Бердиева Дилфуза Ахатовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: “Замонавий уй-жой фонди бошқарувини самарали ташкил этиш методологияси” “Менежмент” (иқтисодиёт фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.DSc/Iqt359
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Санакулова Барногул Ризакуловна иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент архитектура-қурилиш университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат университети, DSc.03/2025.12.27.I.07.02.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Абдужаббор, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Камбаров Жамолиддин Хикматиллаевич, иқтисодиёт фанлари доктори, доцент; Ходжиева Нодира Абдурашидовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: замонавий уй-жой фонди бошқарувини самарали ташкил этишда амалдаги методологияни такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
замонавий уй-жой бошқарувининг институционал тизимини оптималаштириш орқали самарали бошқарув тизимини барпо этиш ҳисобига истеъмолчилар манфаатларини ҳимоя қилишда рақобатбардош замонавий хизмат кўрсатувчи провайдерлар сонининг кўпайиши таклифи асосланган;
замонавий уй-жой фонди бошқарув хизматининг аҳоли талаб ва эҳтиёжларига пропорсионал асосда шакллантиришда ҳудудлар миқёсида бошқарув сервис компаниялари ўртасида рақобат муҳитини шакллантиришга ёʻналтирилган ёʻл харитасини ишлаб чиқиш таклифи асосланган;
замонавий уй-жой фонди бошқаруви шаффофлигини таъминлаш, молиявий ресурслардан самарали фойдаланиш ҳамда операцион ва жамоавий бошқарувни йўлга қўйиш мақсадида автоматлаштирилган биллинг ахборот тизими платформасидан фойдаланиш таклифи асосланган;
бошқарув сервис компанияларида рақамли бошқарув тизимини янги босқичга олиб чиқиш ҳамда ҲР (Ҳуман ресоурcес) фаолиятини самарали ташкил этишга эришиш мақсадида кадрлар банкини яратиш таклифи асосланган;
замонавий уй-жой фондини самарали ташкил этиш билан боғлиқ асосий кўрсаткичлар бўйича 2026-2030-йилларга мўлжалланган ўрта муддатли прогноз ссенарийлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши: Замонавий уй-жой фонди бошқарувини самарали ташкил этиш методологияси бўйича олинган илмий натижалар асосида:
замонавий уй-жой бошқарувининг институционал тизимини оптималаштириш орқали самарали бошқарув тизимини барпо этиш ҳисобига истеъмолчилар манфаатларини ҳимоя қилишда рақобатбардош замонавий хизмат кўрсатувчи провайдерлар сонининг кўпайиши таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Кўп квартирали уй-жойларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида” 2021-йил 19-июндаги ПҚ-5152-сон қарорида инобатга олинди. Бугунги кунда ҳудудлар бўйича уй -жой хизматлари бозорини қиёсий таҳлил қилишга ҳамда уй-жой бошқарув компанияларининг хизмат сифатини сертификатлаштиришга эришилди (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 25-майдаги 12-06/7004-сонли маълумотномаси). Натижада сертификатлаштирилган замонавий хизмат кўрсатувчи провайдерлар сони 300 тани ташкил этиб, бошқарув сервис компаниясининг комиссион рағбатлантириш улуши 5 фоиздан 15 фоизга оширилди;
замонавий уй-жой фонди бошқарув хизматининг аҳоли талаб ва эҳтиёжларига пропорсионал асосда шакллантиришда ҳудудлар миқёсида бошқарув сервис компаниялари ўртасида рақобат муҳитини шакллантиришга ёʻналтирилган ёʻл харитасини ишлаб чиқиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг “2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўгʻрисида” 2022-йил 28-январдаги ПФ-60-сон Фармонида инобатга олинди (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 25-майдаги 12-06/7004-сонли маълумотномаси). Натижада уй-жой бошқарув тизими билан боғлиқ жараёнларни оптималлаштириш орқали уй-жой хизматларини кўрсатишдаги ҳудудий тафовутларни 20 фоизга қисқартиришга ҳамда замонавий уй-жой фонди бошқарув хизмати нархларини аҳолининг талаб ва эҳтиёжларига пропорсионал асосда шакллантиришга эришилди.
замонавий уй-жой фонди бошқаруви шаффофлигини таъминлаш, молиявий ресурслардан самарали фойдаланиш ҳамда операцион ва жамоавий бошқарувни йўлга қўйиш мақсадида автоматлаштирилган биллинг ахборот тизими платформасидан фойдаланиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рақамли Ўзбекистон-2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020-йил 5-октябрдаги ПФ-6079-сон Фармонида инобатга олинди (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 25-майдаги 12-06/7004-сонли маълумотномаси). Натижада реал вақт режимида аҳолининг замонавий уй-жой хизматларидан фойдаланиш жараёнининг назорат мониторингини йўлга қўйиш, уй-жой хизматларини ташкил этишни ҳудудлар кесимидаги фаолият натижадорлигини қиёсий таҳлил қилиш ҳамда замонавий уй-жой хизматларини ташкил этишни самарали трансформациясини таъминлашга доир бошқарув харажатларини йиллик 12 фоизга қисқартиришга эришилди.
бошқарув сервис компанияларида рақамли бошқарув тизимини янги босқичга олиб чиқиш ҳамда ҲР (Ҳуман ресоурcес) фаолиятини самарали ташкил этишга эришиш мақсадида кадрлар банкини яратиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Рақамли Ўзбекистон — 2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2020-йил 5-октябрдаги ПФ-6079-сон Фармони ҳамда “Ўзбекистон Республикаси миллий малака тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” 2024-йил 30-сентябрдаги ПҚ-345-сон қарорида инобатга олинди. (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 25-майдаги 12-06/7004-сонли маълумотномаси). Натижада бугунга келиб қурилиш ҳамда уй-жой коммунал хўжалиги соҳасига оид 9 та касб, бу касбларни қамраб олувчи 38 та касбий стандартлар лойиҳалари ишлаб чиқилди ва Миллий малакаларни ривожлантириш институтига экспертизадан ўтказиш учун топширилди.
замонавий уй-жой фондини самарали ташкил этиш билан боғлиқ асосий кўрсаткичлар бўйича 2026-2030-йилларга мўлжалланган ўрта муддатли прогноз ссенарийлари Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 2026-йил 25-майдаги 12-06/7004-сонли маълумотномаси). Мазкур илмий янгиликнинг амалиётга жорий этилиши натижасида, уй-жой фонди бошқарувини динамик прогноз ссенарийлари асосида кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар ўсиш сурʼати 115,6 фоизни, қурилиш ишлари ҳажми 108,2 фоизни, уй-жойларнинг умумий майдонини 18375,2 кв.м.ни ташкил этишини башоратлаш имкони яратилган.