Ктайбеков Азамат Мамановичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси ҳақида эълон матни
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри: Қорақалпоғистон Республикасидаги ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар (1991-2021 йй.), 07.00.01 – Ўзбекистон тарихи.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Tar1415.
Илмий раҳбарининг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Кобзева Олга Петровна, тарих фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Нукус давлат педагогика институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Tar.06.01.
Расмий оппонентларнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: Кошанов Бахит Абдикеримович, тарих фанлари доктори, профессор; Хужамуратов Умаржон Рустамович, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори(PhD), доценти.
Етакчи ташкилот номи: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади. Қорақалпоғистон Республикасида 1991–2021-йиллар давомида бозор иқтисодиётига ўтиш шароитида ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларни таҳлил қилиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Мустақиллик йилларида Қорақалпоғистондаги ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларнинг асосий босқичлари аниқланди, ислоҳотларнинг асосий муаммолари ва ютуқлари ажратиб кўрсатилди, шунингдек, минтақа иқтисодиёти тузилишидаги ўзгаришлар таҳлил қилиниб, саноат, қишлоқ хўжалиги ва тадбиркорлик секторининг ривожланиш сабаблари очиқланди;
Қорақалпоғистон иқтисодиётининг янги стратегик ёʻналиши сифатида туризм соҳаси, минтақанинг иқтисодий салоҳиятини шакллантиришда инвестициялар ҳамда ташқи иқтисодий фаолият ва халқаро ҳамкорликнинг роли баҳоланди, бозор ислоҳотларининг аҳоли турмуш даражаси, бандлик даражаси, демографик ўзгаришлар ва ижтимоий сиёсатга та'сири сабаблари далилланди;
инновацион технологияларга асосланган ва табиий ресурслардан самарали фойдаланиш орқали саноат ва қишлоқ хўжалиги секторини модернизация қилиш зарурлиги асосланди;
инвестицияларни жалб қилиш самарадорлигини ошириш, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш ҳамда минтақада тадбиркорлик муҳитини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар таклиф қилинди, шунингдек, ижтимоий сиёсатни, жумладан, бандлик ва уй-жой таъминотини яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Қорақалпоғистон Республикасида ижтимоий-иқтисодий ўзгаришлар (1991–2021-йиллар)” мавзусидаги диссертация тадқиқоти натижалари бир қатор давлат муассасаларининг амалий фаолиятига жорий этилди ҳамда ҳудудий ривожланиш дастурларини ишлаб чиқишда фойдаланилди:
мустақиллик йилларида Қорақалпоғистондаги ижтимоий-иқтисодий ўзгаришларнинг асосий босқичлари аниқланди, ислоҳотларнинг асосий муаммолари ва ютуқлари ажратиб кўрсатилди шунингдек, минтақа иқтисодиёти тузилишидаги ўзгаришлар таҳлил қилиниб саноат, қишлоқ хўжалиги ва тадбиркорлик секторининг ривожланиш сабаблари очиқланганлиги таҳлилий материаллар сифатида қўлланилди (Қорақалпоғистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг 2025-йил 24-октябрдаги № 12/00-01/6384-сонли маълумотномаси). Диссертация тадқиқоти давомида олинган хулосалар ҳудуднинг барқарор ривожланишига қаратилган стратегик дастурлар самарадорлигини оширишга хизмат қилди ҳамда минтақавий иқтисодиёт ва ижтимоий тарихнинг долзарб муаммолари бўйича библиографик шарҳлар тайёрлашда фойдаланилди;
Қорақалпоғистон иқтисодиётининг янги стратегик ёʻналиши сифатида туризм соҳаси, минтақанинг иқтисодий салоҳиятини шакллантиришда инвестицийлар ҳамда ташқи иқтисодий фаолият ва халқаро ҳамкорликнинг роли баҳоланди, бозор ислоҳотларининг аҳоли турмуш даражаси, бандлик даражаси, демографик ўзгаришлар ва ижтимоий сиёсатга таъсири сабаблари қўлланилди (Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг 2025-йил 4-ноябрдаги № 05-09/16-11/875-сонли маълумотномаси). Ушбу натижалардан фойдаланиш республиканинг ташқи иқтисодий фаолиятини ривожлантириш ва инвестиция салоҳиятини ошириш дастурларини жорий этиш имконини берди;
инновацион технологияларга асосланган ва табиий ресурслардан самарали фойдаланиш орқали саноат ва қишлоқ хўжалиги секторини модернизация қилиш зарурлиги асослаб берилган натижалар Қорақалпоғистон Республикаси теле ва радио каналларида “Янги Ўзбекистон” ва “Хабар” (қорақалпоқ тилида) кўрсатувларида фойдаланилди (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Қорақалпоғистон Республикаси теле ва радио канали давлат муассасасининг 2025-йил 28-ноябрдаги № 05-22/683-сонли маълумотномаси). Бу кенг жамоатчиликда тарихий жараёнларга қизиқишни кучайтириш ҳамда ватанпарварлик ва миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиявий ишларни мустаҳкамлашга хизмат қилди;
инвестицияларни жалб қилиш самарадорлигини ошириш, кичик ва ўрта бизнесни ривожлантириш ҳамда минтақада тадбиркорлик муҳитини яхшилаш бўйича чора-тадбирлар таклиф қилинди, шунингдек, ижтимоий сиёсатни, жумладан, бандлик ва уй-жой таъминотини яхшилаш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди ва Қорақалпоғистон Республикаси телерадио каналларида “Янги Ўзбекистон” ва “Хабар” (қорақалпоқ тилида) кўрсатувларида қўлланилди. Натижада томошабинларнинг Ўзбекистон давлатининг Қорақалпоғистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган сиёсати ҳақидаги тасаввурлари кенгайди.