарбий буйруқлар, ҳисоботлар ва оператив кўрсатмалар контекстида вақтни ифодаловчи бирликлардан аниқ, изчил ва мақсадга мувофиқ фойдаланиш кўникмаларини шакллантирилган;
курсантларнинг касбий нутқини ривожлантиришда темпорал маъноли бирликлардан фойдаланиш муаммоси ҳарбий-профессионал коммуникациянинг регламентланганлик, иерархик муносабат, оперативлик ва стандартлаштириш тамойиллари асосида қайта талқин қилиниб, ситуацион–оператив, тотал пҳйсиcал респонсе, сcавенгер ҳунт, тимелине каби муаллифлик методларининг темпорал компетенсияни шакллантиришдаги дидактик имкониятлари илмий асосланган конструктив таклифлари “Вақтни ифодаловчи сўзларни ўргатишда қўлланиладиган ўйин технологиялари” номли услубий қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2024-йил 12-февралдаги №10/2038-сонли маълумотномаси). Натижада курсантларнинг касбий нутқи ривожлантирилган ва ўқув-услубий таъминотни такомиллаштиришга эришилган;
ҳарбий таълим муассасалари курсантларининг касбий нутқини ривожлантириш модели темпорал маъноли бирликларнинг функсионал-прагматик роли ва дидактик хусусиятлари тизимли равишда аниқлаштирш ёрдамида уларнинг психологик, шахсий тажриба, мотивацион ва лингводидактик компонентлар билан ўзаро боғлиқлиги консептуал даражада такомиллаштирилиб, курсантларнинг шахсий йўналтирилганлиги, тажрибаси, психик жараёнлари ва темпорал бирликларнинг вазиятли-коммуникатив моделлаштириш орқали қўлланилишига оид таклиф ва тавсиялари асосида “Хорижий тил” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган. (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 7-майдаги №149-сонли маълумотномаси) Натижада олий ҳарбий таълим муассасалари курсантларининг касбий нутқини ривожлантиришнинг дидактик тузилмасини такомиллаштиришга эришилган.