Исломов Илҳом Мустоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Насос станцияларининг оқизиқ тутувчи сузувчи мосламасини такомиллаштиришни асослаш” 05.09.06 – “Гидротехника ва мелиорация қурилиши”
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам:B2025.3.PhD/T6047
Илмий раҳбарнинг F.I.Sh., илмий даражаси ва унвони: Рустам Хўжақулов, техника фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ирригация ва сув муаммолари илмий - тадқиқот институтида бажарилган
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Қарши давлат техника университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.03/2025.27.12.T.17.02. рақамли Илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Шакиров Бахтияр Махмудович- техника фанлари доктори, профессор; Раҳматов Норқобул - техника фанлари доктори, доцент;
Етакчи ташкилот: Аму-Қашқадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: Насос станциясининг оқизиқ тутувчи сузувчи мосламасини такомиллаштиришни асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
автоматик бошқарув модули ва гидродинамик флюгерлар билан жиҳозланганлигини инобатга олиб, ўрнатиш бурчаги α = 45–50° оралиғида ўз-ўзидан мослаштирувчи сузувчи конструкция ишлаб чиқилган;
тўғонсиз сув олиш иншоотлари учун сузувчи мослама конструкцияларини ҳисоблашнинг назарий асослари яратилган: иккита ингичка қанот атрофидаги кавитацион оқим интеграл тенгламалар тизими сифатида ифодаланлигини инобатга олиб, дискрет хусусиятлар усули ёрдамида кавитацион бўшлиқ узунликлари л₁, л₂ ва кавитацион сон σ орасидаги боғлиқликлар сонли олинган;
ўзи бошқариладиган сузувчи конструкция атрофидаги ностационар уч ўлчовли оқимнинг гидродинамик хусусиятлари аниқланганлиги асосида ўрнатиш бурчаги β = 45–75° да максимал ташиш қобилияти, Re = 1,04–1,62×10⁶ да турбулент режим сақланиши исботланган;
ярим эллипс шаклидаги қанот профилининг (λ = 2,6; ε = 0,335) гидродинамик хусусиятларига геометрик параметрлар таъсири аниқланганлигини инобатга олиб, максимал сифат α = 1–2° ҳужум бурчагида, қаршилик коэффициенти ламинар режимда 0,002, турбулент режимда 0,01 гача ўзгаришини ҳисоблаш математик модели орқали асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Насос станцияларининг оқизиқ тутувчи сузувчи мосламасини такомиллаштиришни гидравлик асослаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
оқизиқ тутувчи сузувчи қурилма конструкцияси ва уларнинг ўтказиш қобилиятини ҳисоблаш усули такомиллаштирилган, ностационар уч ўлчўвли оқим ҳаракатининг гидродинамик хусусиятларини аниқлаш усуллари, конструкциянинг қанот профилини геометрик параметрларини инобатга олиб унинг гидродинамик хусусиятларига таъсирини аниқланган ҳамда ҳисоблаш учун ишлаб чиқилган математик модел ва тўғонсиз сув олиш иншоотлари учун оқизиқ тутувчи сузувчи мослама конструкциялари синфини ҳисоблашнинг назарий асослари жорий этилган. (Сув хўжалиги вазирлигининг 12.01.2026 й.даги 04/20-120-сонли малумотномаси). Натижада насос станцияси аванкамерасини оқизиқлардан тозалаш ва энергия харажатларини 8-10 % га тежаш имконияти яратилган.
насос станциялари олдида тўпланган сузувчи жисмларни тозалаш учун ишлаб чиқилган сузувчи қурилма конструкцияси ва уларнинг технологияси ишлаб чиқилган бўлиб, ностационар уч ўлчўвли оқим ҳаракатининг гидродинамик хусусиятларини аниқлаш усуллари жорий этилган. (Сув хўжалиги вазирлигининг 12.01.2026 й.даги 04/20-120-сонли малумотномаси). Натижада ушбу қурилма келтирувчи каналга сув олишда оқизиқлар ва лойқа миқдорини ушлаб қолинишини таъминлаб, насос станциясига сув олинишини 5-8 % га ошириш имконияти яратилган.