Каримов Зафарбек Атабаевичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон.

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбекистонда олий таълим тизими: модернизация ва трансформация жараёнлари (ижтимоий-фалсафий ёндашув)”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.DSc/Fal333
Диссертация бажарилган муассаса номи: Урганч давлат педагогика институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.F.08.02.
Расмий оппонентлар: Турдиев Бехруз Собирович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Хакимов Назар Хакимович, фалсафа фанлари доктори, профессор; Яхшиликов Журабой Яхшиликович, фалсафа фанлари доктори, профессор; 
Етакчи ташкилот: Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Ўзбекистонда олий таълим тизими модернизацияси ва трансформациясининг ўзига хос хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
таълим ва фалсафанинг диалектик уйғунлиги инсон, билим ва жамият ўртасидаги онтологик (инсонни ижтимоий субект сифатида шакллантириш, жамият борлиғини ишлаб чиқиш), гносеологик (билимни ўзлаштириш, танқидий-таҳлилий тафаккурни ривожлантириш) ва аксиологик (маърифат, инсонпарварлик ва қадриятларни шахс онгига сингдириш) асосида таълимнинг инсон капиталини ривожлантириш, маърифатли ижтимоий муҳитни шакллантириш каби социал вазифалари ҳамда инсон камолотида ахлоқий масʼулиятни юксалтириши, касбий-интеллектуал салоҳиятни ривожлантириши далилланган;
таълим фалсафасининг тарихий-фалсафий, ижтимоий-маданий ва гносеологик генезиси, ахлоқий-маърифий, илм, ақл ва комил инсон ғояси, рационал билим ва эркин шахс консепсияси, академик эркинлик, рақамли, инновацион ва глобал таълим каби шаклланиш босқичлари ҳамда ссиентифик (рационал таҳлил, тизимли ва методологик тадқиқ қилиш) хусусиятлари ва эмпирик (ислоҳот натижаларини таҳлил қилиш, университетлар фаолияти, таълим сифати) каби тажрибаларни умумлаштириш хусусиятлари очиб берилган;
Янги Ўзбекистонда олий таълим тизими шаклланишининг миллий хусусиятлари (маънавий-маърифий меросга таяниш, олий таълимни жамият эҳтиёжлари ва меҳнат бозори талаблари билан уйғунлаштириш), уни инновацион моделлари даражасига кўтаришнинг таълим сифатини халқаро мезонлар асосида баҳолаш, инсон капиталига асосланган рақобатбардош кадрлар тайёрлаш, таълим–илм-фан–ишлаб чиқариш интеграциясини кучайтириш ёʻналишлари такомиллаштирилган;
ўзбек олий таълими миллий моделини шакллантириш билан боғлиқ модернизация жараёнларининг рақобатбардошлик ва инновацион ривожланиш каби принциплари, таълим трансформациясининг рақамли мослашувчанлик, интеграция каби принциплари ҳамда таълим сифати ва меҳнат бозори ўртасида номутаносиблик, илмий-инновацион муҳит шаклланмагани каби муаммоларни таълим дастурларини меҳнат бозори билан уйғунлаштириш, академик ҳалолликни кучайтириш, илм-фан–ишлаб чиқариш–бизнес интеграциясини институционаллаштириш асосида бартараф этиш имкониятлари асослаб берилган;
Ўзбекистонда олий таълимни ривожлантиришнинг миллий моделини миллий анʼаналар, этнопедагогик мерос ва маънавий-маърифий қадриятларни илғор хорижий олий таълим моделлари, халқаро сифат стандартлари, таълим–бизнес интеграцияси, малакали кадрлар репутацияси ва ОТМларнинг таълим экспорти салоҳияти билан уйғунлаштириш, халқаро академик маконга интеграциялаштириш, рақобатбардош кадрлар тайёрлаш, таълим хизматлари экспортини ривожлантириш ва университетларнинг ижтимоий-иқтисодий таъсирини кучайтириш каби тамойиллари асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Янги Ўзбекистонда олий таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва миллий ўзбек олий таълим моделини шакллантиришга қаратилган модернизация ва трансформация жараёнларини ижтимоий-фалсафий таҳлил қилиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
таълим ва фалсафанинг диалектик уйғунлиги инсон, билим ва жамият ўртасидаги онтологик (инсонни ижтимоий субект сифатида шакллантириш, жамият борлиғини ишлаб чиқиш), гносеологик (билимни ўзлаштириш, танқидий-таҳлилий тафаккурни ривожлантириш) ва аксиологик (маърифат, инсонпарварлик ва қадриятларни шахс онгига сингдириш) асосида таълимнинг инсон капиталини ривожлантириш, маърифатли ижтимоий муҳитни шакллантириш каби социал вазифалари ҳамда инсон камолотида ахлоқий масʼулиятини юксалтириши, касбий-интеллектуал салоҳиятини ривожлантиришига доир илмий хулосалардан Ўзбекистон Миллий университетида бажарилган “Эрасмус-УНИCАC: Ўрта Осиё ва Хитой университетлари орасида билим айирбошлаш бўйича ҳамкорлик” халқаро лойиҳаси доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университетининг 2025-йил 28-ноябрдаги 04/11-28703-сон маълумотномаси). Натижада, миллий ОТМлардаги модернизация ва трансформация жараёнларини миллий анʼаналар ва илғор хорижий моделлар билан синтезлаш муаммоларига доир амалий таклифлар ишлаб чиқишга хизмат қилган;
таълим фалсафасининг тарихий-фалсафий, ижтимоий-маданий ва гносеологик генезиси, ахлоқий-маърифий, илм, ақл ва комил инсон ғояси, рационал билим ва эркин шахс консепсияси, академик эркинлик, рақамли, инновацион ва глобал таълим каби шаклланиш босқичлари ҳамда ссиентифик (рационал таҳлил, тизимли ва методологик тадқиқ қилиш) хусусиятлари ва эмпирик (ислоҳот натижаларини таҳлил қилиш, университетлар фаолияти, таълим сифати) каби тажрибаларни умумлаштириш хусусиятларига оид янгиликлар ва умумлашмалардан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 9-июлдаги 258-сон буйруғи билан тасдиқланган 555838-сон гувоҳномага мувофиқ “Маънавий тарбиянинг тарихий назарий асослари” номли ўқув қўлланманинг мавзуларини очиб беришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2025-йил 27-ноябрдаги 02/01-01-519-сон маълумотномаси). Натижада, талабаларда ижтимоий-фалсафий дунёқарашни ривожлантириб, уларнинг таълимга бўлган онгли ёндашуви ва маънавий позициясини мустаҳкамлашга хизмат қи1ган.
Янги Ўзбекистонда олий таълим тизими шаклланишининг миллий хусусиятлари (маънавий-маърифий меросга таяниш, олий таълимни жамият эҳтиёжлари ва меҳнат бозори талаблари билан уйғунлаштириш), уни инновацион моделлари даражасига кўтаришнинг таълим сифатини халқаро мезонлар асосида баҳолаш, инсон капиталига асосланган рақобатбардош кадрлар тайёрлаш, “таълим – илм – фан – ишлаб чиқариш” интеграциясини кучайтириш ёʻналишларига оид таҳлиллар ва хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитаси фаолиятида, жумладан, 2025-йилда ташкил қилинган “Хотин-қизлар таълимини қўллаб-қувватлаш бўйича берилган имтиёз ва имкониятлар ҳақида”ги тарғибот ишларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг 2026-йил 12-январдаги 02-03/23-сон маълумотномаси). Натижада, хотин-қизларнинг олий таълим олиш имкониятлари, таълим орқали инсон капиталини ривожлантириш, ижтимоий фаолликни кучайтириш ва гендер тенгликни таъминлашга хизмат қилган;
ўзбек олий таълими миллий моделини шакллантириш билан боғлиқ модернизация жараёнларининг рақобатбардошлик ва инновацион ривожланиш каби принциплари, таълим трансформациясининг рақамли мослашувчанлик, интеграция каби принциплари ҳамда таълим сифати ва меҳнат бозори ўртасида номутаносиблик, илмий-инновацион муҳит шаклланмагани каби муаммоларни таълим дастурларини меҳнат бозори билан уйғунлаштириш, академик ҳалолликни кучайтириш, илм-фан–ишлаб чиқариш–бизнес интеграциясини институционаллаштириш асосида бартараф этиш имкониятларига оид хулосалардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг тарғибот фаолиятида, жумладан, 2024-йил учун чора тадбирлар дастурининг ИИ ёʻналишида белгиланган ““Стратегия-2030” давлат дастурининг тарғиботига доир чора-тадбирлари” 15-банди “Стратегия-2030” давлат дастурининг аҳамиятини кенг жамоатчиликка етказиш” мавзусида тарғибот ишларини ташкил этишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2025-йил 19-декабрдаги 10/864-сон маълумотномаси). Натижада, Ўзбекистонда олий таълим тизимини модернизация ва трансформация жараёнларини ижтимоий-фалсафий ёндашув асосида таҳлил этишга хизмат қилган;
Ўзбекистонда олий таълимни ривожлантиришнинг миллий моделини миллий анʼаналар, этнопедагогик мерос ва маънавий-маърифий қадриятларни илғор хорижий олий таълим моделлари, халқаро сифат стандартлари, таълим–бизнес интеграцияси, малакали кадрлар репутацияси ва ОТМларнинг таълим экспорти салоҳияти билан уйғунлаштириш, халқаро академик маконга интеграциялаштириш, рақобатбардош кадрлар тайёрлаш, таълим хизматлари экспортини ривожлантириш ва университетларнинг ижтимоий-иқтисодий таъсирини кучайтириш каби тамойилларига оид хулосалар ва амалий тавсиялардан “Ўзбекистон” телерадиоканалининг “Таълим ва тараққиёт”, “Халқ билан мулоқот”, “Ўзбекистон ёшлари”, “Кун мавзуси” номли дастурлар ссенарийсини (2024-2025 йй) тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясини “Ўзбекистон–24” ижодий бирлашмаси давлат муассасаси 2025-йил 30-декабрдаги 05-09-2137-сон маълумотномаси). Натижада, ОТМлардаги илмий тадқиқотлар, ижтимоий тараққиёт ва инсон омилидан самарали фойдаланиш муаммоларини ижтимоий-фалсафий ўрганиш, янги-янги фан соҳалари, назария ва таълимотлар, уларга мувофиқ эса ссиентик ёндашувларни амалга оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish