Курбонова Шахриноз Авазхоновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Тўқимачилик корхоналарида асосий воситалар бухгалтерия ҳисоби ва таҳлилини молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари асосида такомиллаштириш масалалари”; 08.00.08 – “Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.4.PhD/Iqt3554
Илмий раҳбар: Кудбиев Шерзод Давлятович, иқтисодиёт фанлари доктори, DSc.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Фарғона давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Фарғона давлат техника университети, DSc.03/2025.27.12.I.19.05.
Расмий оппонентлар: Абдуллаев Абдурауф, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Ачилов Аброр Ниятқобилович, иқтисодиёт бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат техника университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: тўқимачилик корхоналарида асосий воситаларнинг бухгалтерия ҳисоби ва таҳлилини молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари асосида такомиллаштириш бўйича илмий таклиф ҳамда амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
моддий жавобгар шахс ва бухгалтерия ҳисоби маълумотларини инвентаризациядан олдинги ва кейинги маълумотларини ўзида мужассамлаштирган “Инвентаризациядан ўтказиш рўйхати” номли бухгалтерия ҳисоби регистрининг такомиллашган намунавий шакли ишлаб чиқилган;
узоқ муддатли активларни фойдаланиш мақсадидан келиб чиқиб “Асосий воситалар”, “Инвестицион кўчмас мулк”, “Сотиш учун мўлжалланган асосий воситалар” ва “Узоқ йиллик биологик активлар”га қайта таснифлаш жараёнини ҳужжатлаштиришда юритиладиган “Қайта таснифлаш далолатномаси” номли бухгалтерия ҳисоби регистрининг такомиллашган намунавий шакли ишлаб чиқилган;
кўчмас мулк сифатидаги асосий воситалар дастлабки қийматини МҲХС мезонлари асосида белгилашда келгусидаги демонтаж харажатларини ҳисобга олиш ва уларни бухгалтерия ҳисобини юритиш мақсадида 7291-“Асосий воситани демонтаж қилиш мажбурияти” номли ишчи счёт таклиф этилган;
тўқимачилик корхоналарида асосий воситалардан фойдаланиш самарадорлиги таҳлилининг услубиёти ЭСГ тамойилларига асосланган кўрсаткичлар тизими асосида такомиллаштирилган..
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тўқимачилик корхоналарида асосий воситалар ҳисоби ва таҳлилини МҲХСлари асосида такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
“Инвентаризациядан ўтказиш рўйхати” номли бухгалтерия ҳисоби регистрининг такомиллашган намунавий шакли бўйича берилган тавсия тўқимачилик корхоналари бухгалтерия ҳисоби амалиётида қўллаш учун қабул қилинган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2025-йил 18-декабрдаги 02-06/2907-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши натижасида тўқимачилик корхоналарида асосий воситалар бўйича моддий жавобгар шахслар ва бухгалтерия ҳисоби маълумотлари ўртасидаги тафовутни инвентаризациядан олдин аниқлаш, камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш ҳамда асосий воситалар камомади ёки ортиқча чиқиши бўйича ахборотларни аниқ ва обектив олиш, шунингдек, фойда солигʻи базасини тўгʻри шакллантириш имкони яхшиланган;
“Қайта таснифлаш далолатномаси” номли бухгалтерия ҳисоби регистрининг такомиллашган намунавий шакли тўқимачилик корхоналарида бухгалтерия ҳисобида фойдаланиш учун қабул қилинган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2025-йил 18-декабрдаги 02-06/2907-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг амалиётга жорий этилиши натижасида узоқ муддатли активларнинг бухгалтерия ҳисобида муқаддам ҳисобга олинган тоифасидан МҲХСлари талабларига мос ҳисоб тоифасига ўтказиш жараёнларини расман ҳужжатлаштириш ва тасдиқлаш имконияти яратилиб, активларни бухгалтерия ҳисобида тан олиш, баҳолаш, ҳисобини юритиш ва ҳисоботларда акс эттириш, шунингдек аудит ташкилотлари томонидан ўтказилаётган аудит жараёнлари ва солиқ идоралари томонидан амалга оширилаётган камерал назорат ҳамда солиқ аудити жараёнларида келиб чиқадиган саволлар бўйича асослантирувчи ҳужжатлар манбаси яратилган;
кўчмас мулк сифатидаги асосий воситаларнинг дастлабки қийматига киритиладиган келгусидаги демонтаж харажатларини ҳисобини юритиш учун тавсия этилган ишчи бойича берилган таклиф счётни “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таркибидаги корхоналар бухгалтерия ҳисобида фойдаланишга жорий этилган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2025-йил 18-декабрдаги 02-06/2907-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг жорий этилиши молиявий ҳисоб ва ҳисоботда тегишли асосий воситанинг реал иқтисодий қийматини, шунингдек, келгусидаги мажбуриятлар кўламини тўлиқ ҳамда тўгʻри акс эттириш имкониятини яратиб, асосий воситаларни ҳисобга олишда ҳам молиявий, ҳам экологик ва ижтимоий рискларни ўз ичига олган кенг қамровли баҳолаш тизимини шаклланишига хизмат қилган;
асосий воситалардан фойдаланиш самарадорлиги таҳлилида ЭСГ тамойилларига асосланган кўрсаткичлар тизимидан фойдаланиш бўйича берилган тавсиялар “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмаси таркибидаги корхоналарда асосий воситалар таҳлилини амалга ошириш жараёнларида фойдаланиш учун қабул қилинган (“Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг 2025-йил 18-декабрдаги 02-06/2907-сон маълумотномаси). Мазкур таклифнинг таҳлил амалиётида жорий этилиши натижасида корхона активлари структураси, инвестицион салоҳияти ва молиявий барқарорлиги, яʼни асосий воситаларга йўналтирилган инвестицияларни самарадорлик даражаси, уларни маҳсулот таннархи ҳамда рентабелликка таъсири, иқтисодий ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги, шунингдек, асосий воситаларни техник ҳолати, янгиланиш ва технологик даражаси ҳамда энергия самарадорлик ҳамда “яшил технологиялар” улуши бўйича обектив хулосалар олиш имконияти яхшиланган.