Ражабов Толиб Тоштемир ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумот. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Ўсимликларни ўсишини жадаллаштирувчи ва сув ресурсларини тежовчи биогидрогел яратиш”, 03.00.12 - Биотехнология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: 2025.1.PhD/В1421.
Илмий раҳбар: Ташмухамедова Шохиста Сабировна, биология фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи (муассасалар), ИК рақами: Бухоро давлат университети, PhD.03/2025.27.12.B.08.09.
Расмий оппонентлар: Насметова Саодат Мамажановна, биологийа фанлари доктори, катта илмий ходим; Қўшиев Ҳабибжон Ҳожибобоевич, биологийа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: таркибида узоқ муддат сув сақлайдиган, тупроқларни ифлослантирмайдиган ва шу билан бирга иммобилланган микроорганизм ҳужайралари асосида шўрланган тупроқларда ҳам ўсимлик илдизини турли макро ва микроелементлар билан таъминлайдиган биогидрогелларни синтез қилишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор КМС асосида тупроқларни ифлослантирмайдиган, осон парчаланадиган ва бўкиш ёрдамида таркибида узоқ муддат сув сақлайдиган биогидрогел синтез қилиш шароитлари аниқланган;
синтезланган биогидрогелларни физик-кимёвий хусусиятлари жиҳатдан самарадорлиги энг юқори бўлганлари ажратилган;
илк бор шўрланган тупроқларда ўсимлик илдизини турли макро ва микроелементлар билан таъминлайдиган биогидрогелларга бактерия ҳужайралари иммобилланган;
таркибида микроорганизм ҳужайраларини тутган биогидрогеллар шўрланган тупроқларда қўлланилганда, тупроқда намликни узоқ муддат сақлаши ва ўсимликларни суғоришда сув сарфи камайтириши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Таркибида узоқ муддат сувни сақлайдиган, тупроқларни ифлослантирмайдиган ва шу билан бирга иммобилланган микроорганизм ҳужайралари асосида шўрланган тупроқларда ҳам ўсимлик илдизини турли макро ва микроелементлар билан таъминлайдиган биогидрогелларни синтез қилиш бўйича олинган натижалар асосида:
ўсимликларни ўсишини жадаллаштирувчи ва сув ресурсларини тежовчи ТЕРИА-С бактерияларини ўзида сақлаган биогидрогел Сурхондарё вилоятидаги “Қизириқ Давлат Ўрмон хўжалиги” амалиётига жорий этилган. (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги кенгашининг 2025-йил 25 - март 03-03/1-03/3-2882-сонли маълумотномаси). Натижада, Ферула тадшикорум доривор ўсимлиги уруғларининг унувчанлиги ошиб, илдиз тизими фаол ривожланиши рағбатлантирилиши орқали ўсимликларнинг фосфор, калий, калсий, кремний, олтингугурт, азот ҳамда бошқа зарур макро ва микроелементлар билан озиқланиши яхшиланади, биогидрогелнинг сувни сақлаш хусусияти эса уларнинг намликка бўлган эҳтиёжини қондириб, ўсиш-ривожланиш жараёнларини жадаллаштиради ҳамда ҳосилдорлик ва доривор маҳсулот сифатининг ошишига хизмат қилган;
КМС асосида тупроқни ифлослантирмайдиган, осон парчаланадиган ва сувни узоқ вақт ўзида сақлайдиган биогидрогеллар билан инкапсулланган Ферула тадшикорум доривор ўсимлигининг уруғлари “Бойсун Давлат Ўрмон хўжалиги”да амалиётга жорий қилинган. (Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги кенгашининг 2025-йил 25 - март 03-03/1-03/3-2882-сонли маълумотномаси). Натижада, селлюлоза чиқиндиларини модификациялаш асосида яратилган биогидрогеллар билан инкапсулланган Ферула тадшикорум доривор ўсимлиги уруғларининг униб чиқиш кўрсаткичини 40–45 фоиздан 70–75 фоизгача ошириш имконини берган.