Жаббарова Азиза Шихназаровнанинг фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Интегратив ёндашув асосида бошланғич синфларда халқ оғзаки ижоди намуналарини ўқитиш методикасини такомиллаштириш” 13.00.02 – таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (бошланғич таълим)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Ped4999
Илмий раҳбар: Хаитов Хамза Аҳмадович, филология фанлари доктори (DSc), профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Бухоро давлат университети, PhD. 03/2025.27.12.Ped.08.04 
Расмий оппонентлар: Ражабов Тўхтасин Ибодович педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Адизова Нигора Бахтиёровна педагогика фанлари доктори (DSc), профессор
Етакчи  ташкилот: Урганч давлат педагогика институти
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади интегратив ёндашув асосида бошланғич синфларда халқ оғзаки ижоди намуналарини ўқитиш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
халқ оғзаки ижодининг фалсафий-педагогик моҳияти бошланғич таълимдаги дарсликлар мазмунига сингдирилган фолклор жанрларини ўқувчиларининг маънавий-ахлоқий шаклланиши ва эмоционал интеллектини ривожлантиришга йўналтирилган “қадрият – тушунча – образ – хулқ” тизимли занжири ҳамда уларнинг ҳиссий-психологик, ижодий-педагогик ва фаолиятли-дидактик имкониятлари интегратив таълим контекстида очиб берилган;
бошланғич таълимда интегратив ёндашувнинг дидактик тамойиллари "она тили – ўқиш саводхонлиги – мусиқа маданияти – тасвирий санъат – тарбия – табиий фанлар" ўзаро алоқадорлиги негизида халқ оғзаки ижоди материалларидан фойдаланиш босқичлари мултидисциплинар – интердисциплинар – трансдисциплинар интеграция даражаларига мос келувчи дидактик механизмлар таснифланган;
бошланғич синф ўқувчиларининг ёш-психологик хусусиятлари 1–4-синфлар кесимида фолклор жанрларини табақалаштиришнинг дидактик мезонларини (ёш мослиги, қизиқиш даражаси, когнитив юклама, тил-нутқ имконияти, қадриятий мазмун) ўқувчиларнинг ривожланиш даражасини аниқлашга хизмат қилувчи когнитив, аксиологик ва прагматик кўрсаткичларни эътиборга олиш орқали такомиллаштирилган;
халқ оғзаки ижоди намуналарини интегратив ўқитишнинг педагогик модели аксиологик, қадриятли, тизимли-фаолиятли ва ривожлантирувчи компонентларни ижодкорлик, танқидий фикрлаш ва рефлексивлик тамойилларига устуворлик бериш асосида лойиҳа, ижодий машқлар, фолклор-устахона, эртак-инссенировка каби технологияларнинг босқичли қўлланилиш механизмларини киритиш орқали такомиллаштирилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Интегратив ёндашув асосида бошланғич синфларда халқ оғзаки ижоди намуналарини ўқитишни методикасини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
халқ оғзаки ижодининг фалсафий-педагогик моҳияти бошланғич таълимдаги дарсликлар мазмунига сингдирилган фолклор жанрларини ўқувчиларининг маънавий-ахлоқий шаклланиши ва эмоционал интеллектини ривожлантиришга йўналтирилган “қадрият – тушунча – образ – хулқ” тизимли занжири ҳамда уларнинг ҳиссий-психологик, ижодий-педагогик ва фаолиятли-дидактик имкониятлари интегратив таълим контекстида очиб берилган таклиф ва тавсиялардан  “она тили ўқитиш методикаси” номли дарслик мазмунини бойитишда фойдаланилган. (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 4-мартдаги 55-сон буйруғи асосида берилган 912221-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, бошланғич синф ўқитувчилари, ёш мутахассислар, педагогика олий ўқув юрти талабалари, малака ошириш курслари тингловчиларининг халқ оғзаки ижодини ўргатиш маҳоратини муайян даражада  оширишга эришилган; 
бошланғич таълимда интегратив ёндашувнинг дидактик тамойиллари "она тили – ўқиш саводхонлиги – мусиқа маданияти – тасвирий санъат – тарбия – табиий фанлар" ўзаро алоқадорлиги негизида халқ оғзаки ижоди материалларидан фойдаланиш босқичлари мултидисциплинар – интердисциплинар – трансдисциплинар интеграция даражаларига мос келувчи дидактик механизмлар таснифланган тавсиялар асосида ижодий машқ лойиҳаларининг мазмунини бойитишда фойдаланилди. (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университетининг 2024-йил 9-сентябр 11-05-4700/04- сон далолатномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларининг шахсий ҳамда ҳаётий функсионал компетенсияларини ривожлантириш тизимини методик такомиллаштиришга йўналтирилган таклифларидан халқ оғзаки ижоди жанрларини танлашнинг дидактик талабларини модернизациялаш имкони кенгайтирилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг ёш-психологик хусусиятлари 1–4-синфлар кесимида фолклор жанрларини табақалаштиришнинг дидактик мезонларини (ёш мослиги, қизиқиш даражаси, когнитив юклама, тил-нутқ имконияти, қадриятий мазмун) ўқувчиларнинг ривожланиш даражасини аниқлашга хизмат қилувчи когнитив, аксиологик ва прагматик кўрсаткичларни эътиборга олиш орқали такомиллаштирилган таклиф ва тавсиялари асосида мақолалар тўплами мазмуни бойитилди. (Қори Ниёзий номидаги тарбия педагогикаси миллий институтининг 2024-йил 24-сентябрдаги 01/15-09/40-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф ўқиш дарсларида халқ оғзаки ижодини интегратив ташкил этиш орқали ўқувчилар саводхонлиги, шахсий сифатлари ва уларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш тизимини мазмунан бойитилишига эришилган;
халқ оғзаки ижоди намуналарини интегратив ўқитишнинг педагогик модели аксиологик, қадриятли, тизимли-фаолиятли ва ривожлантирувчи компонентларни ижодкорлик, танқидий фикрлаш ва рефлексивлик тамойилларига устуворлик бериш асосида лойиҳа, ижодий машқлар, фолклор-устахона, эртак-инссенировка каби технологияларнинг босқичли қўлланилиш механизмларини киритиш орқали такомиллаштирилган тавсиялар асосида “она тили-ўқиш саводхонлиги ва уни ўқитиш методикаси” ўқув қўлланмаси мазмуни бойитилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 09-июлдаги 258-сон буйруғи асосида берилган 161160 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, кичик ёшдаги ўқувчиларнинг халқ оғзаки ижодини ўрганишга бўлган қизиқишига имконият  кенгайган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish