Рахимова Муштарий бегим Муҳаммадғолиб қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Саноат тармоғининг иқтисодий самарадорлигини ошириш йўллари”, 08.00.03 - “Саноат иқтисодиёти”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Iqt4568
Илмий раҳбар: Назарова Раъно Рустамовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат иқтисодиёт университети, DSc.03/2025.27.12.1.23.03.
Расмий оппонентлар: Карриева Ёқутхон Каримовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Мадрахимова Гуласал Рўзимбой қизи, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади саноат тармоғининг иқтисодий самарадорлигини ошириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
мезон ва кўрсаткичлар ўртасидаги боғлиқликни ҳисобга олган ҳолда саноат тармоғининг иқтисодий самарадорлигини интеграл баҳолаш услуби “индикатор–мезон–интеграл натижа” ёндашуви асосида такомиллаштирилган;
саноат тармоғининг иқтисодий самарадорлигини баҳолашнинг интеграл усули инвестисиялар самарадорлиги, асосий фондлардан фойдаланиш ва меҳнат унумдорлиги мезонларининг нормализацияланган кўрсаткичлари, геометрик самарадорлик индекс (ГЕИ) ҳамда юқори 
(0.8-0.1), қониқарли (0.6-0.79), ўртача (0.4-0.59), хавф даражаси (0.0-0.39) шкалаларини киритиш асосида такомиллаштирилган; 
саноат тармоғида ишлаб чиқариш жараёнидаги тизимли узилишлар ва самарадорликни оширувчи институционал-ташкилий механизми ортиқча қувватларни аниқлаш, ауцорсинг ва субконтракт тизими, соҳа фаолиятига “унумдорлик матрисалари” ҳамда “С‑cурве” моделини киритиш асосида такомиллаштирилган;
саноат тармоғининг инновацион ва инвестицион омилларини уйғунлаштирувчи интеграциялашган иқтисодий механизми инвестиция фаоллигини рағбатлантириш, технологик янгиланишни тезлаштириш, энергия тежамкорлигини ошириш ҳамда ЭСГ стандартлари асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Саноат тармоғининг иқтисодий самарадорлигини ошириш бўйича илмий асосланган таклифлар асосида:
мезон ва кўрсаткичлар ўртасидаги боғлиқликни ҳисобга олган ҳолда саноат тармоғининг иқтисодий самарадорлигини интеграл баҳолаш услуби “индикатор–мезон–интеграл натижа” ёндашуви асосида такомиллаштириш бўйича таклифлари “Жавоҳир гранд – бизнес”  МЧЖ, “Металл АСИА” МЧ ва  “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси  саноат корхоналари фаолиятида қўллаш учун қабул қилинган ва амалиётга жорий этилган. (Ўзбекистон савдо - саноат палатасининг 2026-йил 16-мартдаги 01-06-30-2517- сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилишида иқтисодий сиёсатни оптималлаштириш, тармоқ ичидаги номутаносибликларни камайтириш ва самарадорликни ошириш бўйича илмий асосланган қарорларни қабул қилиш учун амалий асос вазифасини бажарган;
саноат тармоғининг иқтисодий самарадорлигини баҳолашнинг интеграл усули инвестициялар самарадорлиги, асосий фондлардан фойдаланиш ва меҳнат унумдорлиги мезонларининг нормализацияланган кўрсаткичлари, геометрик самарадорлик индекс (ГЕИ) ҳамда юқори 
(0.8-0.1), қониқарли (0.6-0.79), ўртача (0.4-0.59), хавф даражаси (0.0-0.39) шкалаларини киритиш бўйича берилган таклифлар “Жавоҳир гранд – бизнес”  МЧЖ, “Металл АСИА” МЧ ва  “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси  саноат корхоналари фаолиятида қўллаш учун қабул қилинган ва амалиётга жорий этилган. (Ўзбекистон савдо - саноат палатасининг 2026-йил 16-мартдаги 01-06-30-2517 - сонли маълумотномаси). Ушбу баҳолаш услуби орқали саноат тармоғининг иқтисодий самарадорлик даражаси 0.438 га тенглиги асосланган; 
саноат тармоғида ишлаб чиқариш жараёнидаги тизимли узилишлар ва самарадорликни оширувчи институционал-ташкилий механизми ортиқча қувватларни аниқлаш, ауцорсинг ва субконтракт тизими, соҳа фаолиятига “унумдорлик матрисалари” ҳамда “С‑cурве” моделини киритиш бўйича берилган таклифлар “Жавоҳир гранд – бизнес”  МЧЖ, “Металл АСИА” МЧ ва  “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси  саноат корхоналари фаолиятида қўллаш учун қабул қилинган ва амалиётга жорий этилган. (Ўзбекистон савдо - саноат палатасининг 2026-йил 16-мартдаги 01-06-30-2517- сонли маълумотномаси). Ушбу илмий янгиликнинг жорий этилиши ишлаб чиқариш жараёнидаги ортиқча қувватлар аниқлаш, ауцорсинг ва субконтракт тизими асосида ресурсларни қайта тақсимлаш, тармоқдаги технологик узилишларни қисқартириш, ишлаб чиқариш харажатларини 10–15%га камайтириш имконини берган;
саноат тармоғининг инновацион ва инвестицион омилларини уйғунлаштирувчи интеграциялашган иқтисодий механизми инвестиция фаоллигини рағбатлантириш, технологик янгиланишни тезлаштириш, энергия тежамкорлигини ошириш ҳамда ЭСГ стандартлари асосида такомиллаштириш бўйича берилган таклифлар “Жавоҳир гранд – бизнес”  МЧЖ, “Металл АСИА” МЧ ва  “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси  саноат корхоналари фаолиятида қўллаш учун қабул қилинган ва амалиётга жорий этилган. (Ўзбекистон савдо - саноат палатасининг 2026-йил 16-мартдаги 01-06-30-2517- сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг жорий этилиши натижасида асосий фондлар ва ускуналардаги эксплуатация муддатининг қисқариши 12–18% гача ҳамда тармоқ самарадорлигини 18–22%га ошириш имкониятини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish