Нишанова Азиза Мирзахмадовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтиссослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ҳамкорлик педагогикаси асосида талабаларда илмий дунёқарашини ривожлантириш методикаси (филология йўналиши талабаларида)”, 13.00.02 –Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (педагогика).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Ped6482.
Илмий тадқиқот иши бажарилган муассаса номи: Наманган давлат университети.
Илмий раҳбар: Абдуллаева Маъсуда Абдубаннаевна, педагогика фанлари доктори, профессор.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Чирчиқ давлат педагогика университети, DSc.01/2025.27.12.Ped.04.02 рақамли илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Матчонов Сапа Муродович, педагогика фанлари доктори, профессор; Раҳимова Дилдора Қодиржоновна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади ҳамкорлик педагогикаси асосида филология йўналиши талабаларини илмий дунёқарашини ривожлантиришга доир илмий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ҳамкорлик педагогикаси асосида талабаларада илмий дунёқарашни ривожлантиришнинг мазмуни мулоқот жараёнида ахборотларни идрок қилиш, қайта ишлаш, сақлаш ва узатишга мўлжалланган ўзини ўзи баҳолаш ва ривожлантириш каби рефлексив билим ва кўникмаларни интенсив ривожлантирувчи когнитив ёндашувлар ва биргаликда мақсадларга эришишга қаратилган жамоавий фаолият жараёнини ташкил қилиш асосида такомиллаштирилган; 
ҳамкорлик педагогикаси асосида талабаларада илмий дунёқарашни ривожлантиришнинг педагогик модели ахборот алмашинувида таълим жараёни субектларининг интеллектуал даражаси, билим, кўникма ҳамда ахборотларни ўзлаштириш, хулоса чиқариш билан тугалланадиган ички муносабатларни белгиловчи алоқадорлик жиҳатларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган; 
ҳамкорлик педагогикаси асосида талабаларада илмий дунёқарашни ривожлантиришнинг дидактик имкониятларини ўзлаштирилган ва тажрибада синалган педагогик инновацияларнинг янги шароитларга мослаштирилган тарзда интерпретация қилиш, адабий асарларни таҳлил қилиш асосида такомиллаштирилган; 
ҳамкорлик педагогикаси асосида талабаларада илмий дунёқарашни ривожлантиришнинг методик таъминоти ўқув фаолиятида талабалар ахборотларни олиш, улардан самарали фойдаланиш, муҳим ҳамда зарур ахборотларни таққослай олиш қобилиятларини ривожлантириш, уларнинг педагогик жараёнлардаги муваффақиятига катта таъсир кўрсатиш, экстреоризация ва ижтимоий педагогик интериоризация тамойилларига асосланган методик ёндашувларни таълим жараёнининг самарадорлигини оширишга, методологик тамойилларни тўғри баҳолаш, таққослаш, ўзлаштирилган билимларни амалиётда қўллашга йўналтириш асосида такомиллаштирилган
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши:
ҳамкорлик педагогикаси асосида филология талабаларнинг илмий дунёқарашини ривожлантиришнинг назарий-амалий хусусиятлари тадқиқот натижалари асосида: 
ҳамкорлик педагогикаси асосида талабаларада илмий дунёқарашни ривожлантиришнинг мазмуни мулоқот жараёнида ахборотларни идрок қилиш, қайта ишлаш, сақлаш ва узатишга мўлжалланган ўзини ўзи баҳолаш ва ривожлантириш каби рефлексив билим ва кўникмаларни интенсив ривожлантирувчи когнитив ёндашувлар ва биргаликда мақсадларга эришишга қаратилган жамоавий фаолият жараёнини ташкил қилиш асосида такомиллаштиришга доир таклифлар “Ҳамкорлик педагогикаси” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил, 25-июндаги 218-сонли буйруғи билан тасдиқланган 218-837-сонли нашр тавсияномаси). Натижада, ҳамкорлик педагогикаси асосида филология талабаларнинг илмий дунёқарашини ривожлантиришнинг самарадорлигини оширишга хизмат қилган; 
ҳамкорлик педагогикаси асосида талабаларада илмий дунёқарашни ривожлантиришнинг педагогик модели ахборот алмашинувида таълим жараёни субектларининг интеллектуал даражаси, билим, кўникма ҳамда ахборотларни ўзлаштириш, хулоса чиқариш билан тугалланадиган ички муносабатларни белгиловчи алоқадорлик жиҳатларига устуворлик бериш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиуалардан “Педагогика назарияси ва тарихи” курсидан электрон дарслик ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлар маркази 2025-уил 2-июлдаги № 02/01-01-259 сонли маълумотномаси). Натижада, ҳамкорлик педагогикаси асосида филология талабаларнинг илмий дунёқарашини ривожлантиришнинг самарадорлигини оширишга хизмат қилган; 
ҳамкорлик педагогикаси асосида талабаларада илмий дунёқарашни ривожлантиришнинг дидактик имкониятларини ўзлаштирилган ва тажрибада синалган педагогик инновацияларнинг янги шароитларга мослаштирилган тарзда интерпретация қилиш, адабий асарларни таҳлил қилиш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиуаларидан Ўзбекистон миллий университетида бажарилган ФЗ2020010829-рақамли “Талаба ёшлар илмий фаолиятида амалий кўникмаларининг инновацион механизмлари” мавзусидаги амалий лойиҳаси доирасида фойдаланилган. (Ўзбекистон Миллий университети 2025-уил 11-июндаги №04/11-7353 сонли маълумотномаси). Натижада, ҳамкорлик педагогикаси асосида филология талабаларнинг илмий дунёқарашини ривожлантиришнинг самарадорлигини оширишга доир педагогик тамойил, метод ва шарт-шароитлар, илмий методик таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишда ва дидактик имкониятлари илгари ўзлаштирилган ва қўлланилган педагогик инновацияларнинг янги шарт-шароитларга мослашган ҳолда интерпретация қилиш асосида такомиллаштирилган; 
Ҳамкорлик педагогикаси асосида талабаларада илмий дунёқарашни ривожлантиришнинг методик таъминоти ўқув фаолиятида талабалар ахборотларни олиш, улардан самарали фойдаланиш, муҳим ҳамда зарур ахборотларни таққослай олиш қобилиятларини ривожлантириш, уларнинг педагогик жараёнлардаги муваффақиятига катта таъсир кўрсатиш, экстреоризация ва ижтимоий педагогик интериоризация тамойилларига асосланган методик ёндашувларни таълим жараёнининг самарадорлигини оширишга, методологик тамойилларни тўғри баҳолаш, таққослаш, ўзлаштирилган билимларни амалиётда қўллашга йўналтириш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, “Наманган телерадиоканали”нинг, 2024-йил, ноябр ва декабр ойларидиги “Гулдаста” кўрсатувларини самарали ташкил этишда, уларнинг дастур ва сенарийларини тайёрлашда фойдаланилди. (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасаси, 2024-уил 26-декабрдаги №04-36-1335 сонли маълумотномаси). Натижада, ҳамкорлик педагогикаси асосида талабаларада илмий дунёқарашни ривожлантиришнинг методик таъминотини бойитилишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish