Султонова Муштарий Абдулаббосовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи):
“Давлат тиббиёт муассасаларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини такомиллаштириш”; 08.00.08 – “Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.1. PhD/Iqt3839
Илмий раҳбар: Хожаев Азизхон Саидалохонович, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат техника университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Фарғона давлат техника университети, DSc.03/2025.27.12.I.19.05
Расмий оппонентлар:  Остонақулов Азамат Абдукаримович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;
Турсунов Улуғбек  Сативолдиевич, иқтисодиёт фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Тошкент давлат аграр университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: давлат тиббиёт муассасаларида бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботини такомиллаштиришга оид илмий таклифлар ҳамда амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
давлат тиббиёт муассасалари ҳисоб сиёсати тиббий пуллик хизматлар кўрсатиш орқали олинган даромад ҳисобидан ходимларга ҳисобланадиган иш ҳақи  тахлилий (аналитик) ҳисобни киритиш асосида такомиллаштирилган;
давлат тиббиёт муассасаларида ҚҚС бўйича олинган имтиёз суммалари ва бу маблағларни ишлатилишини аналитик ҳисобини юритиш мақсадида 986 100 - “ҚҚС бойича ҳисобланган солиқ имтиёзларини ходимларни моддий рағбатлантиришга ажратилган қисми” ва 986 200 - “ҚҚС бойича ҳисобланган солиқ имтиёзларини моддий техника базасини ривожлантиришга  ажратилган қисми” номли ишчи счётлари таклиф этилган;
давлат тиббиёт муассасаларида касса ва ҳақиқий харажатлар ўртасида юзага келадиган фарқларни “тафовут индикатори” асосида аниқлаш орқали бартараф этишга қаратилган аналитик ҳисоб модел ишлаб чиқилган;
дастурий мажмуаларига мониторинг модул тизимини интеграциялаш орқали реал вақт режимида дебиторлик ва кредиторлик қарздорликлар бўйича ҳисоботларни ахборот имкониятларини кенгайтириш асосланган..
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Давлат тиббиёт муассасаларида тиббий пуллик хизматлар кўрсатиш орқали олинган даромад ҳисобидан ходимларга ҳисобланадиган иш ҳақи тахлилий (аналитик) ҳисобини юритилиши муассаларда даромад ва харажатлар бўйича ахборотларни шаффофлигини ортишига, иш ҳақини адолатли тақсимланишига, самарали бошқарув тизимини шаклланиши орқали пулли хизматлар сифатини яхшиланишига хизмат қилган;
ҚҚС бўйича олинган имтиёз суммалари ва бу маблағларни ишлатилишини аналитик ҳисобини юритиш мақсадида таклиф этиган ишчи счётларидан фойдаланиш давлат тиббиёт муассасаларида мақсадли ёналишда ишлатиш учун муассаса ихтиёрида қолдирилган маблағларни тўғри тақсимланиши ҳамда ишлатилишини шаффофлигини таъминлашга хизмат қилган;
тиббиёт муассасаларида касса ва ҳақиқий харажатлар ўртасидаги фарқларни “тафовут индикатори” асосида аниқлашга қаратилган аналитик моделдан фойдаланиш касса ва ҳақиқий харажатлар ўртасидаги номувофиқликлар оператив аниқлашга, бюджет ижроси устидан назорат кучайишига, маблағлардан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатлари камайишига, молиявий интизом мустаҳкамланишига, тафовутлар сабабларини таҳлил қилиш орқали ресурсларни тақсимлашдаги камчиликлар бартараф этилишига ёрдам берган. Бу эса молиявий маълумотларнинг шаффофлигини ошириш, яширин ёки нотўғри акс эттирилган харажатларни аниқлаш, режалаштириш жараёнларини такомиллаштириш ҳамда тиббиёт муассасаларининг молиявий бошқарув самарадорлигини ошириш имкониятларини яхшилаган;
бюджет ташкилотларида бухгалтерия ҳисобини юритиш ва электрон ҳисоб-фактуралар ҳамда тўлов ҳужжатларини юритиш дастурларида автоматлаштирилган мониторинг модулини интеграциялаш орқали такомиллаштириш қарздорликлар бўйича тезкор ва ишончли ахборот шаклланишига, қарздорликлар динамикаси мониторингини мунтазамлилигига, мониторинг жараёнида инсон омилини камайишига, муддати ўтган қарзларни вақтли аниқлаш, уларни ундириш ёки тўловларни тартибга солиш жараёнларини тезлаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish