Шаймарданов Азамат Зокировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўрта Осиё қадимги давлатларида бошқарув титуллари тарихи”, “07.00.01 – Ўзбекистон тарихи”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Tar2232.
Илмий раҳбар: Шайдуллаев Шапулат Базарович, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Tar.11.01
Расмий оппонентлар: тарих фанлари доктори (DSc), доцент Хушвақов Наби Олимович, тарих фанлари доктори (DSc), доцент Абдуллаев Ўткир Исмоилович.
Етакчи ташкилот: Яҳё Ғуломов номидаги Самарқанд археология институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Тадқиқотнинг асосий мақсади Ўзбек давлатчилиги тарихи учун муҳим ўрин тутган бошқарув титулларининг пайдо бўлиши, эволуцияси ҳамда қадимги бошқарув тизимининг ривожланиб боришини ашёвий ва ёзма манбалар асосида илмий таҳлил этишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
Ўрта Осиё ҳукмдорларининг фанга маълум титули “Кави” бўлиб, бу титул Авестада “кави Виштасп” атамаси билан ўз аксини топганлиги, “Кави” қадимги орий қабилалари бошлиқларининг титули бўлиб, у бир вақтнинг ўзида дунёвий ва диний ҳокимият эгаси бўлганлиги, агар Авеста Бақтрияда яратилганлигини ҳисобга оладиган бўлсак, бу ўлкада илк темир (мил. авв. ИХ-ВИ асрлар) даврида кўплаб майда мулклар бўлиб, уларнинг ҳукмдорлари ҳам худди Бақтрия подшоси каби “кави” титулини олганлиги, шунингдек, майда мулклар шу титулда бўлганлиги кўрсатиб берилган;
Қадимги титуллар давлат ҳукмдорларидан ворисига мерос сифатида ўтиш ёки бошқа тенг ҳуқуқли давлат тахт давогарлари билан ҳокимият учун кураш жараёнида қўлга киритилиши, оддий титулга (қабила, туман, вилоят) эга бўлган ҳукмдорнинг шахсияти, ҳукмдорлик титули мос равишда ўзгариб, илоҳийлаштирилиб борилганлиги, баъзи ҳолларда ҳукмдорларни худолар билан қариндош (“Ранинг ўғли” – Мисрда, “худонинг ўғли” ёки “осмон фарзанди” – Хитойда, “девапутра”, худонинг ўғли – ҳиндларда, “богопаиро”, худонинг ўғли – бақтрияликларда, “Теос”, худо – салавкийларда) деб ҳисоблашишгача борилганлиги аниқланган;
Александр Македонский аҳамонийлар ҳокимиятининг барча ҳудудларига эга бўлиб қолмасдан, маҳаллий аҳоли томонидан янги подшо сифатида қабул қилинганлиги, Александр аҳамонийлар ҳукмдорлари титулларининг баъзи ҳусусиятларини яъни “Буюк подшоҳ”, “шоҳлар шоҳи”, “шаҳаншоҳ”, “мамлакатлар подшоси” титулларини мерос қилиб олганлиги, Александр Ўрта Осиёнинг жанубий ҳудудларини эгаллагандан кейин бу ҳудудларда юнонларга хос “Басилевс” – шоҳ ва “Басилевс басилеон” – шоҳлар шоҳи титуллари олий даражадаги ҳукмдорлар титулига айланганлиги очиб берилган;
Милоддан аввалги И асрдан бошлаб дастлаб Бақтриянинг шимолий қисмида, кейин бутун ўлкада “ябғу” титули тарқала бошлаганлиги, шу титулдаги ҳукмдорлар алоҳида мулкларни кейинчалик бутун Бақтрия миқёсда идора қилганликлари, кушон тангаларидаги “явугаса” яъни “етакчи”, “раҳбар” титули туркий ябғу титули билан ўзаро яқин лексик-фонетик хусусиятларга эга эканлигини инобатга олган ҳолда кушонларнинг келиб чиқиши ҳам туркий қабилаларга оид бўлиши мумкинлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўрта Осиё қадимги давлатлари бошқарув титуллари тарихи мавзусига оид ишлаб чиқилган илмий хулоса ва тадқиқотлар асосида:
Ўрта Осиё ҳукмдорларининг фанга маълум титули “Кави” бўлиб, бу титул Авестада “кави Виштасп” атамаси билан ўз аксини топганлиги, “Кави” қадимги орий қабилалари бошлиқларининг титули бўлиб, у бир вақтнинг ўзида дунёвий ва диний ҳокимият эгаси бўлганлиги, агар Авеста Бақтрияда яратилганлигини ҳисобга оладиган бўлсак, бу ўлкада илк темир (мил. авв. ИХ-ВИ асрлар) даврида кўплаб майда мулклар бўлиб, уларнинг ҳукмдорлари ҳам худди Бақтрия подшоси каби “кави” титулини олганлиги, шунингдек, майда мулклар шу титулда бўлганлиги ҳақидаги маълумотлардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон тарихи” телеканалида “Ибтидо” кўрсатувида “Титуллар ибтидоси” дастурларини тайёрлашда жорийланди (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 4-февралдаги 01-33/38-сон маълумотномаси). Ушбу кўрсатувлар кенг жамоатчиликда Ўрта Осиё қадимги давлатлари, Бақтрия кавилиги титуллари, эллинизм даври титулларининг минтақа ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги ўрни ва кушон империяси ҳукмдор ва бошқарув титуллари тараққиёти хусусида кенгроқ тушунишга имкон берган.
Қадимги титуллар давлат ҳукмдорларидан ворисига мерос сифатида ўтиш ёки бошқа тенг ҳуқуқли давлат тахт давогарлари билан ҳокимият учун кураш жараёнида қўлга киритилиши, оддий титулга (қабила, туман, вилоят) эга бўлган ҳукмдорнинг шахсияти, ҳукмдорлик титули мос равишда ўзгариб, илоҳийлаштирилиб борилганлиги, баъзи ҳолларда ҳукмдорларни худолар билан қариндош (“Ранинг ўғли” – Мисрда, “худонинг ўғли” ёки “осмон фарзанди” – Хитойда, “девапутра”, худонинг ўғли – ҳиндларда, “богопаиро”, худонинг ўғли – бақтрияликларда, “Теос”, худо – салавкийларда) деб ҳисоблашишгача борилганлиги ҳақидаги маълумотлардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон тарихи” телеканалида “Ибтидо” кўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда жорийланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 4-февралдаги 01-33/38-сон маълумотномаси). Натижада телетомошабинлар қадимги давр давлатларида амалда бўлган титулар ҳақида маълумотга эга бўлишган.
Александр Македонский аҳамонийлар ҳокимиятининг барча ҳудудларига эга бўлиб қолмасдан, маҳаллий аҳоли томонидан янги подшо сифатида қабул қилинганлиги, Александр аҳамонийлар ҳукмдорлари титулларининг баъзи ҳусусиятларини яъни “Буюк подшоҳ”, “шоҳлар шоҳи”, “шаҳаншоҳ”, “мамлакатлар подшоси” титулларини мерос қилиб олганлиги, Александр Ўрта Осиёнинг жанубий ҳудудларини эгаллагандан кейин бу ҳудудларда юнонларга хос “Басилевс” – шоҳ ва “Басилевс басилеон” – шоҳлар шоҳи титуллари олий даражадаги ҳукмдорлар титулига айланганлигини кўрсатувчи археологик ва ёзма манбалар асосида музейлар экспозициясини бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2025-йил 14-февралдаги 04-05/575-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек давлатчилиги тарихида қадимги давр ҳукмдор ва бошқарув титуллари ҳақидаги маълумотлар музейларга ташриф буюрувчиларда аждодларимизнинг қадимги бошқарув ҳақидаги билимини шакллантиришда муҳим аҳамият касб этган.
Милоддан аввалги И асрдан бошлаб дастлаб Бақтриянинг шимолий қисмида, кейин бутун ўлкада “ябғу” титули тарқала бошлаганлиги, шу титулдаги ҳукмдорлар алоҳида мулкларни кейинчалик бутун Бақтрия миқёсда идора қилганликлари, кушон тангаларидаги “явугаса”, яъни “етакчи”, “раҳбар” титули туркий ябғу титули билан ўзаро яқин лексик-фонетик хусусиятларга эга эканлигини инобатга олган ҳолда кушонларнинг келиб чиқиши ҳам туркий қабилаларга оид бўлганлиги музейлар экспозициясини бойитишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигининг 2025-йил 14-февралдаги 04-05/575-сон маълумотномаси). Натижада ўлкада “ябғу” титули тарқала бошлаганлиги кушон тангаларидаги “явугаса”, яъни “етакчи”, “раҳбар” титули туркий ябғу титули билан ўзаро яқин лексик-фонетик хусусиятларга эга эканлигини инобатга олган ҳолда кушонларнинг келиб чиқиши ҳам туркий қабилаларга оид бўлганлиги кўрсатиб берилган.