Юлдашев Рустам Даниёровичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Фалсафий тарбия – миллий юксалиш даврида ёшларнинг дунёвий ва диний дунёқарашини уйғунлаштиришнинг методологик асоси”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2020.4.DSc/Fal77
Илмий раҳбар: Яхшиликов Журабой Яхшиликович, фалсафа фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шароф Рашидов номидаги Самарқанд давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.F.08.02.
Расмий оппонентлар: Чориев Санжарбек Анварович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Ғайбуллаев Отабек Муҳаммадиевич, фалсафа фанлари доктори, профессор; Рустамов Рамз Ризоқулович, фалсафа фанлари доктори, доцент
Етакчи ташкилот: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади миллий юксалиш даврида ёшларнинг дунёвий ва диний дунёқарашини уйғун шакллантиришда фалсафий тарбиянинг аҳамиятини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фалсафий таълимнинг “ассоциатив-рефлектор”, “ёшлар ақлий қобилият ва тушунчаларни босқичма-босқич шакллантириб бориш”, “ривожланиб борувчи фалсафий таълим” ва “инновацион таълим” консепсияларининг ёшлар дунёвий ва диний дунёқарашларини уйғунлаштиришдаги когнитив(дунёвий билим ва диний-маърифий тасаввурларни ўзаро боғлиқ ҳолда идрок этиш), ахлоқий-меъёрий (эътиқод, ахлоқ, масъулият, бағрикенглик ва фуқаролик позициясини мувозанатлаштириш), рефлексив-аналитик (диний ва дунёвий қарашларни танқидий таҳлил қилиш, баҳолаш ва мустақил хулоса чиқариш) аҳамияти аниқлаштирилган;
фалсафий тарбиянинг жамият манфаатларига мос келиш, тарбия йўналишларини белгилаш, ижтимоий буюртмага мувофиқлик, таълим ва тарбиянинг диалектик бирлиги, таълимнинг тарбия жараёнини илмийлаштириши, тарбиянинг таълимни инсонийлаштириб бориши, тарбиячи ва тарбияланувчининг узвий алоқадорлиги каби қонуниятлари очиб берилган;
ёшларнинг дунёвий ва диний дунёқарашини уйғун шакллантириш ва ривожлантиришда диний-маърифий таълим-тарбиянинг эътиқодга нисбатан мустақил фикр юритиш, диний қадриятларнинг мазмун-моҳиятини тушуниш ва тушунтириш, Аллоҳни англашда табиат мўжизаларини илмий-маърифий асосда ўрганиш каби компонентлари ёшлар онгида ақида ва тафаккур, эътиқод ва билим, диний англаш ва дунёвий идрок ўртасидаги мутаносибликни таъминловчи методологик омиллар сифатида асосланган;
ёшлар дунёвий ва диний дунёқарашини уйғунлаштиришнинг жамоавийлик, ошкоралик, кенг қамровлилик, ўз-ўзини тарбиялаш, ўзаро ҳамжиҳатлик, истиқболни кўзлаш, онглилик, масъулият, юксак талабчанлик ва инсон қадр-қимматини ҳурмат қилиш, самарали меҳнат қилишга ўргатиш каби ташкилий-методик принциплари ҳамда ишонтириш, намуна кўрсатиш, одатга айлантириш, машқ қилдириш, рағбатлантириш, танбеҳ бериш ва жазолаш методлари далилланган;
Янги Ўзбекистон шароитида ёшларнинг дунёвий ва диний дунёқарашини уйғун шакллантириш ва ривожлантириш консепсиясини ишлаб чиқиш ҳамда уни босқичма-босқич амалга ошириш жараёнининг ижтимоий(ёшлар фаоллигини ошириш, барқарорлик ва бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлаш, ҳамкорлик ва ўзаро ишончни кучайтириш), маънавий (миллий қадриятларга ҳурмат, маънавий иммунитет ва мафкуравий ҳушёрликни шакллантириш), маърифий (дунёвий билим ва диний-маърифий тушунчаларни уйғун англаш, жаҳолатга қарши маърифат тамойили асосида ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини кучайтириш) зарурати асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбекистонда ёшларга фалсафий таълим-тарбия бериш орқали уларнинг дунёвий ва диний дунёқарашларини уйғун тарзда шакллантириш ва ривожлантириш зарурати билан боғлиқ олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
фалсафий таълимнинг “ассоциатив-рефлектор”, “ёшлар ақлий қобилият ва тушунчаларни босқичма-босқич шакллантириб бориш”, “ривожланиб борувчи фалсафий таълим” ва “инновацион таълим” консепсияларининг ёшлар дунёвий ва диний дунёқарашларини уйғунлаштиришдаги когнитив(дунёвий билим ва диний-маърифий тасаввурларни ўзаро боғлиқ ҳолда идрок этиш), ахлоқий-меъёрий (эътиқод, ахлоқ, масъулият, бағрикенглик ва фуқаролик позициясини мувозанатлаштириш), рефлексив-аналитик (диний ва дунёвий қарашларни танқидий таҳлил қилиш, баҳолаш ва мустақил хулоса чиқариш) аҳамиятига оид илмий хулосаларидан Республика Маънавият ва маърифат марказининг 2024-йил чора-тадбирлар дастурининг ВИИИ “Миллатлараро тотувлик ва динлараро бағрикенглик бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари, аҳоли ўртасида радикализм иллатини олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар” 56-банд “Жамиятда радикаллашув кучайишини олдини олиш, ёшлар онгини бузғунчи ёт ғоялар билан заҳарлашга қаратилган турли хил ҳаракатларга қарши курашиш борасидаги устувор вазифаларни белгилаш ва амалга ошириш” мавзусида тарғибот ишларини ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Республика маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2025-йил 6-ноябрдаги 10/730-сон маълумотномаси). Натижада, фалсафий тарбия миллий юксалиш даврида ёшлар дунёвий ва диний дунёқарашини уйғунлаштиришнинг методологик асосини ўрганишга хизмат қилган;
фалсафий тарбиянинг жамият манфаатларига мос келиш, тарбия йўналишларини белгилаш, ижтимоий буюртмага мувофиқлик, таълим ва тарбиянинг диалектик бирлиги, таълимнинг тарбия жараёнини илмийлаштириши, тарбиянинг таълимни инсонийлаштириб бориши, тарбиячи ва тарбияланувчининг узвий алоқадорлиги каби қонуниятларига оид илмий янгилик ва хулосалардан “лстиқбол” минтақавий тадқиқот марказининг 68-1л/78 рақам “Аҳоли ҳуқуқий маданиятини юксалтиришда жамоатчилик таъсирини оширишнинг инновацион ё'лларини .жорий этиш” мавзусидаги грант лойиҳасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (“Истиқбол” минтақавий тадқиқот марказининг 2025-йил 2-ноябрдаги 18-сон маълумотномаси). Натижада, ёшлар дунёвий ва диний дунёқарашини уйғунлаштиришнинг ташкилий методик принциплари ҳамда методларини муваффақиятли қўллашда манба бўлиб хизмат қилган;
ёшларнинг дунёвий ва диний дунёқарашини уйғун шакллантириш ва ривожлантиришда диний-маърифий таълим-тарбиянинг эътиқодга нисбатан мустақил фикр юритиш, диний қадриятларнинг мазмун-моҳиятини тушуниш ва тушунтириш, Аллоҳни англашда табиат мўжизаларини илмий-маърифий асосда ўрганиш каби компонентлари ёшлар онгида ақида ва тафаккур, эътиқод ва билим, диний англаш ва дунёвий идрок ўртасидаги мутаносибликни таъминловчи методологик омилларга оид хулоса ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг ёшлар ўртасида диний-маърифий тарғибот ишларини такомиллаштириш, диний бағрикенглик, ҳуқуқий маданият ва соғлом эътиқодни шакллантиришга қаратилган маърифий тадбирларини ташкил этишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитасининг 2025-йил 30-октябрдаги 02-02/02/1/3018-сон маълумотномаси). Натижада, ёшлар ўртасида дунёвий билим ва диний-маърифий саводхонликни уйғун ривожлантириш, соғлом эътиқод, бағрикенглик, ҳуқуқий маданият ва ахлоқий масъулиятни шакллантириш, диний мутаассиблик ва экстремистик ғояларга қарши маърифий иммунитетни кучайтиришга хизмат қилган;
ёшлар дунёвий ва диний дунёқарашини уйғунлаштиришнинг жамоавийлик, ошкоралик, кенг қамровлилик, ўз-ўзини тарбиялаш, ўзаро ҳамжиҳатлик, истиқболни кўзлаш, онглилик, масъулият, юксак талабчанлик ва инсон қадр-қимматини ҳурмат қилиш, самарали меҳнат қилишга ўргатиш каби ташкилий-методик принциплари ҳамда ишонтириш, намуна кўрсатиш, одатга айлантириш, машқ қилдириш, рағбатлантириш, танбеҳ бериш ва жазолаш методларига доир хулосалар, таклиф ва тавсиялардан “Самарқанд вилояти телерадиоканали”нинг 2025-йил-“Атроф муҳитни асраш ва яшил иқтисодиёт йили” давлат дастурида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида яратилган кўрсатув ва эшиттиришларининг сенарийларини тайёрлашда, жумладан Самарқанд телеканалида 2024-2025-йилларда эфирга узатилган “Самарқанд тамаддуни” номли кўрсатувлар ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси Самарқанд вилояти телерадиоканалининг 2025-йил 6-ноябрдаги 01-07/355-сон маълумотномаси). Натижада, Янги Ўзбекистонда ёшларга фалсафий тарбия бериш орқали, уларнинг дунёвий ва диний дунёқарашларини уйғун шакллантириш ва ривожлантиришнинг маънавий маърифийликка асосланган билимларининг динамик ўсишига хизмат қилган;
Янги Ўзбекистон шароитида ёшларнинг дунёвий ва диний дунёқарашини уйғун шакллантириш ва ривожлантириш консепсиясини ишлаб чиқиш ҳамда уни босқичма-босқич амалга ошириш жараёнининг ижтимоий(ёшлар фаоллигини ошириш, барқарорлик ва бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлаш, ҳамкорлик ва ўзаро ишончни кучайтириш), маънавий (миллий қадриятларга ҳурмат, маънавий иммунитет ва мафкуравий ҳушёрликни шакллантириш), маърифий (дунёвий билим ва диний-маърифий тушунчаларни уйғун англаш, жаҳолатга қарши маърифат тамойили асосида ёшларнинг интеллектуал салоҳиятини кучайтириш) заруратига оид таклиф ва тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2025-йилга мўлжалланган чора-тадбирлар дастури ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлигининг 2025-йил 11-ноябрдаги 4-10-21-6064-сон маълумотномаси). Натижада, ҳар бир ёшнинг дунёвий ва диний дунёқарашларининг уйғунлашган тарзда шакланиш ва ривожланишига мотивация берувчи куч сифатида хизмат қилган.