Турсунов Икром Нўмон ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кунгабоқар навларини мақбул суғориш тартибида кўп ўзгарувчан чизиқли регрессия модели асосида ҳосилдорликни баҳолаш услубини такомиллаштириш”.06.01.02 - “Мелиорация ва суғорма деҳқончилик”.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Т5785
Илмий раҳбарнинг Ф.И.Ш., илмий даражаси ва унвони: 
Ахмедов Шарифбой Рўзиевич, техника фанлари номзоди, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат техника университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қарши давлат техника университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/2025.27.12.Т.17.02. рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар:
Шеров Анвар Ғуломович – Техника фанлари доктори, (DSc), профессор.
Қувватов Дилшод Ашуралиевич – Техника фанлари фалсафа доктори, 
(PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Бухоро вилоятининг кунгабоқар навларини мақбул суғориш тартибида етиштириш шароитида агроиқлим ва суғориш омилларини комплекс ҳисобга олган ҳолда кўп ўзгарувчан чизиқли регрессия модели асосида ҳосилдорликни баҳолаш услубини такомиллаштириш, моделнинг аниқлиги ва ишончлилигини ошириш ҳамда ҳосилдорликни прогнозлашнинг амалий самарадорлигини кучайтиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Кунгабоқар ҳосилдорлигини баҳолаш учун агроиқлим омиллари ва суғориш режимларини биргаликда ҳисобга олувчи кўп ўзгарувчан регрессия модели ишлаб чиқилиб ҳамда асосий омиллар таъсири аниқланиб, турли шароитларда ҳосилдорликни аниқ прогнозлаш имкони такомилластирилган;
ҳосилдорликни прогнозлаш жараёнида суғориш тартиби ва агроиқлим омиллари ўртасидаги ўзаро боғлиқлик математик моделлаштириш асосида асосланди ҳамда ушбу омилларнинг биргаликдаги таъсири ҳосилдорлик ўзгаришини аниқлаш ва аниқ прогнозлашда асосий омил эканлиги такомиллаштирилган;
модел параметрларини аниқлаш ва оптималлаштириш орқали ҳосилдорликни баҳолаш аниқлиги оширилди, яъни регрессия моделининг асосий коеффициентлари тажриба маълумотлари асосида созланиб, прогнозлаш хатоликлари камайтирилди ҳамда натижаларнинг ишончлилиги такомиллаштирилган.
мақбул суғориш шароитида ҳосилдорликни прогноз қилишнинг янги услубий ёндашуви таклиф этилиб, агроиқлим омиллари ва суғориш меъёрлари кўп ўзгарувчан регрессия модели асосида уларнинг таъсири миқдори аниқ прогнозлаш усули ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ер ости сувлари таъсирида мақбул суғориш шароитида етиштириладиган кунгабоқар навлари ҳосилдорлигини морфологик кўрсаткичлар асосида:
 “Такрорий экин сифатида етиштирилган “Душко Ф1” ва “Дилбар” кунгабоқар навларини ер ости сувлари шароитида суғоришда суғориш олди тупроқ намлигини ЧДНСга нисбатан 70–75–70 % режимда сақлаш ҳамда сув ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар Бухоро вилоятининг сув танқис фермер хўжаликларида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 5-июндаги 02/19-2515-сонли маълумотномаси). Натижада мавсумий суғориш меъёрларини мақбуллаштириш ҳисобига “Душко Ф1” навида 214,42 м³/га ва “Дилбар” навида 309,09 м³/га сув сарфи таъминланиб, суғориш сувидан фойдаланиш самарадорлиги оширилди ҳамда 6,7–8,4 % гача сув тежалиши имкони яратилган;
кунгабоқар навлари ҳосилдорлигини морфологик кўрсаткичлар асосида кўп омилли чизиқли регрессия моделлари ёрдамида олдиндан баҳолаш бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар Бухоро вилоятидаги тажриба майдонлари ва фермер хўжаликларида жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг 2025-йил 5-июндаги 02/19-2515-сонли маълумотномаси). Натижада “Душко Ф1” (Р²=0,85) ва “Дилбар” (Р²=0,82) навлари учун ишлаб чиқилган регрессия моделлар асосида ҳосилдорликни олдиндан аниқлаш имконияти яратилиб, суғориш тартибларини мақбуллаштириш асосида 23,5 с/га ва 16,0 с/га дон ҳосили олишга эришилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish