Холматов Фахридин Тахировичнинг техника фанлари бўйича 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Комбинациялашган қуёш фотоелектрик модулли автоном ҳаво совитиш тизизмини ишлаб чиқиш”, 05.05.06-“Қайта тикланадиган энергия турлари асосидаги энергия қурилмалари” ихтисослиги бўйича.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Т2904 
Илмий раҳбар: Ибрагимов Умиджон Хикматуллаевич, техника фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат техника университети, PhD. 03/2025.28.11.Т.17.01. рақамли Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Самиев Камолиддин Аъзамович, техника фанлари доктори, профессор; Яхшибоев Шухратбек Комилович, техника фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети.
Диссертация иши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади яшаш уйларининг комбинациялашган қуёш фотоелектрик модулли автоном ҳаво совитиш тизимини ишлаб чиқиш ва энергия самарадорлигини асослашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сув-ҳаволи иссиқлик алмашинув қурилмасида талаб этилган ҳароратгача совитилган ҳавони хона ичига узатиш ва хонада зарур ҳарорат режимини таъминлаш имконини берадиган комбинациялашган қуёш фотоелектрик модулли автоном ҳаво совитиш тизими ишлаб чиқилган (ФАП №2769);
йилнинг совитиш мавсумида яшаш уйларида талаб этилган ҳарорат режимини таъминлаш учун ҳавони совитиш ва сувли совитиш орқали фотоелектрик модулнинг электр самарадорлигини ошириш имконини берадиган ҳамда тоълиқ қуёш энергиясидан таъминланувчи фавворали совитиш тизими ишлаб чиқилган;
яшаш уйларида ҳавонинг тезлиги ва ҳароратини ташқи муҳит параметрларига боғлиқ ҳолда хонанинг баландлиги ва узунлиги бўйича ўзгаришини, шунингдек, ҳаво совитиш тизимида ташқи ҳаво ҳарорати ва босим йўқотилишини қувур узунлигига боғлиқ ҳолда ўзгаришини аниқлаш имконини берадиган, оқимнинг турбулентлик модели асосида тузилган компютер моделлари ишлаб чиқилган;
сувли совитиладиган фотоелектрик модулнинг ва совитувчи сувнинг ҳароратларини совитувчи сув сарфи, қуёш нурланиш интенсивлиги, ташқи ҳаво ҳарорати ва совитувчи сувнинг киришдаги ҳароратига боғлиқ ҳолда вақт бўйича ўзгаришини аниқлаш имконини берадиган иссиқлик баланси тенгламалари асосидаги математик модел ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Комбинациялашган қуёш фотоелектрик модулли автоном ҳаво совитиш тизимини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
яшаш уйларининг ҳаволи совитиш тизими учун Ўзбекистон Республикаси Интеллектуал мулк агентлигидан фойдали моделга патент олинган (ФАП №2769, 2025 йил). Натижада, яшаш уйларини совитиш учун қуёш энергиясидан электр таъминот оладиган автоном ҳаво совитиш тизими ишлаб чиқилган;
автоном ҳаво совитиш тизими Қарши шаҳридаги “СПОРТАГЕ ТРАНС” МЧЖ да жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг 2025-йил 2 декабрдаги 04-13-6711-сонли маълумотномаси). Натижада, тизимнинг электр энергия истеъмоли 0,52 кВт·соат бўлиб, совитиш учун қўлланилаётган анъанавий компрессорли маромлагичнинг (кондиционер) энергия истеъмолини 3 баробарга камайтиришга эришилган;
автоном ҳаво совитиш тизими Қарши шаҳридаги “Халқаро инновацион тиббиёт техникуми”да жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлигининг 2025-йил 2 декабрдаги 04-13-6711-сонли маълумотномаси). Натижада, фойдали майдони 15 м2 бўлган хонани бир совитиш мавсумида (152) совитиш жараёнида ўртача 1216 кВт·соат электр энергияси ёки 131,3 м3 табиий газ тежалишига ва атмосферага 243 кг CО2 чиқиндиси чиқишининг олди олинишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish