Ўтаганова Умида Эгамберди қизининг
фалсафа доктори (PhD) Диссертация ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Фармацевтика саноати ривожланиш тенденсияларини статистик тадқиқоти” (Сурхондарё вилояти мисолида), 08.00.06 - “Эконометрика ва статистика”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Iqt6373
Илмий раҳбар: Жураев Хусан Атамуратович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети, DSc.03/2025.27.12.I.06.04.
Расмий оппонентлар: Байхонов Баҳодир Турсунбоевич, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Қидирниязов Ажинияз Шерниязович, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори.
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ҳудудларда фармацевтика тизимида асосий ривожланиш тенденсияларининг эконометрик моделларини тузиш ва истиқболларини прогнозлаш ҳамда ушбу йўналишда илмий асосланган таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
фармацевтика саноатининг инновацион фаоллиги индекси (ФИФИ) «жуда юқори» (0.80 < ФИФИ ≤ 1.00), «яхши» (0.60 < ФИФИ ≤ 0.80), «ўрта» (0.40 < ФИФИ ≤ 0.60), «паст» (0.20 < ФИФИ ≤ 0.40), «жуда паст» (0.00 ≤ ФИФИ ≤ 0.20) гуруҳлари бўйича фаоллик даражаси қийматини баҳолаш таклиф этилган; 
минтақаларда фармацевтика соҳаси ривожланишини самарали ва ишончли таъминлаш босқичларининг мантиқий-тузилмаси асосида эконометрик моделлаштириш механизми таклиф этилган;
минтақада асосий фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқаришининг ўсиш тезлигини вақт ёки бошқа узлюксиз омиллар бўйича ўзгарувчи жараён сифатида миқдорий эконометрик баҳолашнинг ((дН(т))/дт=αН(т)(1-(Н(т))/Н_мах )+β_1 Х_1 (т)-β_2 Х_2 (т)+ε_т) дифференциал модели таклиф этилган;
Сурхондарё вилояти асосий фармасевтика маҳсулотлари ва перепаратлари ишлаб чиқариш тенденсияларининг дифференциал эконометрик моделлари асосида 2030-йилгача бўлган прогноз параметрлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фармасефтика саноатининг ривожланиш тенденсияларини иқтисодий-статистик таҳлил қилиш ҳамда асосий кўрсаткичларини эконометрик моделлаштириш боʻйича олинган илмий натижалар асосида:
фармацевтика саноатининг инновацион фаоллиги индекси (ФИФИ) «жуда юқори» (0.80 < ФИФИ ≤ 1.00), «яхши» (0.60 < ФИФИ ≤ 0.80), «ўрта» (0.40 < ФИФИ ≤ 0.60), «паст» (0.20 < ФИФИ ≤ 0.40), «жуда паст» (0.00 ≤ ФИФИ ≤ 0.20) гуруҳлари бўйича фаоллик даражаси қийматини баҳолаш таклифи Сурхондарё вилоят ҳокимининг 531-8-0-Қ/23-сон қарорини тайёрлашда фойдаланилган (Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 17-январдаги 05-05/543-сонли маълумотномаси). Натижада, асосий фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналарни индивидуал ёндашув асосида қўллаб-қувватлашга қаратилган дастурлар ишлаб чиқилган бўлиб, уларнинг амалга оширилиши натижасида фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми 1,21 баробарга ўсиши аниқланган;
минтақаларда фармацевтика соҳаси ривожланишини самарали ва ишончли таъминлаш босқичларининг мантиқий-тузилмаси асосида эконометрик моделлаштириш механизми бўйича таклиф Сурхондарё вилоят ҳокимининг 531-8-0-Қ/23-сон қарорини тайёрлашда фойдаланилган (Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 17-январдаги 05-05/543-сонли маълумотномаси). Мазкур таклиф Сурхондарё вилоятида асосий фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш самарадорлигини 6-7 фоизга ошириш имконини яратган;
минтақада асосий фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқаришининг ўсиш тезлигини вақт ёки бошқа узлюксиз омиллар бўйича ўзгарувчи жараён сифатида миқдорий эконометрик баҳолашнинг ((дН(т))/дт=αН(т)(1-(Н(т))/Н_мах )+β_1 Х_1 (т)-β_2 Х_2 (т)+ε_т) дифференциал модели боʻйича таклиф Сурхондарё вилоят ҳокимининг 531-8-0-Қ/23-сон қарорини тайёрлашда фойдаланилган (Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 17-январдаги 05-05/543-сонли маълумотномаси). Мазкур таклифни амалиётга жорий этиш натижасида Сурхондарё вилоятида асосий фармацевтика маҳсулотлари ишлаб чиқариш қамрови кенгайтирилиб, ишлаб чиқариш инфратузилмаси ва бошқарув жараёнлари оптималлаштирилган, ресурслардан фойдаланиш самарадорлиги оширилган ҳамда аҳолининг сифатли ва арзон дори воситалари билан таъминланиш даражаси яхшиланган;
Сурхондарё вилояти асосий фармасевтика маҳсулотлари ва перепаратлари ишлаб чиқариш тенденсияларининг дифференциал эконометрик моделлари асосида 2030-йилгача бўлган прогноз параметрлари Сурхондарё вилоят ҳокимининг 531-8-0-Қ/23-сон қарорини тайёрлашда фойдаланилган (Сурхондарё вилояти ҳокимлигининг 2026-йил 17-январдаги 05-05/543-сонли маълумотномаси). Олинган прогноз натижалари асосида Сурхондарё вилоятида асосий фармацевтика маҳсулотларини 2030-йилгача ишлаб чиқариш бўйича прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилиб, уларнинг узоқ муддатли истиқболдаги ўсиш тенденсиялари белгиланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish