Каримова Лола Музафаровнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хотин-қизлар ижтимоий мобиллигини такомиллаштириш қонуниятларининг Янги Ўзбекистонга хос намоён бўлиш хусусиятлари”, 09.00.04 – Ижтимоий фалсафа (фалсафа фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.DSc/Fal297
Илмий маслаҳатчи: Шарипов Абдухакимжон Зиёитдинович, фалсафа фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.F.08.02.
Расмий оппонентлар: Сафарова Нигора Олимовна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Нурматова Мукаррам Ахмедовна, фалсафа фанлари доктори, профессор; Содиқова Шохида Марҳабоевна, социология фанлари доктори, профессор
Етакчи ташкилот: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.    Тадқиқотнинг мақсади хотин-қизлар ижтимоий мобиллигини такомиллаштириш қонуниятларининг Ўзбекистонда намоён бўлиш хусусиятларини очиб беришдан иборат.
III.     Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
хотин-қизлар ижтимоий мобиллигини таъминловчи горизонтал (оила ва никоҳ, таълим, меҳнат, маданият, ижтимоий муҳит) ва вертикал (сиёсий партиялар, давлат бошқаруви, фуқаролик жамияти институтлари, касбий ўсиш ва миграция) ҳаракатлар тизимининг аёллар ижтимоий мақомининг янгиланиши, тенг имкониятли муҳитнинг шаклланиши ва фаол ижтимоий субект сифатида намоён бўлишидаги функсионал-интегратив роли аниқланган;
модернизацион ислоҳотлар шароитида хотин-қизлар ижтимоий мобиллигини ҳаракатга келтирувчи қадриятлар, таълим, касбий ўсиш, иқтисодий мустақиллик, ижтимоий тан олиниш каби ички маънавий-психологик мотивлар тизими хотин-қизларнинг шахсий салоҳиятини ижтимоий капиталга айлантириш, мақом ўсишини жадаллаштириш ва ислоҳотларга дахлдорлик туйғуֲларини ривожлантириши далилланган;
хотин-қизлар ижтимоий мобиллигининг онтологик (мақом, ресурс, маданий-ҳуқуқий, динамик компонентлар) ва антропологик (эҳтиёж, манфаатдорлик, компетентлик, идентиклик, адаптивлик элементлар) хусусиятлари асосида ижтимоий мобилликни такомиллаштиришнинг институционал имкониятларни шахсий салоҳиятга ўтиш, шахсий салоҳиятни ижтимоий капиталга айланиш, ижтимоий капитални мақом ўсишига олиб келиш, мақом ўсиши ижтимоий масʼулият ва ташаббускорликни ривожлантириш қонуниятлари очиб берилган; 
Ўзбекистонда “Беш муҳим ташаббус” хотин-қизлар ижтимоий мобиллигига салбий таъсир кўрсатувчи гендер стереотипларини (хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини тор доирада тушуниш) юмшатиш, ижтимоий диспропорцияларни (таълим, касб, иш билан таъминланиш, тадбиркорлик имкониятларининг чекланганлиги) камайтириш, институционал тўсиқларни (ижтимоий ўсишга тўсқинлик қилувчи ташкилий, ҳуқуқий, иқтисодий, таълим ва бошқарувга оид муаммолар) бартараф этиши ҳамда хотин-қизларнинг ижтимоий ресурслардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириши, иқтисодий мустақиллигини кучайтириши асослаб берилган; 
хотин-қизлар ижтимоий мобиллигини такомиллаштиришда давлат (ҳуқуқий, ташкилий ва молиявий шароит яратиш), маҳалла (манзилли ижтимоий ҳимоя ва реал эҳтиёжни аниқлаш), таълим (билим, касб ва компетенсия бериш), фуқаролик жамияти институтлари (ташаббус, ижтимоий иштирок ва жамоавий фаолликни кучайтириш), ОАВ ва рақамли муҳит (ижтимоий онг, ҳуқуқий маданият ва стереотипларни ўзгартириши) ҳамда меҳнат бозори субектлари (бандлик, касбий ўсиш ва иқтисодий мустақиллик имкониятларини кенгайтириш) ўртасидаги конструктив ижтимоий ҳамкорлик зарурати асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хотин-қизлар ижтимоий мобиллигини такомиллаштириш қонуниятларининг Янги Ўзбекистон шароитида намоён бўлиш хусусиятларини ижтимоий-фалсафий таҳлил этиш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида: 
хотин-қизлар ижтимоий мобиллигини таъминловчи горизонтал (оила ва никоҳ, таълим, меҳнат, маданият, ижтимоий муҳит) ва вертикал (сиёсий партиялар, давлат бошқаруви, фуқаролик жамияти институтлари, касбий ўсиш ва миграция) ҳаракатлар тизимининг аёллар ижтимоий мақомининг янгиланиши, тенг имкониятли муҳитнинг шаклланиши ва фаол ижтимоий субект сифатида намоён бўлишидаги функсионал-интегратив ролига доир янгилик ва таклифлардан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2025-2029 йилларга мўлжалланган Сайловолди дастурининг “ИИИ. Оилани мустаҳкамлаш, аёллар ва ёшларга муносиб шароитлар яратиш” боби “3.1. Оила институти ва оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш” ҳамда “3.2. Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш” йўналишларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Марказий кенгашининг 2025-йил 17-июндаги 02/05-96-сон маълумотномаси). Натижада, партия йўл харитасида белгиланган дастурларини амалга оширишга, партия тизимидаги ходимларнинг маънавий-маърифий йўналишдаги билим ва кўникмаларини ошириш, ўқув-услубий ҳамда мафкуравий тарғибот ишларини холисона ёритишда илмий манба бўлиб хизмат қилган;
модернизацион ислоҳотлар шароитида хотин-қизлар ижтимоий мобиллигини ҳаракатга келтирувчи қадриятлар, таълим, касбий ўсиш, иқтисодий мустақиллик, ижтимоий тан олиниш каби ички маънавий-психологик мотивлар тизими хотин-қизларнинг шахсий салоҳиятини ижтимоий капиталга айлантириш, мақом ўсишини жадаллаштириш ва ислоҳотларга дахлдорлик туйғуларини ривожлантиришига оид илмий-амалий таклиф ва тавсиялардан Республика Маънавият ва маърифат марказининг хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, гендер тенглик маданиятини мустаҳкамлаш, оилада ва жамиятда аёлнинг ижтимоий мавқеини юксалтиришга қаратилган фаолиятида, 2025-йилда маънавий маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар дастурининг ИИИ йўналишида белгиланган “Миллий ғоя тарғиботини кучайтириш, жамиятда соғлом мафкура, янги маънавий макон, маърифатли жамиятни барпо этишга қаратилган чора-тадбирлар”ни ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳузуридаги Ижтимоий-маънавий тадқиқотлар институтининг 2026-йил 24-февралфаги 10/128-сон маълумотномаси). Натижада, хотин-қизларнинг жамиятдаги ижтимоий фаоллигини ошириш, уларнинг ҳуқуқий ва маънавий маданиятини юксалтириш, гендер тенгликка доир ижтимоий қарашларни соғломлаштириш ҳамда оилада аёлнинг тарбиявий, маънавий ва ижтимоий мақомини мустаҳкамлашга қаратилган тарғибот материалларини мазмунан бойитишга ва маънавий-маърифий ишларнинг таъсирчанлигини оширишга хизмат қилган;
хотин-қизлар ижтимоий мобиллигининг онтологик (мақом, ресурс, маданий-ҳуқуқий, динамик компонентлар) ва антропологик (эҳтиёж, манфаатдорлик, компетентлик, идентиклик, адаптивлик элементлар) хусусиятлари асосида ижтимоий мобилликни такомиллаштиришнинг институционал имкониятларни шахсий салоҳиятга ўтиш, шахсий салоҳиятни ижтимоий капиталга айланиш, ижтимоий капитални мақом ўсишига олиб келиш, мақом ўсиши ижтимоий масʼулият ва ташаббускорликни ривожлантириш қонуниятларига оид материаллар, хулоса ва таклифлардан Бухоро давлат университетида давлат илмий-техника дастурлари доирасида бажарилган ОТ-Ф1-002 рақамли “Ёшларда миллий ғоя ва мафкуравий иммунитетни шакллантиришнинг психологик механизмлари” (2019-2023 йй) фундаментал лойиҳа доирасида амалий тавсиянома ва методик қўлланма ишлаб чиқишда фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2026-йил 17-февралдаги 01-11-05/1038-сон маълумотномаси). Натижада, хотин-қизлар фаоллигини ошириш, уларнинг ижтимоий масʼулиятини кучайтириш ва давлат ҳамда жамоат тузилмалари билан мулоқот маданиятини ривожлантириш самарадорлигини ортишига хизмат қилган;
Ўзбекистонда “Беш муҳим ташаббус” хотин-қизлар ижтимоий мобиллигига салбий таъсир кўрсатувчи гендер стереотипларини (хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини тор доирада тушуниш) юмшатиш, ижтимоий диспропорцияларни (таълим, касб, иш билан таъминланиш, тадбиркорлик имкониятларининг чекланганлиги) камайтириш, институционал тўсиқларни (ижтимоий ўсишга тўсқинлик қилувчи ташкилий, ҳуқуқий, иқтисодий, таълим ва бошқарувга оид муаммолар) бартараф этиши ҳамда хотин-қизларнинг ижтимоий ресурслардан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириши, иқтисодий мустақиллигини кучайтиришига доир янгиликлар ва тавсиялардан Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Республика маркази фаолиятида, жумладан “Аёллар ижтимоий фаоллигини баҳолаш индекси”ни такомиллаштиришда ва “Фаол хотин-қизлар” реестрини яратиш бўйича методик тавсиялар ишлаб чиқишда, “Аёллар ва маънавият”, “Оила барқарорлиги ва ижтимоий маданият” мавзусидаги семинар-тренинг материалларини тайёрлашда ҳамда Демократия ва инсон ҳуқуқлари институти фаолиятида, хусусан, “Аёллар ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш” бўйича мониторинг жараёнларида, “Хотин-қизлар ҳуқуқларини таъминлаш ва гендер тенгликни ривожлантириш” мавзусидаги таҳлилий ҳисоботларни ҳамда амалий тавсиянома ва методик қўлланма ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳузуридаги Аёлларни реабилитация қилиш ва мослаштириш Республика марказининг 2025-йил 20-октябрдаги 17-сон ҳамда Демократия ва инсон ҳуқуқлари институтининг 2026-йил 5-февралдаги 10-сон маълумотномаси маълумотномалари). Натижада, қўмита фаолиятида хотин-қизлар ижтимоий фаоллигини рағбатлантириш, уларнинг иқтисодий мустақиллигини таъминлаш ва оила барқарорлигини мустаҳкамлашга, давлат ва жамоат ташкилотлари фаолиятида аёлнинг ижтимоий субект сифатидаги мақомини мустаҳкамлашга ҳамда инсон ҳуқуқлари соҳасида аёллар иштирокини кенгайтириш, уларнинг сиёсий ишончини мустаҳкамлаш ва жамиятдаги мавқеини ошириш бўйича ташкилий, маънавий ва ҳуқуқий механизмлар амалиётга татбиқ этишга хизмат қилган;
хотин-қизлар ижтимоий мобиллигини такомиллаштиришда давлат (ҳуқуқий, ташкилий ва мғолиявий шароит яратиш), маҳалла (манзилли ижтимоий ҳимоя ва реал эҳтиёжни аниқлаш), таълим (билим, касб ва компетенсия бериш), фуқаролик жамияти институтлари (ташаббус, ижтимоий иштирок ва жамоавий фаолликни кучайтириш), ОАВ ва рақамли муҳит (ижтимоий онг, ҳуқуқий маданият ва стереотипларни ўзгартириши) ҳамда меҳнат бозори субектлари (бандлик, касбий ўсиш ва иқтисодий мустақиллик имкониятларини кенгайтириш) ўртасидаги конструктив ижтимоий ҳамкорлик заруратига оид илмий натижаларидан “Ўзбекистон” телеканалида 2025-йил январ-декабр ойлари давомида эфирга узатилган “Муносабат”, “Ечими бор”,“Аёл бахти, “Кўнгил ободлиги” каби кўрсатувлар сценарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон 24” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2026-йил 16-мартдаги 05-09-445-сон маълумотномаси). Натижада, теледастур ва кўрсатувлар орқали жамиятда аёлларнинг таълим, меҳнат ва ижтимоий ҳаётдаги фаоллигини ошириш ҳамда уларнинг ислоҳотларга дахлдорлик қадриятларини мустаҳкамлашга хизмат қилган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish